#сайёр_камера_тақдим_ этади
“Ангрен Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида айни дамда тозаликка анча эътибор қаратилаяпти. Бозор назоратчилари томонидан исириқ тутатилиб, ҳудуд тозалиги таъминланаяпти. Ҳозирча аҳвол шу! Бу мақтов эмас. Жараён холос!
@angrenhokimligi_7

#сайёр_камера_объектида
📌"Бунёдкор" кўчаси айланма ён-атрофидаги манзара. 👆👆
"Танҳо" озиқ-овқат дўконига тегишли бўлган ушбу ашқол-дашқолларни дўкон эгалари олишга ва атрофни тартибга келтиришга ваъда бердилар.
📌Сайёр камерамиз ваъдаларга ишонмайди.
📌Барибир кузатамиз ва албатта ушбу манзилга ва мавзуга қайтамиз. Тартибга келтирилса, майликуя...

#антикоронавирус
#сайёр_камера
#депутат_назорати
Бўзчи белбоққа, темирчи тақага ялчимас...
Ангрен СЭОМчи?!
🔴 Бугун сайёр камерамиз ҳамда депутатлар Ангрен шаҳар СЭОМнинг карантин шароитидаги фаолиятини кузатди.
🌶Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Носиржон Аминов, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари Аброр Назиров, Ҳусниддин Турғунбоевлар билан муассасадаги ҳақиқий аҳвол ўрганилди.
🌶Афсуски, бино ичкарисига кириб борганимизда тана ҳароратини ўлчайдиган ускуна тугул, ҳатто антисептик воситаси ҳам йўқ❗️
🌶Мурожаат қилган фуқароларни қайд этиш журналига кўз югуртирганимизда, кунига тахминан ўртача ҳисобда эллик нафардан ортиқ мурожаатчи келар экан. Фуқаролар билан мулоқот қилаётган "хушмуомала" ходимнинг эса на перчаткаси, на антисептик воситаси бор. Мурожаатчилар эса аллақандай квитанцияга ўхшаш қоғозчаларни топшираяпти. Ходим уни очиқчасига қабул қилаяпти. Қўлма-қўл бўлаётган бу жараён бизни ажаблантирди.
🌶Биз ҳам бино эшиги олдидан беш-ўн дақиқа бўлдигу, дарров ортга қайтишни маъқул қўрдик. Бизнинг ташрифимиз бу ердагиларга хуш ёқмади.
Тушлик экан, безовта қилиб қўйибмиз, УЗР. 🙈
🌶Кўчадан ичкарига қўлида егулик (тормозок) билан кириб келаётган ходимлар ҳам қўлларини дезинфекция қилмадилар.
Биз учун ушбу жараён ғалати кўринди. Ҳолат юзасидан ҳеч ким тушунтиргиси ҳам келмади, "обед" деб эшигини қарсиллатиб ёпишди.
🌶Ҳурматли СЭОМ масъуллари ва ходимлари!
Марҳамат қилиб карантин тартиблари ва қоидаларини ўрнатишни аввал ўзингиздан бошланг!

#афсус
🌶"Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасидаги "Супер маркет" олдидаги савдо шаҳобчалари билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Гидрант яна ўраб олинди.
🌶 Савдо қилаётганлар карантин қоидаларини умуман менсимайди. Бемалолчилик. Тўғриси, қўпол қилиб айтганда, нега бу ерда карантин ва санитария-ғгигиена қоидаларини ўрнатиш шунчалик хавфлими?
🌶 Аҳвол ҳеч ўзгармаяпти. Тегишли назорат ташкилотлари кимдан, нимадан қўрқадими ёки?
🌶Негадир ҳамма ЖИМ!

Ниқобни унутганлар, сайёр камерага тутиладилар.

#бизда_натижа #сайёр_камера
Бугун шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг сайёр камераси "Тараққиёт" МФЙ 2/2 даҳаси 1-, 2-, 3-уйлар ҳовлисида бунёд этилган дам олиш айвонлари ва болалар ўйингоҳлари атрофидаги тартибсизликларни танқид остига олди.
Ушбу муаммо жойида ўрганилди. Шу ерда яшовчи фуқаролар ўртасида тушунтиришлар олиб борилди ва улар суҳбатга жалб этилди.
Мазкур масканни тартибга келтириш назоратга олинган эди.
Бугуннинг ўзидаёқ ҳудуддаги бошқарув сервис маркази раиси Абдуҳофиз Абдураҳмонов бошчилигида ҳудуд чиқиндилардан тозаланди ва атроф тартибга келтирилди. Ушбу уйларда яшовчиларга айтар гапимиз бор.
Ҳой барака топгурлар, обод масканнинг ободлигини, қилинган меҳнатларни қадрланг. Ўрнатилган ҳар бир ускуна, анжом ва ўриндиқлар Сизларнинг мулкингиз. Буларнинг ҳаммаси фарзандларингизнинг оза, шинам ва чиройли ўйингоҳдан баҳраманд бўлиши учун қилинган . Ўйингоҳнинг ҳозирги ҳолатини сақланг! Бу ерда жажжи ўғил-қизингиз завқланишини унутманг! Ўз уйингизни ўзингиз асранг, яхшилар...

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_камера
"Маҳалланинг эгаси бор... МИ?!" лойиҳаси доирасида сайёр камерамиз яна ҳудудларда.
Унутманг, биз ҳар бир маҳалладамиз!