Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Angren shahar Geolog MFY Hokim yordamchisi tomonidan  xalqqa bergan  hisoboti.

“Geolog”
MFYda Hokim Yordamchisi hisoboti eshitildi. Hisobot davomida Hokim yordamchisi Xamrayev Behzod 2022-yilda amalga oshirilgan ishlar, Muhtaram Prezidentimiz tomonidan aholiga yaratilayotgan keng imkoniyatlar,  erishilgan yutuqlar  va 2023-yilda amalga oshirilishi rejalashtirilgan istiqbolli rejalari haqida gapirdi. Hisobot yigʻilishi davomida fuqarolar oʻzlarini qiziqtirgan savollarga javob olib, joriy yil uchun mahallada amalga oshirilishi lozim boʻlgan tadbirlar yuzasidan oʻz takliflarini berib oʻtishdi.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
📁#Кундалик_тезкор_маълумот

Кеча, 23 январь куни истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ҳудудий кўмир омборларига 3000 тонна маҳаллий қаттиқ ёқилғи ортиб юборилди.

"Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий омборларида жорий куз-қиш мавсуми учун қабул қилиб олинган маҳаллий кўмир 901 533,00 тоннани ташкил этди.

Кеча аҳолига тарқатилган кўмир ҳажми 7 175,00 тоннага тенг бўлди. Мавсум учун аҳолига тарқатилган кўмир 888 465 тоннадан ортди кетди.

Айни пайтда кўмир омборларида 12 132 тонна кўмир заҳираси мавжуд бўлиб, тарқатиш ишлари давом эттирилмоқда.

🌐Website 🌐Facebook
TelegramПресса
▶️YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#назорат
#4_сектор
Ангрен шаҳрида олис ва оғир ҳудуд "Жигаристон" маҳалласида жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактабининг иситиш тизимида юзага келган носозликлар бартараф этилмоқда.

Бугун 4-сектор раҳбари Жамшид Усманов мазкур муассасада бўлди. Унда иссиқлик тармоғида таъмирлаш жараёнини кўздан кечирди.

Ўрганиш давомида сектор раҳбари томонидан иш ҳажми ва сифати билан боғлиқ масалалалар муҳокама қилиниб, зарур тавсиялар берилди ва назоратга олинди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#имконият
Ангрен шаҳрида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва нарх-навоси доимий назоратда.

"Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудида шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари белгиланган нархларда сотилмоқда.
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#аёллар_дафтари

Ангрен шаҳрида "Аёллар дафтари"нинг 4-босқичини шакллантириш жараёни изчил давом этаяпти.

Бугун ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мавлуда Абдураҳмонова секторлар кесимида маҳаллаларда олиб борилаётган ишларни сектор котиблари билан биргаликда жойига чиқиб ўргандилар.

Хусусан, 1-сектор таркибида бўлган "Қатағон", "Қорабоғ" маҳаллаларида бўлди ва хонадонма-хонадон юриб, аёлларнинг ижтимоий аҳволини ўрганди, улар билан суҳбатда бўлди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#жараён

Шу кунларда Ангрен шаҳрида барча маҳаллаларда
"Аёллар дафтари"нинг 4-босқичи бўйича хатлов жараёни қизғин тус олган.

Муҳими, бажарилаётган ишлар қатъий назоратга олинган.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдураҳмонова 2-секторда кесимида маҳаллаларда олиб борилган хатлов жараёни ҳамда тўлдирилган анкеталарни кўздан кечирди ва рўйхатга олиш, хатлов ўтказишда белгиланган меъёрий талабларга амал қилиш зарурлигини тушунтирди.

Хатлов жараёни давом этаяпти...
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube