Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#Тафсилот
Ангрен шаҳрида жойлашган йирик корхоналардан бири - ғишт, черепица ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "GREAT WALL CERAMIC INDUSTRIES" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси хитойлик мутахассисларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқнома олиш мақсадида шаҳар Давлат хизматлари марказига мурожаат қилди ва қисқа муддатда, қулай тартибда 50 нафар хорижлик фуқарога тасдиқнома расмийлаштирилди.

Бугун марказ директори томонидан корхонага борган ҳолда, сайёр тартибда ушбу тасдиқномалар хорижлик фуқароларнинг ўзига тантанали равишда топширилди. Шунингдек корхона ходимларига марказ фаолиятига доир тушунчалар берилди. Корхона раҳбарияти ва ходимлари давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатилган бундай эътибор ҳамда қулай, шаффоф хизматлардан жуда мамнун.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати
#Тафсилот
Ангренда ҳам мақташга арзигулик ишлар беҳисоб. Истиқлол шоҳ кўчасидаги тўққиз қаватли уйнинг биринчи қаватида Шодиёна нодавлат мактабгача таълим муассаси фаолят бошлади.
Бугун шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов мазкур даргоҳда бўлди ва янги болалар боғчаси билан танишди.
#тафсилот

МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИДА

Кеча шаҳримиздаги "Боғи сурҳ" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли ўртастда навбатдаги профилактика тадбири ташкил этилди. Унда содир этилган жиноят муҳокамага қўйилди. Йиғилишда шаҳар прокуратураси, ИИБ мутасаддилари ҳамда маҳалланинг ёшу қариси қатнашдилар.

Жиноят Кодексининг 109-модда 2-қисми (енгил тан жароҳати олган) ва 266-модда 2-қисми (автоҳалокат натижасида инсон ҳалок бўлган) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Хуллас, нима бўлганда ҳам жиноят содир этилди. Жиноятга жазо муқаррар. Аслида ҳар қандай жиноятга барҳам берилса бўлади. Бунинг учун транспорт воситаси бошқарганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, кўча-кўйда юрганда жамоат жойларда юриш тартибини бузмаслик, ўзганинг мол-мулктга кўз олайтирмаслик ёки муштумзўрлик қилмаслик каби ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик борлиги кескин таъкидланди.

Жиноятчилик ва ҳуқкқбузарликларга қарши курашиш, олдини олиш, жиноятга қўл уришнинг оқибатлари, сабаб ва манбалари чуқур таҳлил қилинган тадбирда фикр-мулоҳазаларга кенг ўрин берилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


@angrenhokimligi_7
#тафсилот

САЛОМАТЛИК ПОСБОНЛАРИ ҚУТЛАНДИ

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ангрен шаҳар ҳокими соҳа эгаларини касб байрами билан муборакбод этди ва байрам тантанасида қатнашди.

Шаҳримиз тиббиёт ходимларига касб байрамида шаҳримиз ҳокими илиқ қутловлар йўллади.
#тафсилот

ИФТИХОР БАҒИШЛАДИ

Ангрен шаҳар 4-умумий ўрта таълим мактабида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган ''Қомусим - ор номусим'' номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда 10-''Д'' синф ўқувчилари ўзларининг истеъдоди ва қобилиятларини шеър, қўшиқ ва саҳна кўринишлари орқали намойиш этишди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#тафсилот
Angren shahrining 26-maktabida O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 27 yilligi hamda fan oyligi doirasida tadbir tashkil etildi. 3-"B" sinf o‘quvchilari va o'qituvchi Muyassar Kuziyeva tomonidan tashkil etilgan “Konstitutsiya - baxtimiz poydevori” mavzusidagi ushbu tadbirda jamiyat hayotida konstitutsiyaning o‘rni va nufuzi beqiyos ekanligi haqida alohida ta'kidlandi.Tadbirda qatnashgan mehmonlarda katta taassurot qoldirdi.
#тафсилот

ЁШЛАР ТАШАББУСИ БИЛАН

Маълумки, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 28 йиллиги муносабати билан шаҳримиздаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмларда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгаши томонидан ''Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати! '' шиори остида кенг кўламли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шаҳримиз ёшлари, Кенгаш фаоллари ташаббуси билан ўтказилаётган маънавий-маърифий кечалар, давра суҳбатлари ва спорт мусобақалари янада қизиқарли ўтишида бор имкониятлар ишга солинаётир. Хусусан, шаҳримиз ҳудудидаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва аскарлар билан ўқувчилар ўртасида мулоқотлар, ҳарбий қисмга ёшларнинг ташрифини уюштириш орқали ҳарбийлар ва ёшлар ўртасида самимий муносабатлар ўрнатилди.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛДИ

Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази, хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида муддатли ҳарбий хизматдан қайтганлар ҳамда ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбийлар оила аъзоларини иш билан таьминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда жами 39 та нафар корхона, ташкилот ва муассаса 169 та бўш иш ўрини билан катнашди. Шундан ишга жойлашиш учун 31 нафар фуқаро йўлланма олди.

Ишга жойлашганлар сони 14 нафар, маслаҳат олганлар сони ҳам 14 нафарни ташкил этди.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

МУЗЕЙГА ТАШРИФ

42219-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг маданий ҳордиқ чиқаришларини самарали ташкиллаштириш мақсадида Ангрен шаҳар тариихи музейига ташриф буюришди.

Унда Ўзбекистон ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган фидойилар тўғрисида маълумотлар билан танишдилар. Бундан ташқари, табиий ресурслар кўмир, олтин ва бошқа қазилмаларни ишлаб чиқариш тарихи, ўрмон хўжалигининг ривожи ва ундаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёси тўғрисида тушунчаларга эга бўлишди.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС БАРЧАНИ БИРЛАШТИРДИ

Давлатимиз раҳбарининг белгилаб берган 5 та муҳим ташаббусини шаҳримизда татбиқ этишга алоҳида эътибор кучайтирилди.

Хусусан, ҳар бир таълим муассасасида бу борада зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 13-умумий ўрта таьлим мактабида бешта муҳим ташаббус бўйича вазифалар ижроси ўрганилди. Шу билан биргаликда мактабдаги иш ҳужжатларини тартига келтириш юзасидан семинар ташкил қилинди. Унда шаҳардаги бир қатор мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбарлари ва маҳалла фаоллари ҳамда шаҳар маънавият ва маьрифат бўлими маркази раҳбари А.Юсупов ҳам қатнашди.

Ўзаро ҳамеолие доирасида беш ташаббусни кенг татбиқ этишга келишилди. Энг муҳими, барча маънавиятчилар бирлашдилар ва бу йўналишдаги ишлар янада такомиллашадиган бўлди.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

Мурожаатнома моҳияти тушунтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининнг мазмун-моҳияти меҳнат жамоаларида чуқур ўрганилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинмоқда.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида даара суҳбати тарзида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар халқимизнинг бугунги ва эртанги орзу интилишлари акс этган Президент Мурожаатномасидан олган тааcсуротлари хусусида сўзлаб, мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар, дея хабар қилади жамият матбуот хизмати.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

Пенсионерлар иштирок этишди

Жорий йилнинг 31январь куни Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Тошкент вилояти Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Хонхўжаев томонидан давра суҳбати уюштирилди.
Суҳбатда Президентимизнинг Мурожаатномасида пенсия тизимига оид илгари сурилган таклифлар ҳақида, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Фуқароларнинг саволларига жавоблар берилди, уларни қийнаётган муаммолар юзасидан ечимлар таклиф қилинди.
Йиғилганлар давра суҳбатидан мамнун бўлмоқда. Бундай давра суҳбатлари вилоятимиз бўйлаб давом этиши таъкидлаб ўтилди.

Отабек Бакиров,
«Улуғ йўл» мухбири
#тафсилот

СЕМИНАР БЎЛДИ

Хотин-қизлар шарт-шароитларини яхшилаш, бандлигин таъминлаш масаласи бугуннинг устувор вазифасидир. "Наврўз-1" маҳалла ҳудудида жойлашган 17-умумтаълим мактаби залида худди шу мавзуга бағишланган ўкув-семинар ташкил қилинди. Семинарда 300 нафар аёл-қиз қатнашди. Унда касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган аёлларга зарур маълумотлар, таклиф, тавсиялар берилди. Шу билан бирга ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиниши, жиноятчиликларнинг оқибатлари ҳам тушунтирилди. Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ўзини ўзи банд қилиш ва бир қатор қўшимча маълумотлар берилди.

Семинарда шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Назарова, "Тадбиркор аёл" уюшма раиси, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Ш.Мадиярова, ИИБ хотин-қизлар масаласи бўйича масъул Ф. Матибрагимова, Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари З. Абдисаттаровлар ўз йўналишлари бўйича зарур маслаҳатлар, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

Ёшлар масалалари - муҳим ва устувор

Умумтаълим мактабларининг ёшлар етакчилари ва психологларининг таълим-тарбия тизимидаги ўрни ва роли, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларга барвақт барҳам бериш, давоматни таъминлаш, носоғлом оила муҳитидаги ўқувчилар, васийликка олинган ўғил-қизлар тарбиясини назоратга олиш ва уларни жамоат ишларига, спорт тўгаракларига қизиқтириш ва жалб қилиш орқали фаоллигини оширишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди. Бу борада ўтган йил якунлари ва жорий йилнинг февраль ойи ҳолати мисоллар асосида таҳлил қилинди.
Шаҳар Халқ таълими бўлимида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбарининг "Обод маҳалла - хавфсиз ҳудуд" тамойили бўйича белгилаб берилган муҳим ва жиддий топшириқларга ҳам эътибор қаратилди.
Ушбу йиғилишда шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишни бошлаган М.Турсунов ҳам қатнашди. Шунингдек, шаҳар ҳокими ўринбосари С. Анарбаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А. Юсупов, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Д.Меликов, ХТБ мудири в.в.б Р.Абдуқодировалар иштирок этдилар.
Бундан буёғига янгича тизимда ишлаш - давр талаби эканлиги таъкидланган йиғилишда бир қатор топшириқлар берилди.
"Вақт ортга қайтмайди" номли видеоролик намойиш этилди.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, бугун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Ангрен эркин иқтисодий ҳудудининг Оҳангарон шаҳар блокига ташриф буюрибди.

Вилоят раҳбари ўтган галги ташрифидан сўнг "Lida Metall Technologie" корхонасида амалга оширилган ишлар, шунингдек ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот
Тошкент вилояти Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Т.Худойбергенов Ангрен шаҳрида бўлди. Унда "Истиқбол" МФЙ аҳволи ҳамда 2-минтақавий бўлимдаги шароит билан танишди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда янгича тизимни жорий этиш ва шаҳар ҳудудида бу тизим мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан аниқ вазифалар берди.
@angrenhokimligi_7