Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

По приглашению Президента Итальянской Республики Серджо Маттареллы 7-9 июня Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетит эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Italiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фурқат Мадалиев - "Мустақиллик" МФЙ раиси:

- Бугундан бошлаб "Мустақиллик" МФЙ "Навоий" ва "Оҳангарон" кўчалари кўп қавватли уйлар хонадрнлари учун сигнал бериш усули орқали чикиндилар олиб чиқиш йўлга қўйилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Маълумки,  айни пайтда Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари изчил давом этаяпти. “Иссиқлик энергияси” ДУК тегишли бўлимлари ўз йўналишларида белгиланган вазифаларни, мавжуд муаммоларни ва юзага келган носозликларни бартараф этаяптилар.

Хусусан, корхонанинг  "Электрхўжалик" бўлими 1-  ва “Лохутий” насос станцияларида электрюритмаларни назорат қилдилар, зарур ишларни амалга оширдилар.

Насос станциялари ва марказий иссиқлик шаҳобчалари бўлими томонидан 11-сонли марказий иссиқлик шаҳобчасида д-89 мм, 108 мм, 159 мм ўлчамли иссиқлик қувурларини демонтаж-монтаж қилинди ҳамда К 160/20 1500 айланиш дақиқа русумли насос ўрнатиш мақсадида "стани" қурилмасини ясаш ишлари олиб борилди.

Корхонанинг "Иссиқлик тармоқларини созлаш ва ишга тушириш" бўлими ходимлари 46-даҳа 1-, 3-уйлар ҳудудидан ўтган д-150 мм  ўлчамли  икки дона, 26-ДМТМ ёнидан ўтган  д-80 мм ўлчамли  икки дона  иссиқлик тармоғида қувурнинг очиб-ёпиш мосламаларини тафтиш қилдилар.

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#сайёр_қабул

Халқ билан мулоқот энг аввало раҳбарлар одамларнинг дарду ташвишларини тинглаш, муаммоларга барҳам бериш, аҳолини сарсон қилмасдан фуқароларнинг мурожаатларини жойида кўриш ва масалаларга ечим топиш имкониятини берди.

Шу кунларда Ангрен шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари маҳаллаларда оммавий қабуллар ўтказмоқдалар.

Бугун галдаги сайёр қабул. "Янги Гўшсой" маҳалласида бўлди.

Унда шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ДСИ бошлиғи ўринбосари Хайрулла Турғунов, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube