Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#ёшлар_масаласи
#2-сектор

🔎Ангрен шаҳрида "Ёшлар ойлиги" лойиҳаси доирасида "Прокуратура ходимлари билан учрашув" ташкил этилди.

📌Унда 2-сектор ҳудудида жойлашган "Облиқ" МФЙ ҳудудидаги 29- мактабнинг 11-синф ўқувчилари шаҳар прокуратураси ходимлари фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

🔗Учрашув давомида прокуратура ходимлари ўз йўналишлари бўйича ахборот бердилар ва йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

▪️Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Юсупов ёшлар билан юзма-юз мулоқотлар давомида мамлакатимизда ёшлар сиёсати, уларнинг истиқболи учун улкан имкониятлар, чуқур билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари ва тадбиркорлик билан шуғулланишларидаги қулай шарт-шароитлар ҳамда ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари хусусида ҳам сўз юритиб, зарур маълумотлар берди.

⚡️Ҳар жиҳатдан таассуротларга бой учрашувда ёшлар ҳуқуқий саводхон бўлиш, имкониятлардан оқилона фойдаланиш кераклигини юракдан ҳис этдилар.
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#бандлик
#жараён
НАВБАТДАГИ СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
✍️Ангрен шаҳрида
ёшлар масаласи, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилган.

🔎Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими, Микрокредитбанк ҳамда Савдо-саноат палатаси Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар: 1+1 дастури доирасида 18-30 ёшдаги уюшмаган ишсиз ёшларга кредит ажратиш учун “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларга тадбиркорлик кўникмалари берилиб, ўқув курслари ташкил этилган.

🔗Ўқув курсининг навбатдаги 5-гуруҳ ўқув машғулотларига “Ёшлар дафтари” киритилганларнинг 44 нафари жалб этилди. 12 кун давом этган, 48 соатлик дарслардан иборат бўлган ўқув машғулотларини 35 нафар йигит-қиз муваффақиятли якунлади. Шу муносабат билан сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
🌀Ушбу тадбирда шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Анарбаев, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими раҳбари А.Парпиев, шаҳар ТКМ раҳбари Д.Эшмуратовалар иштирок этишди.

✔️Ёшларга ушбу сертификатлар асосида имтиёзли кредит маблағлари олиб, ўзларининг бизнесларини йўлга қўйишлари ва маблағларни мақсадли йўналтириб, самарали фойдаланиш кераклиги тушунтирилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#бандлик

"Angren line" МЧЖ ҚК асосан тикувчилик йўналишида фаолият кўрсатади.

Ангрен шаҳар "Кимёгар" МФЙ ҳудудидаги мазкур корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дунё юзини кўрмоқда.

Ангренда ишлаб чиқариш цехида фаолият юритаётган маҳаллий ёшлар ва аёллар ушбу маҳсулотларни замонавий дастгоҳларни бошқарган ҳолда тайёрлайдилар.

Айни пайтда мазкур корхонада юзга яқин ёшлар енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқараяптилар.
#ёшлар_масаласи

Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Юсупов, ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Дилмурод Валиев, ДСИ бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, 4-сектор раҳбари Шуҳрат Ниёзов ҳамда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ёшларнинг муаммоларини ўргандилар ва кўмаклашиш бўйича, зарур чора-тадбирлар белгилаб олдилар.

Ёшлар асосан бандлик, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит маблағларини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Бундан ташқари, муддатидан олдин талаба бўлганл 5 нафар йигит-қиз шартнома тўловлари учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар ва уларга амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Учрашув жараёнида жами 26 нафар ёшнинг мурожаати кўрилди. Шундан 4 та мурожаат тадбиркорлик ва кредит билан боғлиқ бўлиб, Микрокредитбанк шаҳар бўлимига масала ечими юзасидан топшириқлар берилди.
Ёшларнинг 4 та мурожаттидаги муаммо жойида ҳал этилди.
✍️Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 👉@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_масаласи
#ҳафта_давомида

Ушбу ҳафтада Ангрен шаҳрида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.

Шукурулла Маҳмудов - шаҳар ҳокими:

- Ангрен шаҳрининг салоҳияти кўпроқ ўғил-қизларимизнинг ютуқлари билан белгиланади. Шунинг учун ҳар бир ёш чуқур билим олиши ва олий таълимга кириши учун мактабда яхши ва аъло ўқиши, албвтта китоб билан дўстлашиши зарур....

Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов тадбир давомидв кекса, ўрта ва ёш авлод вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Батафсил видеолақҳадв🎥
Каналга уланиш 👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ДАГИЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ

📌Ангрен шаҳрида "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилганларнинг қизиқишлари, истак ва хоҳишлари эътиборга олинган ҳолда, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилаяпти.

⚡️Хусусан, шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов "Ёшлар дафтари"да бўлган ёшлар билан мулоқотда бўлди. Унда ёшларга субсидия асосида маиший анжомлар топширилди.

🔗Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов раҳбарлигидаги 1-сектор кесимида маҳаллалардаги 12 нафар ёшга маиший анжомлвр ажратилди. Ушбу ёшлар ўзини ўзи банд қиладиган бўлдилар.
Каналга уланиш 👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи

Юртимизда ёшлар масаласи муҳим ва устувор вазифалардан саналади.

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов шаҳарда ёшлар масаласи, бандлигини таъминлашда ижтимоий кўмак бериш ва тадбиркорликка жалб қилиш борасида ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда.

Шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудига кирувчи "Майдон" маҳалласида яшовчи Жонон Назаров " Ёшлар дафтари" рўйхатида эди. У "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида ўзини ўзи банд қилиш истагини билдириб, шаҳар ҳокимига мурожаат қилиб, компьютер жамламалари зарурлигини маълум қилган. Фуқаронинг мурожаати эътиборга олинди.

Бугун шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов фуқаро Ж.Назаров билан учрашди ва фуқаронинг истаги бўйича компьютер жамланмалари берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#4_сектор
📌Ангрен шаҳрида секторлар кесимида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳудуддаги ёшлар муаммолари, уларнинг қизиқиш ва таклифларини яқиндан ўрганиш мақсадида "хонадонбай" ўрганилмоқда.

🔗Хусусан, 4-сектор раҳбари ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобулов бошчилигида сектор котиби ва маҳалла ёшлар етакчилари томонидан олиб борилаётган ишларни янада мувофиқлаштириш, ўргпниш жараёнини кенг қаираб олинишида ДСИ ходимларидан беш нафари ташаббус кўрсатмоқда.

🖇Ушбу ташаббускорлар шу кунларда маҳалла ёшлар етакчиси билан биргаликда 4-сектор таркибда бўлган "Истиқлол" МФЙда хатлов жараёнига кўмаклашаяптилар.
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_масаласи
✍️Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, тадбиркор Вадим Ли ҳамда тадбиркор, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари Аброр Hазиров, Ҳусниддин Тургунбаевлар ёшлар билан учрашдилар. 🔎Ангрен шаҳар 22-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда сўз олганлар бугунги ёшлар эртанги кун бунёдкорлари, эртамиз эгалари ҳар жиҳатдан чуқур билим эгаллашлари ҳамда тадбиркорликнинг муҳим омиллари ва афзалликлари хусусида гапирдилар. Бизни кузатинг↩️
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи
#бандлик
ҚУРИЛИШ СОҲАСИ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ

Ёшларни қизиқишларига қараб
касб-ҳунарга йўналтириш, малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунда Ангрен шаҳрида қурилиш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш маркази фаолият кўрсатмоқда.

Ушбу марказда Ангрен ёшлари билан бир қаторда вилоятимиз туман, шаҳарларидан ҳам йигитлар қурилиш соҳасида зарур билим ва кўникмаларни эгалламоқдалар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ёшлар_масаласи

Маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида бир қатор  долзарб вазифалар белгилаб берилган эди. Хусусан, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар уч тоифага ажратилди ва ушбу тоифага эътибор кучайтирилди.

Айниқса, ногиронлиги бўлган, сурункали касалликлар билан хасталанган,профилактика ва пробация назоратида турган ёшларнинг ижтимоий аҳволига алоҳида эътибор кучайтирилди.
Бу каби эътиборга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ёшлар шаҳар ҳокими, сектор раҳбарларига номма-ном бириктирилди. Шу мақсадда бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов  кун давомида учинчи тоифада бўлган ва ўзига бириктирилган  ёшларнинг ҳолидан хабар олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube