Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#мавзуга_доир
ҲОКИМДАН КАТТАЮ КИЧИК МИННАТДОР

Бундан тўрт йил илгари Ангренга янги раҳбар тайинланганида, шаҳримизнинг янада ривожланишига кўпчилик ишонди, ишонмаганлар ҳам бўлди.

Шу маънода, Шукурулла Маҳмудовнинг шаҳар ҳокими лавозимидаги иш услуби, жамоага муносабати ва халқ билан мулоқоти ҳақида фикр билдираман.

Шукурулла Маҳмудов Ангрендаги фаолиятини халқнинг дарди, қувончи ва ташвишлари билан чамбарчас боғлади.

Шукурулла Маҳмудов – қатъитятли, мард, бир сўзли, талабчан раҳбар. У ўз фикрини равон ва теран ифодалай оладиган даражада нотиқлик салоҳиятига эга инсон. Шукурулла Маҳмудов масаланинг моҳиятини тезда илғайдиган ва мавзуга доир янги фикр айта оладиган мушоҳадали раҳбар.

Нафақат ўзи танлаган ва ардоқлаган соҳани, балки ҳар бир жабҳани чуқур биладиган раҳбар сифатида ўз салоҳияти билан Ангрендаги мавжуд саноат, қурилиш, коммуникация ва бошқа йўналишлар равнақидаги жараённи шахсан назорат қилиб, ҳар бир ишнинг самарадорлигини таъминлашга курашди.

Ўз фаолияти давомида мактабгача таълим, умумтаълим, хизмат кўсатиш ва бир қатор савдо мажмуалари, маҳалла идоралари, объектларнинг реконструкция қилиниши, барпо этилишида, инновацион ва креатив лойиҳаларнинг тузилишига ўзи муаллифлик қилди.

Эътиборли жиҳати, Шукурулла Маҳмудов катта минбарларда, телевидениеда чиққанда, ОАВ вакиллари билан мулоқотларда асло матнга қарамаган. Тайёрланган расмий маърузаларни ўқиб бермаган. Ҳар қандай мавзуга оид рақамлар, маълумотларни аниқ ва лўнда фикрлари орқали баён қилар эди.

Шукурулла Маҳмудов Ангрен шаҳридаги ҳар бир маҳалланинг аҳволини, ҳар бир даҳа ва ҳар бир кўчанинг ҳолатини , ҳар бир хонадон ва фуқаронинг турмуш тарзини, муаммо ва ютуқларини яхши биларди. Ҳар бир маҳаллани яёв юриб ўрганди, хонадонларга кириб борди, оддий одамларнинг ҳолидан хабар олди.

Ҳар куни, айрим истисноларни инобатга олмаганда, эрталаб 06:00 дан бошлаб маҳаллаларни айланиб, ҳудудларни кўздан кечириб, сўнгра иш кунини бошлаб фуқароларни ҳокимиятда, маҳаллаларда оммавий қабул қилди. Ҳоким билан учрашганнинг муаммоси албатта ижобий ҳал этилди.

Пандемия пайтида, ўтган йили қиш мавсумида Ангрен ИЭСда юз берган авария ҳолатларини бартараф этишда, Самарчўғ, Соғлом, Қатоғон, Жигаристон каби олис қишлоқларнинг йўлларини текислаш ва ичимлик сувини келтиришда, "Тараққиёт" маҳалласининг ободлигида, "Уч найза" хиёбонининг барпо этилишида, ҳовли уйларга табиий газ узатилишида, ўндан ортиқ беморларнинг соғайишида, қўйингки, ҳар бир йўналишда Шукурулла Маҳмудовнинг хизматлари катта бўлди.

Шукурулла Маҳмудовнинг Ангрен шаҳри салоҳиятининг тикланишидаги меҳнатларидан Ангреннинг каттаю кичиги миннатдор!
Гулшода ХОНЮСУП қизи(Шахонова)
@Gulshoda_Nasibaliyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мавзуга_доир
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ёшлар ишлари агентлигининг махалладаги ёшлар етакчиларининг бир куни…
Сизларга ўхшаган жамоам борлигидан фахрланаман.
Муҳтарам Президентимизга рахмат.