Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Истиқлол", " Ёшлик" маҳаллаларида бўлди ва ушбу ҳудудларда фаолият юритаётган БСКлар томонидан тунги навбвтчилик хизмати ва келиб тушган мурожаатлардаги муаммоларни ҳал этиш натижалари бмлан ҳам танишди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов коммунал соҳанинг барқарорлигини таъминлаш ва аномал совуқ вақтидв кўп қаватли уйларнинг иситиш тизими, ичимлик сув тармоғида дуч келинаётган муаммларга барҳам бериш борасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Хусусан, "Тараққиёт", " Карвон" маҳаллалар ҳудудида кўп қаватли уйларга техник ва коммунал хизмат кўрсатаётган бошқарув сервис компаниялари томонидан ташкил этилган навбатчилик-диспетчерлик ходимлари билан учрашди.

Ўрганиш давомида БСК ходимлари учун яратилган шароитларга ҳам эътибор қаратиб, зарур таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Маълум бўлишича, "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасининг 18-уй олдида бўлган электр таянчига "Nexia-3" русусмли транспорт воситаси бошқарувчисининг эҳтиётсизлиги туфайли зарар етказилган.

Тегишли мутасаддилар томонидан ҳолат ўрганилди ва ушбу электр таянчини тиклаш чоралари белгиланди.

Бугун тунги вақтда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, Ангрен ШЭТК раҳбари Бекзодхон Ниматуллаев, "Ангреншаҳаргаз" ГТБ раҳбари Сардор Мирзамиддиновлар авария юз берган жойга келдилар. Ҳолат бўйича кўриладиган чоралар назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ўрганиш

Ангрен шаҳрида бошқарув сервис компанияларда аномал совуқ, кунларида навбатчилик-диспетчерлик хизмати 24/7 тизими асосида ташкил этилган.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Кимёгар" маҳалласи 5/3 даҳасида жойлашган "Ангрен Коммунал Таъмирлаш" бошқарув сервис компаниясининг тунги навбатчилик жараёни билан танишди.

Унда мурожаатларда келтирилган муаммоларни бартараф этиш, айниқса, ичимлик суви тармоғида айрим музлаган қувурларни эритиш бўйича кўрилаётган чоралар хусусида БСК раҳбари маълумот берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
🌦 #Ob_havo

Bugun, 15 yanvar — Toshkent viloyatida sovuq harorat bir oz qaytib, kunduzi -10° boʻladi. Yogʻingarchilik
kutilmaydi.

Kunduzi -5 -10° daraja sovuq,
Kechasi -12 -17° daraja sovuq.


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Дорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши тўғрими?

Муҳаббат Ибрагимова,
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси:

— Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқлаган низомга асосан амалга оширилади.

📌 Унга мувофиқ, дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида дорихонанинг фармацевтик маълумотга эга бўлган ходими харидорга қуйидагилар ҳақида маълумот бериши лозим:

💊 дори воситаси ва тиббий буюмни қўллаш тартиби,
🕰 қўллаш даврийлиги, бир маротабалик ва суткалик дозалари,
💉 қўллаш усули,
📦 сақлаш тартиби,
🗓 яроқлилик муддати ва бошқалар.

📃 Шунингдек, дорихона ходими харидор эътиборини дори воситаси ва тиббий буюмнинг қўллаш йўриқномаси билан танишиб чиқишга қаратиши керак.

🚫 Дорихона ходими истеъмолчи (ёки бемор) ҳолатига кўра дори тавсия қилиши, шунингдек, даволовчи шифокор кўрсатмасига биноан рецепт билан бериладиган дори воситасини рецептисиз беришини, албатта, нотўғри деб биламан.

❗️Чунки беморнинг касаллик тарихи, ундаги физиологик ҳолат ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмай туриб, ўзбошимчалик билан дори тавсия қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

🧾
Қонунчиликка мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши белгиланган.

📌 Бунда беморга тайинланган дори воситалари (ҳалқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд қилинади ва даволовчи шифокор томонидан имзоланади.

Афсуски, шунга қарамай, айрим дорихоналарда рецепт билан берилиши лозим бўлган дори воситаларини рецептсиз бериш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ўзбошимчалик билан даволаниш ҳамда дори воситаларининг тартибсиз истеъмоли натижасида турли ножўя таъсирларни келтириб чиқармоқда.

‼️ Шу ўринда, юртдошларимиздан дори воситаларини шифокор кўрсатмасига биноан харид қилишлари ва уларни истеъмол қилишда, албатта, қўллаш йўриқномасига қатъий амал қилишларини сўраб қоламан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram