This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#туйғу
Ангрен шаҳар ХТБга қарашли 35-умумий ўрта таълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Гулсевар Анарбоеванинг «Муқаддасдир Ватан байроғи» мавзусида тайёрлаган видеоролиги
@angrenhokimligi_7

Ангрен шаҳар 41-умумий ўрта таълим мактабининг 7-«Д» синф ўқувчиси Сардор Абдураимовнинг «Байроғим - ифтихорим» номли видеоролиги.
Синф раҳбари: Зилола Сирожиддинова

Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказида 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганига 30 йил тўлади.
Шу муносабат билан "Мангу ҳилпирайвер, Ватан байроғи" шиори остида махсус флешмоб ўтказилди.
Шунингдек, марказ бўлим бошлиғи З.Маликов томонидан марказга ташриф буюрувчиларга байроқ ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

Орамизда шундай инсонлар борки, уларни кўрганда қалбингиз ёришади. Икки оғиз дил сўзларини тинглаганингизда юрагингиз меҳрга тўлади. Қилаётган ҳаракатини кўрганингизда вужудингизни куч-ғайрат ва шижоат қоплайди. Насиҳатларини олганингизда ўзингизда масъулият ва қатъият пайдо бўлганини сезасиз.
Ҳа, ана шундай инсон бугун ёнимизда. Билим ва салоҳияти билан бизга елкадош ва суянчиқ.
Бакир Расуловни ҳеч иккиланмай юқоридаги фпзилатларни ўзида мужассам этган инсон дейиш мумкин.
Кўп йиллар давомида давлат бошқаруви, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида ҳамда кексаларни жамоатчиликка чорлаб фаолиятини изчил давом эттирди.
Ҳозирги кунда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати сифатида халқ вакилидир.
Бакир Расуловни чинакамига садоқатли ва оилапарвар, серқирра инсон дейишга ҳақлимиз. Намунали оилага, солиҳ фарзандларга меҳрибон ота сифатида ўз оиласининг мустаҳкам устуни ҳамдир. Ана шу жиҳатларини эъзозлаган шогирдлари бугун эзгу ниятлар билдиришади.
Гулшода ШАХОНОВА

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#туйғу
Ангрен - она шаҳрим, жонажоним менинг,
Қуёшнинг нури остида ҳам,
Ойнинг тун пардасида ҳам,
Жамолинг тенги йўқ сенинг!
ШохзиёБОНУ Юсупалиева,
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси

Эътибор берсангиз, телерадио эфирлари орқали давлатимиз мадҳияси садолари остида янги кунни, янги тонгни кутиб оламиз ва ўтган кунни кузатамиз.
Мадҳияни тинглаган ёшу қарининг қалбларида шу муқаддас Ватандан фахрланиш туйғулари жо бўлади. Ушбу қўшиқнинг чуқур маънога эга ҳар бир сатри, мардонавор ва соҳир оҳанги бизни ўзига мафтун этади.
Айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод қалбига она Ватанга муҳаббат, давлат рамзларига ҳурмат каби туйғуларни сингдиришда давлатимиз мадҳияси алоҳида аҳамият касб этади. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

#инсон_қадри
#туйғу
#мушоҳада
ОДАМЛАР ОРАСИДА
Одамлар орасида ҳеч эътибор берганмисиз ёҳуд кўрганмисиз саҳарлаб, офтоб бош кўтармасдан эгнига бежиримгина кийимини ташлаган, қўлида супургиси билан атрофни тозалаётганларга?
Фикримча, ҳамма ҳам кўрмаган. Очиғи, бундай одамларни Бобо Қуёш тоғлар ортидан мўралаётган вақтда, одамлар ширин уйқуда бўлган чоғда кўриш мумкин.
Тўғриси, саҳарлаб, ширин уйқудан воз кечиб, юмушларга шўнғиш учун ҳам кишига журъат керак бўлади.
Ободонлаштириш ишчиларини ҳақли равишда ана шу журъатни ўзига либос қилганлар дейиш мумкин. Уларни ҳар гал кўрганда, беихтиёр таҳсинлар айтгинг келади.
Улар меҳнатлари орқали она заминимизнинг ҳар бир қаричига покизалик бағишлайди. Озода, саранжом-саришта жойда эса қут-барака аримайди. Заҳматли меҳнатларининг замирида чексиз савоб, хайрли амал мужассам.
Она табиатнинг гўзаллигига ошно бўлган қалб эгалари эрта тонгдан одамларга кўтаринкилик туҳфа қиладилар. Лекин буни доим ҳам илғайвермаймиз.
Остона хатлаб кўчага эринибгина ошиқар эканмиз, беихтиёр файз тароват этган кўчалардан баҳраманд бўламиз. Аммо юзлари офтобдан қорайган, қўллари меҳнатдан қабарган, бироз охори тўкилган нимчани елкасига илган заҳматкашларга, уларнинг меҳнатларига ҳар доим ҳам диққат билан қарамаймиз...
Улар қишнинг қировида ҳам, баҳор-кузнинг ёғин-сочинида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам касбига садоқатлидирлар.
Уларни суҳбатга чорласангиз, атроф ғуборини тозалаган бу заҳматкашларнинг кўнгли нақадар беғуборлигига гувоҳ бўласиз...
Одамлар орасида оддийлик, табиийлик ва самимийликни излаганимда, энг аввало уларга рўпара бўламан...
https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva

Telegram
Гулшода Шахонова
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ангрен шаҳар ҳокимининг матбуот котиби Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Янги Ўзбекистоннинг умидли ёшларини Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ангрен шаҳрида мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизлар онги шуурида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, озод ва обод юрт фуқаросидек бахтга мушарраф бўлишнинг моҳияти чуқур сингдирилмоқда.
Ўсиб-улғайган ҳар бир йигит-қизда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг бўлиши жуда муҳим. Шуни эътиборга олган ҳолда Ангрен шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан 16 ёшга тўлган йигит-қизларга шахсини тасдиқловчи ID-карталар расмийлаштириб берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз йиллиги муносабати билан фуқароликни тасдиқловчи ID-карталари тантанали топширилди.
Унда Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Абид Арипов, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи Иброҳим Ҳатамовлар фуқаролик ҳужжатларини ўз эгаларига топширдилар.

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Уфқларга қўйиб гулдаста,
Тоғ ортидан кўтарди-да бош,
Пастга боқди чўққидан аста
Олтин қалам тутган бир наққош.
Ҳар нуқтага сайқал бериб у,
Водий узра чизди зар лавҳа.
Сўнг қуёш деб имзо чекди-ю,
Тонготар деб қўйди сарлавҳа.
Шеър: Эркин Воҳидов
Видеода: Бўстонлиқда тонг отмоқда. 2022 йил 15 июнь.
💬 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Уфқларга қўйиб гулдаста,
Тоғ ортидан кўтарди-да бош,
Пастга боқди чўққидан аста
Олтин қалам тутган бир наққош.
Ҳар нуқтага сайқал бериб у,
Водий узра чизди зар лавҳа.
Сўнг қуёш деб имзо чекди-ю,
Тонготар деб қўйди сарлавҳа.
Шеър: Эркин Воҳидов
Видеода: Бўстонлиқда тонг отмоқда. 2022 йил 15 июнь.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Туйғу
Кўз очган куртаклар кўзимга чирой,
Булбуллар баёти сўзимга чирой.
Тоғда қолган қорлар, энди хуш қолинг,
Келдингми, мунисам, онам, кўкламой.
Биз сени соғиндик, эй ҳокисорим,
Сен ҳам бизни соғиндингми, баҳорим?
Шеър: Маҳмуд Тоир
Фото: Абдул Азиз
Суратда: Анора Абдурашидова
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
Кўз очган куртаклар кўзимга чирой,
Булбуллар баёти сўзимга чирой.
Тоғда қолган қорлар, энди хуш қолинг,
Келдингми, мунисам, онам, кўкламой.
Биз сени соғиндик, эй ҳокисорим,
Сен ҳам бизни соғиндингми, баҳорим?
Шеър: Маҳмуд Тоир
Фото: Абдул Азиз
Суратда: Анора Абдурашидова
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Дугоналар, бормисиз, омонмисиз?
📍 Олмалиқ шаҳри.
◀️ Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.
Yoshlar kundaligi
Дугоналар, бормисиз, омонмисиз?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM