Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Мавлуда Абдурахмонова - шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи:

- "Мустақиллик" фуқаролар йиғинида яшовчи, "Аёллар дафтари"га киритилган Муножат Ўтанова тикувчилик йўналишида  тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида маҳаллага ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлимига мурожаат қилган эди. Натижада хотин-қтзоар Тадбиркорлик маркази томонидан фуқарога тикувчилик бўйича зарур кўникмалар ва тегишли сертификат берилди. Шунингдек, маҳалла тасарруфида бўлган икки хонадан иборат жой ажратилди. Бугунги кунда мазкур марказда ўн нафар аёл-қизга мўлжалланган иш ўрни яратилди. Ҳозирда беш нафар "Аёллар дафтари"да турган ишсиз аёллар бандлиги таъминланди. Қувонарлиси, аёллар бандлигини таъминловчи яна бир марказ хотин-қизларимиз ихтиёрида.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#2_сектор

Маълумки, Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари томонидан аҳолини қийнаб келаётган ва ҳудуддаги мавжуд муаммоларга барҳам бериш, имкониятлардан оқилона фойдаланган ва қонунийликни таъминлаган ҳолда фуқароларнинг мурожаатларига ижобий ёндашишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда ҳар куни 46 та маҳалладаги муаммоларни ўрганиш ва барчасини қамраб олиш учун жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Бугун шаҳар прокурори раҳбарлик қилаётган 2-сектор таркибида бўлган, шаҳардан чекка ҳудудда жойлашган "Геолог" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов, Адлия бўлими бошлиғи Отабек Қаландаров, тегишли ташкилотлар ва коммунал корхоналари раҳбарлари томонидан жами 8 та мурожаат кўрилди.

Унда фуқаролар асосан маҳалладаги мавжуд электр ёғоч таянчларини яроқлисига алмаштириш, оқова тармоғини тозалаш билан боғлиқ мурожаатларга ижобий ечим топишни сўрадилар.

Бундан ташқари, шаҳар прокурори фуқароларнинг тадбиркорлик субъектида электр энергия таъминотида вужудга келган муаммони ҳал этиш, уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан ҳам мурожаатларини ҳам тинглади. Барча мурожаатлар назоратга олиниб, ижроси таъминланиши бўйича зарур таклиф, тавсиялар берилди.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Маълумки, Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 11 апрель куни бўлиб ўтган  ёшлар сиёсати соҳасида ишларнинг  натижадорлигини оширишга қаратилган видеоселектор йиғилишида давлат кўмагига муҳтож ёшларни туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари  ўз ҳимояларига олиб, уларнинг касб-ҳунар ўрганишига, кредит, субсидия ва кафиллик олиш орқали бандлигига кўмаклашиши белгилаб берилган эди.

Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, юзма-юз мулоқотда бўлаяптилар.

Хусусан,  шаҳар  прокурори,  2-сектор раҳбари Улуғбек  Хабилжонов ўзига бириктирилган ёшларнинг хонадонига борди ва улар билан учрашди.

"Облиқ"  маҳалласида юзма-юз дилдан суҳбат давомида ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолар, ўзини ўзи банд қилиш имкониятлар хусусида,  қизиқишлари ҳақида фикр билдирдилар.

Уларнинг қизиқишлари, имкониятларидан келиб чиқиб, амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube