Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#тадбиркорлик
#очиқ_мулоқот
Бугун Ангрен шаҳрида "Янгиобод" қўрғонида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти ДСБ бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Инамов, Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар прокурори в.б. Акмал Гулмуротов, шаҳар ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобуловлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўрдилар.
#ҳоким_ёрдамчиси
#тадбиркорлик

Ҳаккарман МФЙда паррандачиликни ривожлантириш мақсадида фуқаро ҳонадонига кредит асосида паррандалар олиб келинди.
@angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси
#2_сектор
#тадбиркорлик

"Мустақиллик" МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишсизликни қисқартириш мақсадида оилавий тадбиркорлик доирасида кредит асосида тикувчилик йўналиши бўйича фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога таъминотчи томонидан тикув дастгоҳлари етказиб берилди.
@angrenhokimligi_7
#2_сектор
#тадбиркорлик

Ангрен шаҳрида ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда.

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов секторлар кесимида маҳаллаларда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларга амалий ёрдам ку́рсатишга алоҳида эътибор қаратиб, "Ду́стлик" МФЙ ҳудудида тикувчилик цехи ташкил этаётган Д.Худайназаровага кўмак берди.

Цех хонаси учун зарур бўлган 44 ев. метр ҳажмда пол қисми линолеум билан қоплаб берилди.

Ёш тадбиркор Д. Худойназаровага кўрсатилган ёрдамдан маҳалла фаоллари миннатдор бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#онлайн
#тадбиркорлик

Тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан ўтказилаётган анъанавий очиқ мулоқотлар давом этаяпти.

Айни дамда "Ангрен ЭИЗ" биносининг мажлислар залида шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар иштирокида тадбиркорлар учун сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишаяпти.

Ангрен шахар ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тадбиркорлик

"Гулбоғ" махалласида яна бир фуқарога "GULBOG` NOVVOTI" маъсулияти чекланган жамиятини очишда ва имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам берилди.

Хозирги кунда кичик новвот цехи ишга туширилди.
👉@angrenhokimligi_7
#тадбиркорлик
#ҳоким_ёрдамчиси

"Гўзал" МФЙ "Бунёдкор" кўчасида "Маиший техникалар савдоси"га ихтисослашган савдо дўкони иш фаолиятини бошлади.

Тадбиркор томонидан мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, маиший техника воситларини нақд пулда ва муддатли тўлов асосида харид қилиш имконияти йўлга қўйилди.

Лойиҳа орқали 2 та янги иш ўрни яратилди.
#тадбиркорлик
#Гўзал_МФЙ
#ҳоким_ёрдамчиси

Ҳозирги кунда, тадбиркорликка қизиқиши ва шароити бўлган маҳалла аёллари ҳам этибордан четда қолаётгани йўқ. Шундай фуқаролардан бири Г.Маркабаева бўлиб, имтиёзли кредит асосида паррандачилик йўналиши бўйича кредит олиб,, оила аъзолари билан биргаликда тадбиркорлик қилишга бел боғлаган.

Паррандачилик йўналиши орқали товуқ тухумлари етиштириб сотиш фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқарога таъминотчи фермер томонидан парранда етказиб берилди ва ҳоким ёрдамчиси иштирокида дастлабки мониторинг ўтказилди.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳолига имтиёзли кредит орқали тадбиркорлик қилиш, бунинг эвазига ўзи ва оила аъзоларининг бандлиги таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш имкониятлари тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#тадбиркорлик
#ҳоким_ёрдамчиси

Тадбиркорлик қилиш истагидаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда, уларга қўшимча даромад манбааларини яратишда кўмаклашиш мақсадида, маҳаллада яшовчи ёшлардан бирига таъминотчи томонидан, "Тикувчилик" йўналиши бўйича асбоб-ускуналар етказиб берилди.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, дастлабки мониторинг ўтказилди.

Фуқаро, Якка тартибдаги тадбиркорлик ташкил этиб, 3 та янги иш ўрни яратган ҳолда ўз фаолиятини бошлади.

Келажакда ёш тадбиркор ушбу йўналиш бўйича ишсиз, касб-ҳунарга эга бўлган аёллар билан Кооперация асосида ишлаш режалари борлигини билдирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#тадбиркорлик

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш ва уларга тўғри йўналиш бериш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шу жиҳатдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давомида турли хил давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби ва ушбу соҳадаги тегишли янгиликлар билан тадбиркорларни таништириб бориш мақсадида Адлия вазирли ҳамда Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан "ANGREN TEMUR BARAKA" OK корхонасида сайёр тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилди.

Мазкур хўжаликда паррандачилик йўналиши кенг ривожланган бўлиб, бугунги кунда 9 000 та  сақланмоқда. Бундан ташқари, ўн нафаран зиёд фуқаро доимий иш билан таъминланган.

Тадбир давомида фермер хўжалигининг барча ишчи-ходимларига онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида ҳам  "REFERENDUM" буйича тушунчалар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#имконият
#бандлик
#тадбиркорлик

Юртимизда инсон манфаатларига эътибор янада кучайтирилган. Айниқса, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга кенг имкониятлар яратилган.

Маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрламчилари фуқаролар бандлигини таъминлаш, даромадини оширишда мавжуд имкониятлардан фойдаланишга кўмаклашилмоқда.

Хусусан, шаҳар ҳокими раҳбарлик қилаётган 1-сектор таркибида бўлган "Қатағон" маҳалласи "Қорабоғсой" кўчаси 145-"а" уйда яшовчи фуқаро ДКузиевга ўз вақтида кўрсатилган кўмак натижасида кредит маблағлари эвазига жами 20 та асалари учун қути ва 40 та асалари оиласи келтирилди.

Фуқаро эндиликда ўз томорқасини даромад манбаига айлантирди ва доимий банд бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инвестиция
#тадбиркорлик

Ангрен шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, чет эл инвестицияси тобора ривожланмоқда. Ҳудуддаги инвестицион муҳит жозибадорлиги, коммуникация инфратузилмасининг барқарорлиги хориж ишбилармонларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ангрен ЭИЗ ҳудудида хорижий инвесторлар томонидан қўшма корхоналар сони ортмоқда.

Бугун шаҳар ҳокимм Алишер Райимов чет эл сармояси асосида бунёд этилаётган янги корхоналарда бўлди ва тадбиркорлар билан учрашди.
#тадбиркорлик

ХОРИЖЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Хусусан, шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида янги лойиҳа асосида қурилиш ишлари бошланган объектда бўлди ва жараён билан танишди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ушбу ҳудудда янги лойиҳа (ташаббускори
хорижий ҳамкори Li Xianghui) "Feiyan" МЧЖ ХК томонидан синтетик калава ип ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона қурилиши билан танишди.

Жами 4,5 гектар ер майдонида барпо этилаётган, лойиҳанинг умумий қиймати тўғридан тўғри инвестицияси 10 млн долларни ташкил этади.
Корхона "POY", "DTY" полиэфир калава иплари маҳсулотини ишлаб чиқаради. Лойиҳанинг ишга тушиш муддати 2025 йил апрель ойига белгиланган.

Корхона тўлиқ ишга тушиши натижасида 170 та янги иш ўрни яратилади.

Ҳозирги кунда қурилишни лойиҳалаштириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#тадбиркорлик

ҲОКИМ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТДА

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларида бўлди ва шу ернинг ўзида тадбиркорлар билан учрашди ва уларнинг фаолияти билан танишиб, муаммоларини ўрганиб, режалари билан қизиқди.

Хусусан, шаҳар раҳбари "Ғафур Ғулом" маҳалласида "Seven Group" МЧЖ ХК масъуллари билан мулоқотда  бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#бандлик
#тадбиркорлик

"Янги Ҳаёт" маҳалласида болалар боғчаси ишга туширилди

Бугун "Янги Ҳаёт" МФЙ "Фитрат" кўчаси 1-уйда тадбиркор Наргиза Авалмирзаева томонидан "SULTONBEK" нодавлат хусусий боғча фаолияти йўлга қўйилди.

Замонавий, қулай шарт-шароитли, талаб даражасида жиҳозланган ушбу болалар маскани жами 50 нафар жажжи ўғил-қизни ўз бағрига олди ва янгииш ўрни яратиш имконини берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube