Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар "Тараққиёт" МФЙ 2/2 даҳаси  Д-150 мм сув қувурида носозликларни бартараф этиш жараёни.
#иссиқ_кайфият

Ангрен шаҳрида қишнинг аёзли кунларида кўчалар йўлларини қордан тозалаш ишлари билан машғул бўлган, электр энергия, иссиқлик ва газ таъминотида очиқ, ҳавода хизмат вазифаларини бажараётган коммунал ташкилотлар ишчи-ходимларига иссиқ овқат тарқатишдек эътибор кўрсатилмоқда.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошлаб берган "Ош тадбири"нинг навбатдагиси "Angren Land" тўйхонасида ташкил этилди.

Шаҳар ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов, тадбиркор Абдуқодир Бегматовларнинг ташаббуслари билан ош дамланиб, Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига тарқатилди.

Қишнинг изғиринли кунларида шаҳарда меҳнат қилаётган коммунал соҳадаги ходимлар иссиқ кайфият улашиш орқали қўллаб-қувватланаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Эътироф

УЛАР ВАТАН УЧУН ЖАНГ ҚИЛДИЛАР

Суратда
мустақиллик йилларида Тошкент вилоятига раҳбарлик қилган инсонлар ва айни пайтда вилоят ҳокими вазифасида меҳнат қилаётган Зойир Мирзаевни кўришингиз мумкин.

🔎Вилоят ташкил топган санада барча раҳбарларни эсга олишга қарор қилдик. Архивларни титкиладик, суратларни қидирдик ва бир амаллаб топдик ҳам.

🔸Буюк ёзувчи Михаил Шолоховнинг "Улар ватан учун жанг қилдилар", деб номланган машҳур романи бор. Негадир юқоридаги инсонларнинг раҳбарлик йўли ҳақида ўйлаганда шу жумла хаёлга келаверди.

🔹Бу инсонлар қандай фаолият олиб боргани бошқа масала, эътиборли нуқта шуки, яхши ният ва мақсадлар билан, вилоятимиз фаровонлигини таъминлаш, уни янада юксалтиришни кўзлаб иш олиб боришга интилишган. Хатоларми? Тушуниб олиш керакки, вилоят ҳокими вазифасида ишлаётган инсоннинг хатоси ёлғиз ўзиники ҳисобланмайди. Бу вазиятни вилоят умумий ижтимоий тафаккурининг маҳсули, барчанинг биргаликдаги ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибати, деб баҳолаш керак, бизнингча. 

⚠️Ҳақиқат шуки, бу инсонлар Ватан учун меҳнат фронтида қўлларидан келганича, имкониятлари етгунча туну кун "жанг" қилдилар ва бу давом этмоқда. Ватанимизда шундай салоҳиятли кадрлар кўп эканлигидан ғурурланамиз.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эътибор

Айни пайтда аномал совуқ кунларида кўплаб саховатпешалар томонидан хайрли амалларга қўл ўрилмоқда.

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Фурқат Иманов томонидан "Тараққиёт" маҳалласида бўлди.

Маҳалла раиси билан ҳудудда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ётиб қолган беморлари мавжуд оилалар ҳолидан хабар олди. Шунингдек, ижтимоий пактелар ва моддий ёрдам кўрсатди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Маълумки, шу кунларда об-ҳаво ҳароратининг пасайиши, аномал совуқ кириб келиши муносабати билан иссиқлик, электр, газ таъминотининг барқарорлиги ва йўлларни қордан тозалаш ишларини жадаллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ангрен шаҳрида мазкур вазифаларни узлуксиз давом эттириш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган Штаб фаолиятини янада мувофиқлаштириш, фуқаролардан коммунал соҳага оид келиб тушаётган мурожаатларни тўғри йўналтиришда камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида кескин танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳозирги вазиятда коммунал соҳаларда муаммоларга йўл қўймаслик, ҳар бир масъул раҳбар вазифасига жиддий ва янада масъулият билан ёндашишлари зарурлиги таъкидланди.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ва шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжоновлар томонидан шаҳар ички кўчаларини қордан ва чиқиндилардан тозалаш бўйича тузилган ишчи гуруҳ  масъулларига топшириқлар берилди.
Ангрен шаҳрида кўча йўлларида тозалаш ишлари изчил давом этмоқда.