Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#блиц_интервью ⁉️Бугун Ангрен шаҳрида нечта болалар боғчаси фаолият кўрсатмоқда? Ушбу савол билан Ангрен шаҳар Мактабгача таълим ташкилоти бўлими мудири Наталья Овасапова билан боғландик ва қуйидагиларни маълум қилди: - Пандемия талаблари юмшатилгач, даставвал 3 та хусусий, 2 та давлат шерикчилигидаги ва 9 та оилавий болалар боғчаси фаолияти тикланди. Эртага 14 октябрь кунидан бошлаб барча санитар ва карантин талабларига жавоб берган ҳолда, ушбу ҳафта давомида жами 20 та Давлат мактбгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилади. ——————————————————- ⁉️ Сколько детских садов сегодня работает в Ангрене? С этим вопросом мы связались с Натальей Овасаповой, заведующей Ангренским отделом дошкольного образования, и сказали: - После смягчения требований к пандемии первоначально было восстановлено 3 частных, 2 ГЧП (государственное-частное партнерство) и 9 семейных детских сада. С завтрашнего дня, 14 октября, на этой неделе будут работать в общей сложности 20 государственных дошкольных учреждений, отвечающих всем санитарным и карантинным требованиям. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#блиц_интервью 🎥"Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш" эзгу ғояси остида ўтказиладиган тадбирлар бўйича Республика тарғибот гуруҳи аъзоси
Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Акром Деҳқонов ҳамда Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети доценти Шокир Уришов билан
блиц-интервью. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#блиц_интервью 🦠 Ангрен шаҳрида коронавирус инфекциясининг тарқалиш ҳолати қандай?
Ушбу саволга кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори Мамлакат Саидқулова қуйидагиларни маълум қилди: - Маълумки, карантин ҳали давом этаяпти. Жорий йилнинг 16 март куни эпидемиологик вазият эълон қилинган кундан токи 26 ноябрь кунигача шаҳарда жами 833 нафар короновирус касаллиги қайд этилди. Улардан 821 нафари соғайиб кетган.
Жорий йилнинг 26 ноябрь ҳолатига тўхталадиган бўлсак, кун давомида аҳоли орасида коронавирус касаллиги қайд этилмади. Шу куни 4 нафар бемор дардига шифо топди. 3 нафар бемор стационар шароитида даволанмоқда ва уларнинг ҳолати ўртача.
Уй шароитида даволанаётган беморларни даволаш учун жами 59 нафар тиббиёт ходими жалб этилган. Улардан, 47 нафари УАШ, 286 нафари ҳамшира, 4 нафари тиббиёт ходими ва 4 нафар тиббиёт соҳасининг бошқа вакилларидир. 4 та транспорт воситаси бириктирилган.
🦠🦠🦠P.S: Карантин давом этаяпти. Ниқоб тақиш, масофа сақлаш ва албатта санитария-гигиена талабларига амал қилишни унутманнг!❗️‼️ https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#блиц_интервью
#жараён

"Боботоғ" МФЙда 2-сектор Штаби ва маҳалла идораларидаги шароитлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тақдимот
#блиц_интервью

🎥"Ёшлик" МФЙ 5/4 даҳасида 2 та тўққиз қаватли турар-жой биносининг қурилиш лойиҳаси ва
турар-жой тўғрисида
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#натижа
#блиц_интервью

"Карвон" МФЙда яшовчи Намуна Алиева шаҳар ҳокимига ва Халқ қабулхонаси мудирига мурожаат қилди.

Мурожаати ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди. Фуқаро муаммоси ҳал этилганидан мамнун.
Батафсил 🎤интервьюда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#натижа
#блиц_интервью

"Тараққиёт" МФЙ раиси Татьяна Гафирова фуқаролар қабулида мурожаат қилган маҳалланинг икки нафар фуқаросининг муаммоси ҳал бўлганини маълум қилди.
Батафсил 🎤интервьюда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#блиц_интервью
Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шокир Норқобилов карантин даврида коронавирус касаллигига қарши курашиш ва соҳада яратилган шароитлар тўғрисида
#спорт
#блиц_интервью

Ўткирбек Абдуллаев - 1-сонли БЎСМ директори:

- Бугун Ангрен ёшлари учун қувончли кун бўлди. Вилоятда фаолият юритаётган вазирлик идоралари ва ташкилотларнинг бошқарма ва бӯлимлар ходимлари ӯртасида спортнинг кураш тури бӯйича "Ӯзбек полвони" мусобақалари бӯлиб ӯтди. Мусобақаларда юз нафардан зиёд спортчи 8 та вазн тоифасида куч стнашдилар. Шахримиз шарафини химоя қилган Ангрен шахар 1-сонли спорт мактаби директори ӯринбосари Зайниддин Пакиров 81 кг вазн тоифасида фахрли 1-ӯринни эгаллаб, мусобақаларнинг республика босқичи йӯлланмасини қӯлга киритди. Спортчимизга республика босқичида ҳам ғолибликни қӯлга киритишини тилаб қоламиз!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#блиц_интервью

Ўткирбек Абдуллаев  -  Ангрен шаҳар 1-сонли Спорт мактаби директори:

- Аввал хабар берганимиздек,  шаҳар ҳокими Алишер Райимов ташаббуси билан Ганалик инвестор ҳомийлигида Ангрен шаҳар 1-сон Спорт мактаби қошида Келвин Лого ҳомийлигида "Ангрен-79" футбол клуби ташкил этилди.  Бугун клуб  призиденти Келвин Лого, клуб директори Миржамил Гулямов, бош тренер Явар Нажафалиев, 1-сон спорт мактаби маъсуллари ва спортчилари  Ангрен марказий стадионида илк машғулотларни ӯтказишди. Ҳозирги  кунда клуб биринчи лигада фаолиятини олиб бормоқда. Ангренлик футбол мухлисларини хурсанд қилиш ҳамда  шаҳримиз шарафини ҳимоя қилиш билан бирга келажакда ушбу клубимиз олий лигага чиқишига умид қиламиз!

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#спорт
#блиц_интервью
Салим Анарбоев - Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари:

- Жорий йилнинг 27 декабр куни Тошкент тумани спорт бӯлими ва вилоят Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари ташаббуси билан сузиш ва синхрон сузиш бӯйича 2009 йил ва ундан каталар ӯртасида Тошкент вилояти Чемпионати ӯтказилди. Мазкур мусобақаларда 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, бир неча ӯн йиллардан буён сузиш хавзалари бӯлган туман ва шаҳарлар орасида бир йиллик фаолиятига эга бӯлган Ангрен шаҳар 1-сонли Спорт мактабининг сузиш бӯлими спортчилари 7 та олтин, 6 та кумуш ва 13 та бронза медалларини қӯлга киритиб умумжамоа ҳисобида фахрли 2-чи ӯринни қӯлга киритишди. Умумжамоа ҳиссобида вилоят сув спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби 1-чи ӯринни, Ангрен шаҳар 1-сон спорт мактаби 2-чи ӯринни, Чирчиқ Олимпия ва паралимпия спорт турларини тайёрлаш маркази спортчилари 3-чи ӯринни қӯлга киритишди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#блиц_интервью

Улуғбек Хабилжонов - Ангрен шаҳар прокурори:

- Шаҳримизда жамоат транспорт воситалари хизмати жуда муҳим. Айниқса, ушбу йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган учрашувда муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Шуни маълум қиламанки, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига 12 та ёқилғи қуйиш шаҳобчасида бензин маҳсулотлари 5700 сўмдан сотилаяпти. Шу билан биргаликда йўналишли транспорт хизматлари учун йўл кира ҳақининг ва ёқилғи нархининг сунъий равишда ошмаслиги учун қатъий назорат ўрнатилган...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#блиц_интервью

Зебо Маҳкамова - 17-умумтаълим мактаби директори:                                                                                                             - Шуни мамнуният билан қайд этиш керакки, бугунги ислоҳотларамиз натижасида таълим тизимида  кенг имкониятлар яратилди. Айниқса, биз педагогларга қаратилган эътибор, қолаверса, Янги Конститутциямизда ўқитувчи ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлангани барча соҳа эгаларининг ишга иштиёқини оширди. Бизнинг мактабимизда жами 1400 нафар ўқувчи бўлиб, шулардан 41нафари 11-синф битирувчиларидир. Қувонарлиси, мактабимиз битирувчиларидан беш нафари олтин медал билан тақдирландилар. Жумладан, Ҳамида Эргашбоева, Нафиса Абдувалиева, Муҳаммад Тошматов, Дилшода Раимова, Мафтуна Исманжоновалар барчага ибрат бўлишди. Бундан ташқари, 15 нафар ўқувчи муддатидан олдин талаба бўлдилар. Республика фан олимпиадасида иштирок этган ўқувчиларимиздан тўрт нафари фахрли ўринларда муваффақият қозондилар.
Шохзиёбону Юсупалиева,
ЎзЖОКУ талабаси
#блиц_интервью

Абид Арипов -  Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи:

- Очиғи, ҳали ҳаётда оқ-қорани таниб улгурмаган бола содир этган жинояти туфайли унинг дунёқараши жамиятдаги одоб-ахлоқ меъёрларига, амалдаги қонун-қоидаларга зид равишда шакллана боради. Бугун жиноят кўчасига кирган ўсмир эртага улғаяди. Таҳлилларнинг кўрсатишича, рецидив жиноятчиларнинг учдан икки қисми болалик палласидаёқ жиноятга қўл уриб улгурган бўлади. Демак, бугун вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни камайтирмасак, эртага умумий жиноятчилик кўпайиши тайин. Вояга етмаганларнинг жиноят кўчасига киришига сабаб бўладиган омиллар эса ҳаммага маълум. Масалан, оиладаги нобоп муҳит, болаларнинг қаровсиз, назоратсиз қолиши, таълим муассасаларида самарали профилактик ишлар олиб борилмаслиги, вояга етмаганларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилмаганлиги, ажримлар туфайли фарзандларга ота-она томонидан етарлича эътибор берилмаслиги, ичкиликбозлик каби иллатлар ҳам вояга етмаганлар ҳаётини салбий томонга ўзгартириши эхтимолдан ҳоли эмас...
#блиц_интервью

Улуғбек Хабилжонов  - шаҳар прокурори:

-  "Истиқлол" маҳалласи ўрганилиб, тегишли хулоса қилинди. Янгича тизим асосида ишни ташкил этиш бўйича семинарлар олиб борилишига қарамасдан  "маҳалла бешлиги"  берилган вазифаларни бажармаган. Хавфсиз муҳитни яратишда бешлик, яъни, профилактика инспектори, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли юклатилган вазифалар, функционал мажбуриятларни тўлиқ ижро этмаган.  Йиғма жилд дафтарлар тутишда хатога йўл қўйилган. Ўзларига бириктирилган тоифадаги шахсларга профилактик таъсир кўрсатиш ва ижтимоий мослаштириш фаолияти ҳам белгиланган мезонларда баҳоланди. "Истиқлол" маҳалласида ўрганиш якунига кўра, бешлик аъзоларига ўрнатилган тартибда  интизомий жазо чоралари қўлланилади. Бу каби ўрганишлар ҳар бир маҳалла кесимида давом этади. Янгича ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалда татбиқ қилиш ҳамда зиммаларидаги вазифани адо этиш давомида хато қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#блиц_интервью

Шуҳрат Бобожонов - Ангрен шаҳар 14-ДМТТ директори:

- Жаҳон Банкининг "МЕЛКО-100" лойиҳаси доирасида, ММТВ ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг буйруғига асосан Ўзбекистон Республикасида 100 та ДМТТ, жумладан, Ангрен шаҳридан 14-ДМТТ танлаб олинди. Таълим сифатини назорат қилиш ва сўровнома ўтказиш учун экспертлар келишди. Сўровномада берилган жавоблар баҳоланди. Ташкилот маъмурияти ва жамоаси ҳамда ота-оналар, болалар сўровномада фаол иштирок этдилар.Шу билан бирга экспертлар томонидан таьлим тарбия жараёни соат 07.00 дан 13.00 гача бўлган вақт ичида кун тартиби асосида кузатилди. Кузатув натижаларга кўра мезонлар белгиланди ва таълим сифати юқори баҳоланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube