Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ҳоким_ёрдамчиси
#ҳашар

"Корабоғ" МФЙ Қорабоғ кўчасига ҳашар йўли билан ичимлик суви ўтказилаяпти аҳоли ҳамжихатлик билан фаол қатнашмоқда.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен_шахар
#жараён
#ҳоким_ёрдамчиси

"Янги Гўшсой" МФЙ ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш мақсадида маҳалладаги хонадонларнинг бирида ихам иссиқхона барпо этишда амалий ёрдам кўрсатди.

Ҳоким ёрдамчиси маҳалий бозоримизни ва аҳолимизни дастурхонларига арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш устувор вазифа этиб белгиланганлигига эътибор қаратмоқда.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси
#жараён

"ГЎЗАЛ" МФЙ "АЁЛЛАР ДАФТАРИ"даги навбатдаги фуқарога тадбиркорлик учун таъминотчи томонидан Тикув машиналари келтирилди.

Ҳозирги кунда шаҳар ҳокими топшириғи ва назоратида бўлган бу жараён маҳалла бўйича якунига етказилди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси
#жараён

"Навбаҳор" МФЙ "Аёллар дафтари"да турадиган фуқарога тадбиркорлик учун таъминотчи томонидан тикув машиналари келтирилди.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан дастлабки мониторинг ўтказилди ва далолатнома бириктирилди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси
#жараён

"Нишбош" МФЙда баҳор ойида сув тошқинлари оқибатида талофат кўрган сув ўзанлари таьмирланмоқда.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси
#жараён

"ГЎЗАЛ" МФЙда "Оилавий тадбиркорлик" доирасида имтиёзли кредит олиб, тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқарога таъминотчи фирма томонидан устачилик учун керакли асбоб-ускуналар тўплами етказилди.
Ҳоким ёрдамчиси томонидан дастлабки мониторинг ўтказилиб, далолатнома имзоланди.
Маҳалламиз фуқаролари яратилан бундай имкониятлардан унумли фойдаланишмоқда.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси
#жараён

"Намуна" МФЙда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан, Ангрен ШЭТК ходимларини жалб қилиб эски сим ёғочлар темир бетон таянчларига алмаштирилди. Маҳалла аҳли бу каби бунёдкорлик ишларидан ШЭТК га ўз миннатдорчилигини билдиради.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Жараён
#Янги_Гушсой_МФЙ
#Янги_Гушсой_МФЙ_раиси
#ҳоким_ёрдамчиси

Оҳангарон кўчасида тадбиркор томонидан ноқонуний Эски, яроқсиз ҳолга келган реклама, баннерлар ва ўрнатилган тандирлар олиб ташланди.
Тадбиркорлик субьектларига "Реклама тўғрисида" ги янги таҳрирдаги қонун талаблари тушунтирилди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ҳоким_ёрдамчиси
#таҳлил
Жорий йилнинг март апрель ойларида "Оппартак" маҳалласида асаларичиликни ривожлантириш мақсадида 3 та оилага жами 81 та асалари оиласи учун имтиёзли кредит ажратилган эди.Асаларичиларнинг маьлум қилишича ҳисоб-китобларга қараганда ҳар бир асалари оиласидан ўрта ҳисобда 4 литр(6кг)дан асал (ҳосил)олиниб,умумий ҳисобда ҳар бир асалари оиласидан 500 000 сўмдан соф фойда кўришга эришилмоқда. Шу билан биргаликда фуқароларнинг оилавий бандлиги ҳам таьминланди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#2_сектор
#ҳоким_ёрдамчиси

Шаҳар прокурори сектори масъул ходими Д.Комилов ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бош мутахассиси А.Каримовлар "Облиқ", " Ғофур Ғулом", "Янги Гўшсой" ва "Ҳаккарман-Янги Жигаримтон" маҳаллалари ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ўрганди.

Ўрганиш давомида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар муҳокама қилинди.

Ажратилган кредитларни ҳамда эҳтиёжманд оилаларга берилган субсидияларни
ҳоким ёрдамчиси томонидан мунтазам мониторинг қилиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди.
#Гўзал_МФЙ
#ҳоким_ёрдамчиси

Оилавий тадбиркорлик доирасида имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтириш истагидаги фуқарога тикувчилик йўналиши учун керакли бўлган асбоб-ускуналар таъминотчи томонидан етказиб берилди.

"Гўзал" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан дастлабки мониторинг ўтказилиб, маҳсулот ва хизматлар тўлиқ етказиб берилганлиги юзасидан далолатнома тузилди.

Фуқаро имтиёзли кредитдан самарали фойдаланган ҳолда, Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этди.

"Ҳунарманд" уюшмасига аъзолиги таъминланиб, 5 нафар шогирд етиштириб, доимий иш билан банд қилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#_Жараён
#Гўзал_МФЙ
#ҳоким_ёрдамчиси

Маҳаллада имтиёзли кредит ҳисобига тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлардан яна бирига таъминотчи томонидан "Компьютер хизматлари" йўналиши бўйича зарур жиҳозлар етказиб берилди.

Маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан дастлабки мониторинг ўтказилиб, далолатнома имзоланди.

Фуқаро ўз-ўзини банд қилиб, шахсий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#_Жараён
#Гўзал_МФЙ
#Ҳоким_ёрдамчиси

Бугун, "Гўзал" МФЙ ҳоким ёрдамчисининг  "Концепция" бўйича маҳаллада 2022-йилда амалга оширилган ишлар, 2023-йилга истиқболли режалар хақида маҳалла фуқароларига хисобот тақдимоти ўтказилди.
Тақдимотда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бош мутахассиси Абдурайимов М., МФЙ раиси, МФЙ хотин-қизлар фаоли, МФЙ Ёшлар етакчиси, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этишди.

Учрашув давомида аҳоли бандлиги, субсидия, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари юзасидан амалга оширилган ишлар хақида фуқароларга маълумотлар берилди.
Имтиёзли кредит олиб,  тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқароларнинг кўргазмалари намойиш этилди.

Тақдимот якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоб олишди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тадбиркорлик
#ҳоким_ёрдамчиси

"Гўзал" МФЙ "Бунёдкор" кўчасида "Маиший техникалар савдоси"га ихтисослашган савдо дўкони иш фаолиятини бошлади.

Тадбиркор томонидан мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, маиший техника воситларини нақд пулда ва муддатли тўлов асосида харид қилиш имконияти йўлга қўйилди.

Лойиҳа орқали 2 та янги иш ўрни яратилди.
#тадбиркорлик
#Гўзал_МФЙ
#ҳоким_ёрдамчиси

Ҳозирги кунда, тадбиркорликка қизиқиши ва шароити бўлган маҳалла аёллари ҳам этибордан четда қолаётгани йўқ. Шундай фуқаролардан бири Г.Маркабаева бўлиб, имтиёзли кредит асосида паррандачилик йўналиши бўйича кредит олиб,, оила аъзолари билан биргаликда тадбиркорлик қилишга бел боғлаган.

Паррандачилик йўналиши орқали товуқ тухумлари етиштириб сотиш фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқарога таъминотчи фермер томонидан парранда етказиб берилди ва ҳоким ёрдамчиси иштирокида дастлабки мониторинг ўтказилди.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳолига имтиёзли кредит орқали тадбиркорлик қилиш, бунинг эвазига ўзи ва оила аъзоларининг бандлиги таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш имкониятлари тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#ҳоким_ёрдамчиси

"Кўктерак" МФЙда имтиёзли кредит асосида моторолер ва тадбиркорлик фаолиятининг хизмат кўрсатиш тури учун компьютер жиҳозлари таьминотчи томонидан етказиб берилди. Ушбу фуқаролар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилди.
#тадбиркорлик
#ҳоким_ёрдамчиси

Тадбиркорлик қилиш истагидаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда, уларга қўшимча даромад манбааларини яратишда кўмаклашиш мақсадида, маҳаллада яшовчи ёшлардан бирига таъминотчи томонидан, "Тикувчилик" йўналиши бўйича асбоб-ускуналар етказиб берилди.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, дастлабки мониторинг ўтказилди.

Фуқаро, Якка тартибдаги тадбиркорлик ташкил этиб, 3 та янги иш ўрни яратган ҳолда ўз фаолиятини бошлади.

Келажакда ёш тадбиркор ушбу йўналиш бўйича ишсиз, касб-ҳунарга эга бўлган аёллар билан Кооперация асосида ишлаш режалари борлигини билдирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Тошекент_вилояти
#Ангрен_шаҳар
#Семинар
#Ҳоким_ёрдамчиси

Айни пайтда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Мусаев раҳбарлигида Хитой Халқ Республикаси Камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда "Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибаси" мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.
Семинарда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари, Ангрен шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари иштирок этмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бандлик
#ҳоким_ёрдамчиси

Бугун Ангрен шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ташкил этилган навбатдаги бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси"да "Гўзал" маҳалласида яшовчи, вақтинча ишсиз бўлган фуқаролар ҳам жалб қилинди.

Унда корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилиб доимий бандлиги таъминланди.

Аҳолининг доимий даромад манбааларини яратиш ҳамда, тадбиркорликка жалб қилиш орқали оилаларни камбағалликдан чиқариш ишлари ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаларидан бири бўлиб, бу борада ишлар дастурлар асосида изчил амалга оширилиб келинмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#бандлик
#ҳоким_ёрдамчиси

Маҳалладаги имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳоким ёрдамчиси ҳамда ижтимоий ҳодим билан хамкорликда, маҳаллада яшовчи ногиронлиги бўлган уч нафар фуқаролар "Ўзбеккўмир" ОАЖ бош офисига олиб борилиб, мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирилди.

Фуқароларнинг ишлаш салохияти ва имкониятидан келиб чиқиб корхона масъуллари томонидан бандлик ижроси назоратга олинди.