Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#фаолият
#назорат

Байрам шукуҳи кезаётган шу кунларда Ангрен шаҳар Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси томонидан аҳолини сифатли ва арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда галдаги ўрганиш Ангрен деҳқон бозори ҳудудида олиб борилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркасида нархларнинг сунъий ошиб кетмаслиги бўйича тушунтиришлар олиб бордилар ва назоратни кучайтирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат
#3_сектор
Ангрен шаҳар "Янгиобод" маҳалласида фуқаролардан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар юзасидан 3-сектор раҳбари Абид Ариповга мурожаат келиб тушди.

Сектор раҳбари мурожаатни жойига чиқиб ўрганди ва фуқароларга муаммонинг вужудга келиш сабаблари ҳамда ҳал этилгани тўғрисида тушунтирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат
#3_сектор
Ангрен шаҳар "Янгиобод" маҳалласида фуқаролардан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар юзасидан 3-сектор раҳбари Абид Ариповга мурожаат келиб тушди.

Сектор раҳбари мурожаатни жойига чиқиб ўрганди ва фуқароларга муаммонинг вужудга келиш сабаблари ҳамда ҳал этилгани тўғрисида тушунтирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Ангрен шаҳрида қиш мавсумини беталофат ўтказишда аҳолига кўмир ёқилғисини етказиш ва таъминлаш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов  фуқароларнинг кўмир маҳсулоти таъминотига оид мурожаатларини эътиборга олиб, жойига чиқиб ўрганди.

Бугун шаҳар раҳбари фуқаролар билан масала юзасидан учрашди ва ҳар бир мурожаатга ижобий ечим топишда жойида ҳал этиш чораларини кўрди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Об-ҳаво ҳароратининг пасайиши барчани янада сергак торттирди. Ангрен шаҳрида кўмир таъминотининг барқарорлигига ҳар жиҳатдан назорат кучайтирилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ушбу масалага жиддий ёндашиб, "Кўмиртаъминот" томонидан тарқатилаётган ёқилғининг сифати ва миқдори билан боғлиқ масалаларни назоратга олди.

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, фикр-мулоҳазаларини тинглаб, юзага келган муаммоларни қонун доирасида ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат
#тиббиёт

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг  татбиқ  этилиши, тиббиёт  муассасаларида шароитларнинг яратилиши белгиланган тартибда бўлиши мутасаддиларининг доимий эътиборида ва назоратида.

⚡️Куннинг тунги вақтида шаҳар прокурори Улуғбек  Хабилжонов шаҳарда мавжуд  тиббиёт  муассасаларида бўлди.

🔎Хусусан, Ангрен шаҳар марказий шифохона,  Акушерлик комплекси, Тошкент вилояти Наркология диспансери, Реабилитация маркази Болалар шифохонаси ва Оилавий поликиникаларнинг тунги вақтдаги ҳолатини кузатди.

📌Шаҳар прокурори асосан шифохоналарда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳамда яратилган шароитларга эътибор қаратиб, муассасалар аҳволи тўғрисида беморлар билан юзма-юз мулоқотлар орқали ўрганди.

🔗Шунингдек, ҳар бир тиббиёт муассасасидаги иситиш тизимининг аҳволи ва узатилаётган иссиқлик  ҳароратини ҳам кўздан кечирди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат
Ангрен шаҳар  ҳокими  Алишер Райимов "Ҳаккарман-Янги Жигаристон"  маҳалласида  бўлди ва ижтимоий соҳа объектларининг аҳволини бориб  кўрди.

Маҳалла шаҳар марказидан олисда жойлашган бўлиб, унда 15-ДМТТ,  39-умумий ўрта  таълим  мактаби ҳамда оилавий поликлиника  филиали фаолият юритади.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов 15-Давлат мактабгача таълим ташкилотига борди.

Маълумки,  маҳаллада 280 ўринли 15-ДМТТ  биносининг дераза,  пол қисми "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида таъмирланиб,  янгисига алмаштирилмоқда.

Шаҳар раҳбари Молия бўлими бошлиғи билан  биргаликда  мазкур жараёнда бажарилаётган иш ҳажми ва сифатини кўздан кечирди ва зарур тавсия,  таклифлар  берди. Таъмирлаш ишларини  якунлаш ҳамда маблағларнинг мақсадли йўналтирилганлигини назоратга олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов тегишли мутасаддилар билан биргаликда "Ташаббусли бюджет" маблағлари эвазига таъмирланаётган бир қатор таълим муассасаларида бўлди.

Хусусан, шаҳар раҳбари "Ёшлик" маҳалласида 280 ўринга мўлжалланган 45-ДМТТда ҳам бўлди.

Унда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси бўйича мазкур муассасанинг коммуникация тармоқларида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнини бориб кўрди. Ўрганиш давомида иссиқлик ва ичимлик суви тармоғида бажарилиши лозим бўлган техник-муҳандислик ишларининг белгиланган тартибда олиб борилиши ва сифатга эътибор қаратилишини тушунтирди ва назоратга олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат

Маълумки, "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида 41-умумий ўрта таълим мактабининг иссиқлик тармоғида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш чоғида мазкур мактабдаги таъмирлаш жараёнини ҳам кўздан кечирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#назорат
#4_сектор
Ангрен шаҳрида олис ва оғир ҳудуд "Жигаристон" маҳалласида жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактабининг иситиш тизимида юзага келган носозликлар бартараф этилмоқда.

Бугун 4-сектор раҳбари Жамшид Усманов мазкур муассасада бўлди. Унда иссиқлик тармоғида таъмирлаш жараёнини кўздан кечирди.

Ўрганиш давомида сектор раҳбари томонидан иш ҳажми ва сифати билан боғлиқ масалалалар муҳокама қилиниб, зарур тавсиялар берилди ва назоратга олинди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube