Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#расмий
#Мукофот _ муборак!

Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Парпибоева Озода Абдуқодировна Президент Фармони билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.
​​#мукофот_муборак

ҚУТЛОВ

🏅Президентимизнинг мустақиллик байрами арафасида "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига биноан “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари бош муҳаррири Шералиев Ғайрат Раҳматуллаевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

📍Ғайрат Шералиев журналистика соҳасида 17 йилдан буён қалам тебратиб келмоқда. 2016 йилдан буён Тошкент вилояти ҳокимлигининг “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” ижтимоий-сиёсий газеталари бош муҳаррири сифатида фаолият юритяпти. Шунингдек, "Халқ сўзи" газетасининг вилоят мухбири, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари вазифаларида фаолият кўрсатиб, ташкилотчилик ва ижодий жараёнларда етарли тажрибага эга. 2007 йилда “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиби бўлган.

🔎Ғ. Шералиев жамоага етакчилик қилиш баробарида ўзининг ҳозиржавоб, холис фикр-мулоҳазалари, теран мушоҳадаларга бой кўплаб мақолалари билан газетхонлар эътиборига тушиб, ҳамкасблари ва жамоа орасида ҳурмат қозонган. “Тошкент ҳақиқати” газетаси унинг муҳаррирлиги даврида республикамизнинг кўзга кўринган нашрларидан бирига айланди. Тўйларни ихчамлаштириш бўйича эълон қилинган мақолалар давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилган.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мукофот_муборак
🔎Ангрен шаҳар "Наврўз-1" маҳалласи "Кенжа бобо" кўчаси 24-уйда яшовчи Сулейманова Мовлюда Мадраимовна - энг ташаббускор, меҳнатсевар аёллардан биридир. ✔️Мовлюда Сулейманова 44 йил давомида ёш авлод таълим-тарббиясига катта ҳисса қўшиб келди. Унинг фидокорона меҳнатлари юксак баҳоланди ва "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди. 🔹Тошкент вилоятида нишонланган "8 Март - Халкаро хотин-қизлар куни"га бағишланган байрам тадбирида Мовлюда Сулейманова ушбу кўкрак нишони билан тақдирланди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Мукофот_муборак

⚡️Президент фармонига кўра тақдирланган ёшлар орасида Тошкент вилояти йигит-қизлари ҳам бор

👉Батафсил бу ерда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Мукофот_муборак_бўлсин
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз қатори «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти «Ангрен кўмир кони» филиали экскаватор машинисти Абдираим Мамараимович Сарманов Ватанимизнинг юксак мукофоти - «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

«Ўзбеккўмир» АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси А.Сармановни юксак мукофот билан табриклаб, машаққатли ва шарафли кончилик ишларида янада улкан муваффақиятлар тилайди.

👉 Фармонни ўқиш
#мукофот_муборак

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 8 январдаги "Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан мамлакатимиз прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун Тошкент вилояти Ангрен шаҳар прокурори Хабилжонов Улуғбек Хабилжонович "Шуҳрат"  медали билан мукофотланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#мукофот_муборак
#эътироф

18 апрель - Ўзбекистон Республикаси коммунал соҳа ходимлари куни!

Шу муносабат билан коммунал соҳаси барқарорлигини таъминлашда самарали меҳнат қилаётган бир қатор юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг тегишли буйруғига асосан мукофотландилар.

Улар орасида "Ангрен Иссиқлик энергияси" ДУК директори Гаибов Эркин Мирзаевич ҳам бўлиб, "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#мукофот_муборак

Ангренлик мард ўғлон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан юртимиз тараққиётини юксалтириш, жонажон Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган бир қатор фидойи ва мард ўғлонлар муносиб рағбатлантирилди.

Улар орасида Ангрен шаҳар "Кўктерак" маҳалласида истиқомат қилаётган, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Ангрен шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчи-ёнғин ўчирувчиси
Сапаров Жавохирбек Хикматжон ўғли ҳам бор.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube