Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Маълумки, "Намуна" маҳалла ҳудудида электр энергия тармоғида улуксизликни таъминлаш мақсадида темир-бетон таянчлари ўрнатилди.

Бугун шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов ҳудудда амалга оширилган ишларнинг ҳажми ва сифатини кўздан кечирди.

Маҳалла раиси ва Ангрен ШЭТ масъули билан жараённи муҳокама қилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Юртимиз ҳаётида инсон манфаатларини ҳимоялаш  ва инсонга эътибор янада кучайтирилган.  "Обод маҳалла ва хавфсиз ҳудуд" тамойили асосида "Ижтимоий профилактика" тадбирлари йўлга қўйилди.

Ангрен шаҳар адлия бўлими бошлиғи О.Қаландаров, Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти  С.Актамова ҳамда "Қорабоғ" МФЙ ходимлари иштирокида семинар тадбирлари ўтказилди. Шунингдек МФЙ фуқаролари учун ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Тадбир жараёнида "Ижтимоий профилактика" тадбирларининг  мақсади ва аҳамияти, уни амалга оширишда маҳалла бешталигининг зиммасидаги вазифалар батафсил тушунтирилди. Бундан ташқари фуқароларнинг муаммоларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Angren
#2_sektor
#beshtashabbus

🔰🔰🔰Beshtashabbus olimpiadasining birinchi musobaqalari 39 maktabda ko'tarinki kayfiyatda boshlandi

📣📣📣Beshtashabbus olimpiadasi 39 maktabda 1-4 sinflar o'rtasida "Quvnoq startlar" musobaqasi o'tkazildi.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади

🔰 Қарорга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида:

📁 2024 йил 1 январдан аҳолига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатишда, шу жумладан автомототранспортларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг олди-сотди шартномалари ва бошқа нотариал тасдиқланган битимларни “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидан олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда ариза берувчилардан мазкур ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

🗓 2024 йил 1 мартдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.

🏢 2024 йил 1 январдан босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади.

➡️ 2024 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 10 триллион сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун камида 4 триллион сўм йўналтирилади.

📋 2024 йил якунигача қонунда белгиланган асосларда тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатларига санкция бериш масаласини алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.

📆 2024 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:

🔹биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш;

🔹тадбиркорларга нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиш (хабар қилиш).

🗒 2024 йил 1 январдан аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Аҳоли учун электр нархи ҳам ошадими?

Бу саволга энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.

“Ҳозир эълон қилинган лойиҳада фақат юридик шахслар учун янги тарифлар белгиланиши назарда тутилган, лекин аҳоли учун нархлар ўзгартирилмаяпти.

Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз энг аввало узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошсаю, лекин яна электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Шу сабабли биз ҳозирда генерацияларни ошириш, тармоқларни модернизация қилиш ишларини жадаллаштиряпмиз.

Агар узлуксиз электр етказиб беришни таъминлай олсакгина, аҳоли учун электр энергиясида табақалаштирилган тарифларни 2024 йилнинг 1 майидан жорий қилиш бўйича лойиҳани Ҳукуматга киритишни режалаштиряпмиз. Лекин бу айнан шу кундан нарх ошади, дегани эмас, ҳозирча барчаси лойиҳа холос.

Табақалаштирилган тариф деганда белгиланган “ижтимоий норма”дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир аҳолининг 15 фоизи ойига 300 kW•соатдан ортиқ электр энергиясини истеъмол қилади. 75 фоиз аҳолининг истеъмоли эса 200 kW•соатдан ошмайди”, — деди энергетика вазири.


Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyatida istiqomat qiluvchi aholi suv hisoblagichini o‘rnatish orqali qancha pul tejashi mumkin?

Ushbu savolga javob olish uchun videolavhani ko‘ring
👆

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚАЧОН ТАРТИБГА КЕЛАДИ?!

Шу кунларда шаҳарда "Обод маҳалла ва хавфсиз ҳудуд" тамойили асосида ишлаш авжида.

Афсуски, ушбу тадбир самараси  йўл-транспорти ҳаракатланишида сезилмаётгандек. Акс ҳолда,  "Ўзбекистон Мустақиллиги",  "Навоий" кўчаларида доимий тартиб ўрнатилган бўлар эди...

Ангрен шаҳар "Ўзбекистон Мустақиллиги", "Навоий" кўчалари кесишмаси (деҳқон бозори" ён-атрофида ҳаракат хавфсизлигини тартибга келтириш, йўл-транспорт қоидаларини  таъминлаш  зарур.

Ушбу ҳудудда транспорт ва пиёдалар  ҳаракатланишида тартибсизликлар янада авжига чиққан.

Тартибсизликни бартараф этадиган масъуллар борми?!

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube