Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Ангрен #экология #ободонлаштириш ☑️Ангрен шаҳрида экологик муҳит барқарорлигини таъминлаш, айниқса, дарё ўзанлари ва ён атрофини чиқиндилардан тозалашга эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари бу каби жараёнларни изчил олиб бормоқдалар. Шаҳар ҳудудидаги "Дукентсой" дарёси қирғоқлари ва унинг ён-атрофи маиший ва қурилиш чиқиндилардан тозаланди. Бунинг учун махсус техникалар жалб этилди.
#экология_ва_ёшлар

ЭКОЛОГИЯ БИЗНИНГ НИГОҲИМИЗДА!

🔎Ангрен ёшлари, ёшлар иттифоқи етакчилари ва фаолларидан иборат бир гуруҳ кўнгиллилар "Экология ёшлар нигоҳида" акциясида ташаббус кўрсатдилар.

📌Янгича қиёфа тус берилаётган ва ободонлаштирилаётган "Шимолий боғ" да экологик тадбирда ҳар бир ўғил-қиз ўз шижоатини, табиатга меҳрини ва ватанпарварлик каби туйғуларини намоён этдилар.

🔹Акция лойиҳасида қатнашган ўғил-қизларга Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Ирода Хаиткулова мотивация тарзида эсдалик совғалари улашилди.
@angrenhokimligi_7
#экология
НАФАС ОЛИШИ УЧУН ОДАМГА НЕЧТА ДАРАХТ КЕРАК?

Тассаввур қилайлик, дарахтларни кесиб ташласак нима бўлади? Албатта ҳавода кислород йўқолиб кетмайди, чунки аксарият қисмини ҳаводаги кислородни Дунё океани таъминлайди. Аммо дарахтларнинг бу борадаги ўрни беқиёс.

Фақатгина Океандан чиқадиган кислород бизнинг тўлиқ нафас олишимизга етмайди.

Бу етишмовчиликни дарахтлар тўлдиради. Битта дарахт бир йилда 100 кг. кислородни чиқаради. Аммо бунча кислородни ишлаб чиқариши учун дарахт камида 12 метр баланд бўлиши, оғирлиги эса 2 тоннадан кам бўлмаслиги керак.

Бир инсон эса бир йилда 9,5 тонна ҳавони нафаси билан ютиб, кислород унинг 23 фоизини ташкил этади.

Бу тахминан бир йилга 740 кг. кислородни ташкил этади.

Демак, инсон тўлиқ нафас олиши учун битта одамга бир йилда 7-8 та дарахт "хизмат" қилади.

☘️Каналимизга уланинг @angrenhokimligi_7
#экология

Ангрен шаҳар экология инспекторлари "Грум" маҳалласида бўлдилар ва фуқаролар билан учрашдилар.

Юзма-юз мулоқотлар давомида маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш ва фуқароларнинг атроф-муҳит билан боғлиқ мурожаатлари жойида кўрилди.

Фуқароларнинг ҳақли эътирозларига муносабат билдирилиб, "Zero Westa" ДХШ техникалари жалб этилди ва тўпланган маиший чиқиндилар
белгиланган жойга олиб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ангрен экологлари ўз ваколатлари доирасида экологик муҳит бузилган ҳолатларга кескин чоралар кўраяптилар.

Экологик барқарорликни таъминлашга эътибор қаратинг!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#экология

Ҳеч бир киши она заминимизнинг ҳар қаричи олтинга тенглигини ҳамда унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун эта олишини инкор қилмайди.

Табиатни асраш, экологик барқарорликни таъминлаш бугуннинг вазифасидир.

Ангрен шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари ижтимоий соҳа объектларида ўрганиш олиб бордилар.

Унда асосан ўсиб келаётган ёш авлодга ана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг унутилмас бурчимиз эканлиги тушунтирилди.

Бундан ташқари, экилган нав-ниҳолларнинг парвариши, ташкил этилган иссиқхоналардан фойдаланиш тартиби, ҳудуддан маиший чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб чиқилиши билан боғлиқ масалалар ўрганилди.

Ангрен экологлари 13-, 20-умумий ўрта таълим мактабларида бўлдилар ва ўрганиш олиб борганларида юқорида қайд этилган жиҳатларга эътибор қаратдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#экология

Ангрен шаҳар Экология бўлими бошлиғи Беҳруз Уразалиев бошчилигида шаҳар ҳудудида экологик барқарорликни таъминлаш, маиший ва бошқа турдаги чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб чиқиш, марказий ва ички кўчалар, даҳалар, хиёбон ва майдонлар, деҳқон бозорининг ички ва ташқи қисмини тартибга келтириш, тозалигини сақлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Рейд давомида аниқланган камчиликлар, қайд этилган қонунбузарликлар бўйича тегишли тартибда жаримага тортиш юзасидан тушунтиришлар олиб бораяптилар.

Беҳруз Уразалиев - шаҳар Экология бўлими бошлиғи:
- Шаҳримиз тозалигига эришиш орқали экологик муҳитнинг яхшиланишига эришишимиз тайин. Шундай экан, шаҳримиз аҳолиси, тадбиркорларга мурожаатимиз шуки, маиший, қурилиш ва бошқа турдаги чиқиндиларни дуч келган жойга ташламасликларини сўраб қоламиз.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#экология

Бугун эрталабдан Ангрен шаҳар "Ёшлик", "Янги боғи.сурҳ" маҳаллаларида, кўчаларида "Жаҳон чиқиндиларсиз кун" муносабати билан кенг кўламда ҳудудларни тозалаш акцияси бўлди.

Унда шаҳар ҳудудини ва икки маҳаллани чиқиндилардан тозалаш тадбирига Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари зарур техника воситалари сафарбар этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#экология

Ангрен шаҳар инспекцияси томонидан "Тоза ҳаво ойлиги"нинг дастлабки босқичи доирасида рейд тадбири ўтказилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube