Forwarded from QURAMA24 I Oqibatli bo‘laylik! 🤲
#Эшитмадим_деманглар!
ЭРТАДАН МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ БОШЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади.
Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади. Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.
Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.
Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва овоз берувчининг имзоси билан тасдиқланади.
Демак, мана шу фурсатлар келди. Сиз сайлов куни ўз яшаш жойингизда узрли сабабларга кўра бўлмасангиз, эртага 12 декабрдан бошлаб ўз участкангизга муддатидан аввал овоз беришни сўраб мурожаат этишингиз мумкин.
Вилоятдаги мавжуд сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 09.00 дан 18.00 га қадар давом этиши белгиланган.
Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими
Канални кузатиб боринг
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAETup4eaEqzyyCqKgQ

#таассурот
CАЙЛОВЧИ ҲАМ, НОМЗОД ҲАМ ФАОЛ
"Янги Ўзбекистон - янги сайловлар!" шиори остида ўтадиган сайловга тайёргарлик жараёни шаҳримизда яққол кўзга ташланмоқда. Шунингдек, сайловлар ҳақиқатан янгича босқичда ўтиши ҳозирдан сезилаяпти. Муҳими, фуқаролар ҳам фаол. .
Бугун мухташам "Ангрен" санъат саройида Ангрен шаҳри сайловларни зўр қизиқиш билан кутаётгани ва энг муносибларга овоз беришга шайланаётганини уларнинг юз кўзларидан илғаш осон бўлди.
Катта шоуга айланган тадбирда сиёсий партиялар ҳам, кўрсатилган номзодлар ва сайловчилар ҳам фаолликда қатнашдилар.
Шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов сўзга чиқиб, мамлакатимиз муҳим сиёсий жараёнлар арафасида эканлиги, 2019 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказиладиган сайловларда қайси соҳада фаолият юритишидан қатъий назар, ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши лозимлигини таъкидлади.
Депутатликка номзодлар Қонунлар инсон ва жамият ҳаётини яхшилаш, эркинлаштириш учун қабул қилинади деган олижаноб ғояни ҳаётга жорий этиш, халқ ва давлат органлари ўртасида ўзаро самарали мулоқотни шакллантириш, ортиқча сансоларликларга барҳам бериш,
Халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий бошқарув органларини янада такомиллаштириш каби ғояларни ўзида мужассам этган дастурлари билан таништирдилар. Шундан сўнг Ангрен шаҳар сайлов комисияси раиси А.Куканов сўзга чиқиб, бу йилги сиёсий жараённинг аҳамияти, "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар! " шиори остида ўтишининг мазмун-моҳияти ва мазкур сайловлар натижаси, якунлари янгиланаётган Ўзбекистоннинг тақдири учун долзарб аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.
Санъаткорларнинг концерт дастурлари тадбирга янада файз бағишлади.
Ушбу тадбирга йиғилган фуқаролар, шўх-куйлар садосида рақсга тушиб, бўлажак сайловларда байрамона кайфият билан қатнашишларини яширмадилар.
Ф.Мадалиев,
"Мустақиллик" МФЙ раиси

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_шукуҳи
АНГРЕНЛИКЛАР САЙЛОВЛАР РУҲИ БИЛАН ЯШАМОҚДА
Бугун бутун халқимиз, хусусан, Тошкент вилояти аҳли ҳам юртимиз ижтимрий сиёсий ҳаётидаги муҳим воқелик - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловлар шукуҳи ва дахлдорлик кайфияти билан яшамоқда.
Буни жойларда ўтказилаётган "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар!" умумшиори остида ўтказилаётган оммавий тарғибот тадбирлари руҳидан ҳам сезиш мумкин.
Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси бугун Ангрен шаҳридаги 800 ўринли санъат саройида бўлиб ўтди.
Унда 5 та сиёсий партия вакиллари, депутатликка номзодлар ва маҳаллалар фаоллари, шижоатли ёшлар қатнашдилар. Тадбирда эстрада юлдузлари ва ёш ижрочи хонандалар, таниқли шоир ва бадиий сўз усталари қатнашиб, барчани энг муносиб номзодларга овоз беришга чорлади.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Расмий
Ҳурматли фуқаролар!
Халқаро Матбуот маркази вилоят бўлими телеграмм тармоғида @toshvil_saylov канали, унинг фейсбукдаги саҳифаси иш бошлаганини маълум қилади.
Сиз бу канални кузатиб бориш орқали вилоятимизда сайловгача бўлган қизғин жараёнлар, мавзуга доир энг қайноқ ахборотлар, сайлов қонунчилигига доир ҳуқуқий ахборотлардан, энг муҳими, сайлов натижалари, сайланган номзодлар ҳақидаги ахборотлар билан энг биринчилардан бўлиб танишиб боришингиз мумкин.
Шунингдек, канал сайловчилар билан @toshvilsaylovBOT манзили орқали мулоқотга киришишга, жойлардаги муаммоли масалаларга сайлов комиссиялари мутасаддилари эътиборини қаратишга ҳам ҳаракат қилади.
Ушбу имкониятдан фойдаланинг ва яқинларингизга ҳам улашинг. Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг

Янги Ўзбекистон - янги сайловлар!
#сайлов
87-САЙЛОВ ОКРУГИДА:
СЕМИНАР
Шаҳар Адлия бўлими томонидан жойларда ташкил этилган округ ва участка сайлов комиссияларида ўқув-амалий семинарлар ўтказилмокда.
Жумладан, Транспорт касб-ҳунар коллежида жойлашган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 87- Ангрен округ сайлов комиссияси аъзолари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг сайлов конунчилиги буйича семинар ташкил қилинди ва керакли услубий тавсиялар берилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Forwarded from Previews
Please tell us what you think about Telegram's preview for the URL:
telegra.ph/Viloyat-chempionati-natizhalari-12-11

Telegraph
Вилоят чемпионати натижалари
Шаҳримиздаги Бокс саройида ўсмирлар ўртасида жорий йилнинг 6 декабридан 11 декабрига қадар вилоят чемпионати ўйинлари ўтказилиб, кеча мусобақаларга якун ясалди. Тошкент вилоятининг 14 та жамоаси орасида жами 25 нафар Ангрен шаҳрининг умидли ёшлари баҳсларда…
#оммавий қабул
4-СЕКТОР ҲУДУДИ: "КЎКТЕРАК"ДА УЧРАШУВ
Шаҳримиздаги "Кўктерак" фуқаролар йиғини ҳудуди жиҳатдан ҳам, аҳоли сони бўйича ҳам катта маҳалла саналади.
Маҳалладаги кўча йўллари, аҳолининг кундалик турмуши бугунги раҳбарнинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
Шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари бошчилигида маҳалла аҳли билан юзма-юз мулоқотлар мунтазам ўтказилиб келинади.
Сектор ишчи гуруҳи аъзолари маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, тегишли мутасаддилар билан ижобий ечимини топиш учун бор имкониятларни ишга соляптилар.
Галдаги сайер қабул давомида аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар ва аниқланган камчиликлар ечими маҳалла фаоллари билан келишилди.
Маслаҳат, таклиф, тавсиялар билдирилган учрашув самимий мулоқотлар билан ўтди. Мурожаатлардаги муаммолар бартараф этилиши белгиланди.

#мулоқот
3-СЕКТОР РАҲБАРИ МАҲАЛЛАДА
Ҳозирги муҳим жараён палласи арафасида фуқароларимиз янада теран ва онгли. Бўлаётган ўзгаришларга ошкора муносабат билдиришмоқда.
"Янги боғи сурҳ" маҳалласининг "Абай" ва "А.Яссавий" кўчаларида 3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи К.Бойбутаев оммавий қабул доирасида аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлди.
Икки кўчанинг муаммоси ўрганилиб, фуқароларнинг дарди, ташвиши тингланди. Сайёр қабул ўтказилиб, мурожаатларда билдирилган масалалар ечими юзасидан тушунтирилди. Ҳар бир мурожаат ижрога қаратилди.

#сайлов_2019
Янги Ўзбекистон – янги сайловлар!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига
1⃣0⃣ кун
қолди.

#оммавий _ қабул натижаси
ТОПШИРИҚ БАЖАРИЛДИ... МИ?
Ўтган ҳафтада шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов секторга қарашли "Нурчи" маҳалласи 5/1а-4-уйнинг ҳолати билан танишганда, ертўлада ачинарли аҳвол кузатилган эди.
Ширкатнинг айби ва бефарқлиги туфайли электр тизими очиқ-сочиқ ҳолда бўлиб, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаганлиги аниқланди.
Масала юзасидан Ангрен ШЭТК бош муҳандиси Б. Ниматуллаевга топшириқлар берилди.
Ангрен ШЭТК томонидан ушбу муаммо бартараф этилди. Айни дамда уйнинг электр тизими талабга жавоб берадиган ҳолатда.
Барака топсин, "горсет"! Ширкатнинг айбини ёпибди👏
Оммавий қабулнинг самараси шундай натижа билан якун топди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот
хизмати

#оммавий _ қабул
ҲОКИМ МАҲАЛЛА АҲЛИ БИЛАН УЧРАШДИ
"Қатоғон" шаҳарнинг тоғ олди ҳудудида жойлашган маҳалла. Бугунги кунда ушбу масканда 224 та хонадонда 1300 нафар аҳоли истиқомат қилади.
"Обод маҳалла" дастури доирасида мактаб, боғча, маҳалла идораси ва гузар қурилмоқда. Аҳолига ичимлик сувини етказиш мақсадида 2 та скважина бунёд этилиб, фойдаланишга топшириш арафасида.
Бугун шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари Ш.Маҳмудов маҳаллага ташриф буюрди ва аҳоли билан учрашди.

"Қатоғон" да "Обод маҳалла" дастури доирасида ишлар давом этаяпти. Бироқ, муаммолар мавжуд. Шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов сўзсиз таъминланиши зарур бўлган топшириқлар берди.
Техника жалб қилган ҳолда, маҳалла асосий ва ички йўлларига шағал ётқизиш, (❗️ФВБ бошлиғи М. Джиянов, "Маҳалла" жамғармаси раиси О. Аноров), бундан ташқари, ичимлик суви учун қурилган 2 та сув иншоотини шу яқин кунларда фойдаланишга топшириш ва аҳоли ўртасида техник шартларни расмийлаштириш ҳамда "Самарчўғ" кўчасида сув таъминоти бўйича 14 та хонадонни лойиҳага киритиш ва узунлиги бир километр қувур тортиш орқали сув узатиш муаммосини ҳал этиш (❗️ҳокимлик мутахассиси Ш.Шойзоқов, "Сувоқова" шаҳар филиали раҳбари Ж.Аллабердиев), маҳаллада электр сим ёғочларини, темир-бетон таянчларига алмаштириш (❗️Ангрен ШЭТК бош муҳандиси Б. Ниматуллаев) каби ваифалар ҳамда ҳудудда бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб берилди.
Топшириқлар ижросини кузатамиз ва назоратга оламиз.

МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
"Дукент" қўрғони.
"Навбаҳор" маҳалласи 3-сектор ҳудуди ҳисобланади. Маҳалланинг қувонч ва ташвишларига ҳамоҳанг бўлишда сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи К. Бойбутаев алоҳида ташаббус кўрсатмоқда.
Тўғри, бугунги кунда маҳаллада табиий газ, иссиқлик энергияси, бандлик каби масалалар кўндаланг турибди.
Сектор раҳбари 10-даҳада яшовчи фуқаролар билан сайёр қабул давомида фуқаролар асосан ушбу масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Юқорида қайд этилган камчиликлар аҳоли ўртасида атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада кўзда тутилган режалар, лойиҳалар хусусида аҳолига батафсил маълумотлар берилди.
Барча мурожаатлар ечимига оид чоралар кўрилиши белгиланди ва сектор раҳбари ҳар бир мурожаатни назоратга олди.

# халқ_ билан_мулоқот
ПРОКУРОР СЕКТОРИДА ҲАМ МУАММОЛАР ЧУҚУР ЎРГАНИЛМОҚДА
Шаҳар прокурори Ж. Юсупов 2-сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўчадаги муаммоларни чуқур ўрганмоқда.
"Ҳаккарман-Янги Жигаристон" фуқаролар йиғинида шаҳар прокурори ва мутасадди ташкилотлар иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда маҳалланинг 25 нафар фаол фуқароси қатнашиб, мавжуд муаммолар билан мурожаат қилдилар.
Жами 12 та мурожаат келиб тушди, шундан 8 таси буйича тушунтириш берилди. 4 та мурожаат назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга юборилди.

#шаҳар_ ҳокимлигида
КУН ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
Айни масъул палла. Бугун, айниқса, даврнинг замонавий ва узоқни кўзлагувчи раҳбари ҳар қачонгидан теран, зийрак ва масъулиятлидир.
Шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов раислигида кун таҳлили бўйича ўтказилган йиғилишда кўпчилик масъуллар буни яхши англадилар.
Кун давомида сайлрв участкаларидаги аҳвол, оммавий қабул жараёнида ўрганилган муаммолар, бажарилиши лозим бўлган вазифалар ижросида айнан масъулият, қатъият ва ижро кераклиги қайд этилди.
Ҳар бир киши у хоҳ раҳбар, хоҳ оддий одам бўлишидан қатъий назар кун давомида қилинган ишларни таҳлил қилса, эртанги куни унумли ўтишига ишончимиз комил.
Йиғилишда бир қатор вазифалар белгиланиб, бажарилиши юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, бугунги кунимиз кимгадир унумли, айримлар учун унинг акси бўлди.

Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси (Iskandar Yo'ldoshev)
#Сессия_ўтказилади
2019 йил 13 декабрь куни соат 15:00 да Тошкент вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида 2020 йил учун Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджетини тасдиқлаш бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги Сессияси ўтказилади.
Сессияда иштирок этиш учун халқ депутатлари вилоят Кенгаши аъзолари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, молия, солиқ ва барча бюджет ташкилотлари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан, блогерлар таклиф этилади.
Расман, очиқ ва шаффоф тарзда олиб бориладиган сессия йиғилишига барчани таклиф қиламиз.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати 👇🏼
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdQtN43mlBlf-bPUQ
2019 йил 13 декабрь куни соат 15:00 да Тошкент вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида 2020 йил учун Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджетини тасдиқлаш бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги Сессияси ўтказилади.
Сессияда иштирок этиш учун халқ депутатлари вилоят Кенгаши аъзолари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, молия, солиқ ва барча бюджет ташкилотлари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан, блогерлар таклиф этилади.
Расман, очиқ ва шаффоф тарзда олиб бориладиган сессия йиғилишига барчани таклиф қиламиз.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати 👇🏼
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdQtN43mlBlf-bPUQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2019
Янги Ўзбекистон – янги сайловлар!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига
9⃣кун
қолди.
_______
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий телеграм канали. Мурожаатлар учун: @Shaharhokimligi
веб сайт https://angren.uz
каналга уланиш @angrenhokimligi_7