Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#кун_мавзуси

Охирги пайтларда халқ билан мулоқотнинг ягона механизмининг самарадорлигини нафақат рaҳбарлар, балки депутатлар ҳам чуқур англадилар.

Ушбу йўналишда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Аброр Назиров жуда фаол қатнашмоқда.

Аҳамият берилса, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Аброр Назиров ҳафтанинг ҳар жума куни фуқароларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.

Муҳими, депутат маҳалла раиси ва масъуллар билaн биргаликда одамларнинг дарди-ташвишларини тинглаб, муаммоларни ҳал этишга кўмаклашаяпти.

Қизиқ жиҳати, бугунги кунда шаҳримизда "Депутат қабули"ни ҳамма депутат ўтказаяптими?

Депутат Аброр Назиров ўтказаётган фуқаролар қабулларини кузатганимда беихтиёр шу савол туғилди...
https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva
#кун_мавзуси

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов раислигида ҳокимлик аппарати ходимлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ҳамда "Обод маҳалла" дастури доирасида ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг таҳлили қилинди.

⚡️Бундан ташқари, юртимиз бўйлаб эълон қилинган "Ободонлаштириш ойлиги"да фаол қатнашиш, ижтимоий соҳа объектлардаги қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш, қурилишларни шаҳарсозлик ва архитектура талабларига мос равишда олиб бориш, маҳаллалар, даҳалар, кўчалар вв хиёбонларни тартибга келтириш ва ободонлаштириш ишларини жадал давом эттириш, уй-жойи таъмирга муҳтож эҳтиёжмандларнинг турар-жойларини таъмирлаш ишлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди ва ҳафта давомида бажариладиган вазифалар белгилаб берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Шаҳар ҳудудида куз-қиш мавсумига жиддий тайёргарлик кўриш, кўп қаватли уйларни мавсумга тайёрлаш куннинг муҳим вазифаларидандир.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов раислигида шаҳарда кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилишда ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Йиғилишда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шавкат Эркабаев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Камрон Каримов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ҳасанов, маҳалла раислари ва бошқаруа сервис компаниялар раҳбарлари қатнашдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари
#кун_мавзуси

Маълумки, Ангрен шаҳрида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарликка жиддий эътибор қаратилган.
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарлари ушбу йўналишда муҳим ва долзарб вазифалар ўз вақтида бажарилишини қатъий назоратга олишди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни барвақт бартараф этиш мақсадида шаҳардаги мавжуд бошқарув сервис компаниялари томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, маҳалла раислари томонидан тасдиқланди.

Унга мувофиқ, жойларда, кўп қаватли уйларда аниқланган муаммолар ҳал этилиши учун бошқарув сервис компаниялари бор куч ва имкониятларни сафарбар этмоқда.

Шундай бўлса-да, белгиланган топшириқлар ижросининг самарадорлигини таъминлаш, бажариладиган ишларни тизимли ташкил қилиш ҳамда бошқарув серовис компаниялар кунлик фаолияти таҳлил қилиниб, муҳокама қилинмоқда.
@angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳар "Грум" МФЙда ҳам мустақиллик байрамига қизғин тараддуд кўрилаяпти.

Шаҳардан чекка ҳудуддаги "Грум"  МФЙда жойлашган "Angren IES"  АЖ,  "Стандарт ВЭП" корхоналари ва "Нурчи" МФЙ  аҳолиси баҳамжиҳатлик билан ҳудуддан ўтган автойўл ён-атрофида ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов  ҳоким  ўринбосарлари,  аппарат  ходимлари иштирокида муҳим масалалар муҳокама  қилинди.

Унда шаҳарда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, шаҳар Штабида куну тун хизматини янада такомиллаштириш,  иситиш тизимига ўтиш,  "Яшил макон" лойиҳаси доирасида "Долзарб  40 кунлик"  акцияси  бўйича ирригация  тармоқлари  ён-атрофига  терак кўчатлари ўтқазиш, "Ёшлар боғи"да суғориш тизимида зарур ишоарни ҳамда мавжуд  ирригация тармоқлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, каби устувор вазифалар юзасидан мутасаддилари зиммаларига зарур  топшириқлар  берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов, Миллий гвардия, ФВБ бошлиғи Сардор Раҳимбоев, ҳокимлик масъуллари, коммунал ташкилотлари ва муассасалар раҳбарлари иштирокида Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида "Долзарб 40 кунлик" тадбирида фаол қатнашиш ҳамда жорий йилнинг 4-7 ноябрь кунлари регби-7 спорт тури бўйича ўтказиладиган Осиё чемпионатини кўтаринки ва ювори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Унда шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳар бир соҳа масъулларига зиммаларидаги вазифалар ижросини таъминлашда сифат ва самарадорлик зарурлигини таъкидлади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжоновлар тиббиёт ходимлари билан учрашдилар.

Унда Ангрен шаҳрида тиббиёт муассасаларида аҳоли, айниқса, аёллар, она-бола саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш, Акушерлик мажмуасида қайд этилган ўлим ҳолатига сабаб бўлган омиллар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов, Акушерлик мажмуаси бош шифокори Диляра Эрматовалар ҳисобот бердилар.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов Ангрен шаҳрида тиббиёт соҳа ходимлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш, тизимда фаолият юритган ходимлар томонидан содир этилган жиноий ҳолатлар хусусида сўз юритди.

Тиббиёт ходимлари содир этган жиноятларнинг сабаб ва омиллари ҳамда оқибатлари муҳокама қилинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Бугунги шиддатли тараққиётда банк фаолиятининг ўрни муҳимдир. Айниқса, юртимиз иқтисодиётида энг тез сураатларда ривожланаётган тизимлардан бири ҳам айнан банк саналади.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, прокуратура томонидан тижорат банклари учун муаммоли
кредитлар билан ишлаш усулларини такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Бугун шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, Бюронинг шаҳар бўлими ҳамда тижорат банклари раҳбарлари ва масъуллари иштирокида жисмоний ва юридик шахслардан муаммоли кредитларни қайтариш ва бу борада банклардаги ҳолат таҳлил қилинди.
#кун_мавзуси

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, прокуратура томонидан тижорат банклари учун муаммоли
кредитлар билан ишлаш усулларини такомиллаштириш масаласига бағишланган йиғилишда бир қатор вазифалар белгиланган эди.

Бугун шаҳар шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, Бюронинг шаҳар бўлими, шаҳар ИИБ ҳамда тижорат банклари раҳбарлари ва масъуллари, тегишли маҳалла раислари иштирокида жисмоний ва юридик шахслардан муаммоли кредитларни қайтариш мақсадида ҳамкор ташкилотлар иштирокида тадбир ташкил қилинди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида жойларда қарздорлар билан мулоқот қилиниб, кредит маблағларини қайтариш зарурлиги ва ўз вақтида қайтарилмаганлигининг сабаб ва омиллари ҳам ўрганилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Ангрен шахар  ҳокимлигида фермер хўжаликларининг уч минг гектар ер майдонининг Ангрен  шаҳрига ўтиши,  ер майдонини мувофиқлаштириш,  ер солиғи билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган мулоқот бўлди.

Шаҳар  ҳокими Алишер  Райимов,  шаҳар  прокурори  Улуғбек  Хабилжонов,  ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар фермерлар,  тадбиркорлар билан учрашдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_мавзуси
#прокуратура_минбари

Маълумки,  Ангрен шаҳрида иссиқлик энергияси таъминотида юзага келган муаммолар "Angren IES" АЖ 10-энергоблокининг авариявий ҳолати билан боғлиқлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Носозликларни таъмирлаш жараёнида жиддий камчиликлар  вужудга келмоқда.

Бугун шаҳар  прокурори  Улуғбек Хабилжонов, ҳоким ўринбосари Шавкат Эркабаев, коммунал ташкилотлари раҳбарлари "Боботоғ"  маҳалласида аҳолининг иситиш тизимидаги ҳақли эътирозлари билан боғлиқ мурожаатлари юзасидан юзма-юз мулоқотда бўлдилар.

Масала юзасидан, жумладан, корхонадаги ҳақиқий вазият ва амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари тўғрисида "Angren  IES"  AЖ маъмурияти фуқароларга ҳисобот бердилар ва айни пайтдаги аҳволни тушунтирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Ангрен шаҳрида йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишли транспорт воситалар фаолиятини тартибга келтириш ҳамда бензин ёқилғисининг нархи сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилган.

⚡️Бугун шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ҳокими в.в.б. Яшин Наралиев, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғи шаҳардаги мавжуд 12 та АЁҚШ ҳамда 7 та жамоат транспорти фаолияти билан шуғулланувчи жамият раҳбарлари билан юзма-юз учрашдилар.

🔗Ўзаро мулоқотлар чоғида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар эшитилди.

📌Шунингдек, ёқилғининг нархи, бу борада эътирозларнинг сабаб ва омиллари муҳокама қилинди. Уларнинг олдини олиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар тушунтирилди.

🔎Ҳозирги кунда Ангрен шахрида 12 та АЁҚШ да бензин ёқилғиси беш минг етти юз сўмдан сотиляпти. Жамоат транспорти фаолияти билан шуғулланувчи жамиятларга тегишли жами 62 та автобус ва 112  та "Damas" автомашинаси йўловчиларга хизмат кўрсатаяпти.
#кун_мавзуси
Бугун Халқаро музейлар куни

Шу муносабат  билан Ангрен шаҳрида кенг жамоатчилик вакиллари томонидан ушбу сана кенг нишонланди. Хусусан, шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов, O'zLiDeP шаҳар аппарати раҳбари Муқаддам Нарбаевалар соҳа эгаларига илиқ тилаклар билдирдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#кун_мавзуси

Аҳоли осойишталигини таъминлаш, хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда маҳалланинг, айниқса, ёши улуғ кишиларнинг ўрни жуда муҳим.

Бугун шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов "Оппартак" маҳалласида бўлган чоғида барчани ҳуқуқбузарликка қарши курашишга чорлади ва бир жиноят муҳокамаси юзасидан сўзга чиқди.

"Оппартак" маҳалла фаоллари ва аҳолисига содир этилган жиноятчиликнинг муҳим омиллари ҳамда қонун олдида жавобгарликнинг оқибатлари тушунтирилди. Ҳар қандай қилинган ноқонуний  хатти-ҳаракат учун қонун олдида  жавобгарликка мажбурлиги таъкидланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#кун_мавзуси
#яшил_макон

"ПРОКУРОР БОҒИ" БАРПО ЭТИЛДИ

Бугун 0,7 гектардан ортиқ ер майдонига жами икки мингдан зиёд, жумладан, 250 та  ўрик, 350 та олма, 600 дан ортиқ наъматак, 1200 та терак кўчати ўтқазилди. 

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_мавзуси
#яшил_макон

"ПРОКУРОР БОҒИ" БАРПО ЭТИЛДИ

Бугун 0,7 гектардан ортиқ ер майдонига жами икки мингдан зиёд, жумладан, 250 та  ўрик, 350 та олма, 600 дан ортиқ наъматак, 1200 та терак кўчати ўтқазилди. 

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube