Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#табрик

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тизимидаги барча ходимларни, хусусан, Ангрен шаҳар прокурори, камтарин, олийжаноб инсон, талабчан ва фидойи раҳбар Жаҳонгир Юсупов бошчилигидаги Ангрен шаҳар прокуратурасининг барча ходимларини касб байрамлари билан табриклаймиз.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги машаққатли меҳнат фаолиятингизда куч-қувват, соғлиқ ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ангрен шаҳар 39-умумтаълим мактаби педагоглар жамоаси
#табрик
Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимовнинг "8 Март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан шаҳар хотин-қизларига байрам Табриги

Қадрли ва меҳридарё онажонлар, опа-сингиллар!

Бугун тинч ва мусаффо осмон остида, кўкламнинг илиқ нафаси қалбларга жўщқинлик олиб кираётган паллада Сизларга эзгу ниятлар билдиришдан мамнунман.

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.

Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!
8 Март — Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!
@angrenhokimligi_7
#табрик

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ АЁЛЛАР!

Муҳтарама ва мунис, гўзал ва мафтункор, оқила ва меҳрибон аёллар, опажон ва сингилжонлар!

Сизларнинг тимсолингизда барчани баҳорнинг илк айёми, гўзаллик ва нафосат бмйрами - "8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни" билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ҳар бирингизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, туганмас гўзаллик, жўшқиндек дарёдек меҳр тилайман

Ҳеч қачон гулдек чеҳрангизни табассум, қалбингизни меҳр-муҳаббат тарк этмасин!
Оилавий хотиржамлик, охири кўринмас омад ва муваффақиятлар доимо ёр бўлсин!

Доимо элимиз ардоғида бўлинг, юзингиз ёруғ ва босган қадамларигиз қут келтирсин.

Шоҳиста Мадиярова,
Тошкент вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари
@angrenhokimligi_7
#табрик
Ангрен шаҳар 33-умумтаълим мактабининг 1-"В" синф ўқувчилари синфдоши Мубина Мирзаматовани туғилган куни билан табриклайдилар.
~~~~
#поздравления
Учащиеся 1 "В" класса Ангренской 33 общеобразовательной школы поздравляют одноклассницу Мубину Мирзаматову с днем ​​рождения.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео #табрик

ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ.
🎙Яҳёхон домла Бобохонов

| Дўстларингизга ҳам улашинг
🌐➡️ t.iss.one/+yICj7y5gZWQ0OTky
#табрик
Ангрен шаҳар ҳокимлиги барчани Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги билан самимий муборакбод этади!

ИСТИҚЛОЛ АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ҲАМШАҲАРЛАР!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#табрик
Ассалому алайкум қалби қуёш қадрдоним!
Юртимнинг навқирон 31 ёши билан муборакбод этаман.

Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, хонадонимиз ҳузурли, оиламиз тотув, ризқимиз барокатли, тилларимиз зикри дуоли, қалбимиз меҳр-оқибатли бўлсин!!!

Энг улуғ,  энг азиз байрамимиз— Мустақиллик байрами қутлуғ бўлсин !!!


БАЙРАМ ТОНГГИ...

Янги тонг ҳам отди шўх наво билан,
Шукуҳли байрамнинг тонгини қаранг.
Қутлар бир бирини истиқлол билан,
Тортилган меҳрнинг иплари таранг.

Эшилган иплари қиммат қадрдан,
Узилмас мустаҳкам унинг риштаси.
Ҳалқим кўйлак кийган гўзал САБРдан,
Оқибатдан безак берган каштаси.

Хурмат билан  Роҳила Абдукадирова
#табрик

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Қадрли онахонлар, мўътабар опа-сингиллар! Дилбар қизлар!

Барчангизни истиқлол айёми билан самимий муборакбод этаман. Оилангизга хотиржамлик, ўзларингизга бахт-саодат, ишларингизга омад тилайман.

Ҳаммамиз учун қадрли, мўътабар ва азиз бўлган, барча эзгу орзу-мақсадларимиз, эътиқод ва виждон эркинлигимизнинг кафолатига сабаб бўлган ҳурлик, озодлик, эркинлик айёми – Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Йиллар оша, асрлар оша жаннатмонанд Ватанимиз гуллаб-яшнайверсин!

Сизларга ва Сизлар орқали барча яқинларингизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат тилайман!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Ҳурмат билан,
Мавлуда Абдураҳмонова,
Шаҳар ҳокимининг ўринбосари,
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#табрик
Маънавият - инсон ҳаётига, яшаган умрига мисоли безакдир. Аждодлар, буюк алломаларимиз, улуғ бобокалонларимиз катта машаққат эвазига маънавият учун курашганлар.

Аждодлар қолдирган улкан ва бебаҳо меросни авлодларга татбиқ этишда замонамиз маънавиятчиларининг ҳиссалари катта.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари Сайёра Файзиева вилоят ижтимоий ҳаётида маънавий-маърифий йўналишларда фидокорона меҳнат қилмоқда...

Бугун Сайёра Файзиеванинг таваллуд куни!

Ангрен шаҳар ҳокимлиги,  шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими, ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, ташкилотлар маънавият йўналиши ходимлари  Сайёра Файзиевани туғилган куни муносабати билан самимий муборакбод этадилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Табрик

🔰Устозлар куни муборак бўлсин!

Ассалому алайкум азиз устозлар, ҳамкасблар ва дўстлар! Сизларни "A'lo Angren" жамоаси ва ўзим номимдан 1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман.

Сиз азизларни мўътабар касбдаги меҳнатингиз, жонажон Ватанимизнинг ўғил-қизларини муносиб авлод сифатида камол топишидаги ғайратингиз учун миннатдорлик билдираман. Сизга соғлик-саломатлик, оилангизга тўкинлик, олиб бораётган шарафли ишингизда муваффақиятлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин, хонадонингиз файзу баракага тўлсин, қалбингиздаги барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин.

Дониёр Хамдамов, "A'lo Angren" таълим муассасаси раҳбари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#табрик
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз йиллиги муносабати билан Ангрен шаҳри аҳолисини Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари самимий муборакбод этадилар.

Юртимиз осмони мусаффо, она заминимиздаги тинчлик бардавомлигини ҳамда одамларимизнинг турмушига фаровонлик, чексиз соғлиқ, ишларига улкан зафарлар тилайдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#табрик
Бугун Ангрен шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбари Бекзодхон Ниматуллаевнинг туғилган куни.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги секторлар раҳбарлари, Бекзодхон Ниматуллаевни таваллуд  айёми билан самимий муборакбод  этади.

Халқ хизмати,  электр энергияси таъминотидаги заҳматли меҳнатларига муваффақиятлар тилайди.

Бекзодхон Ниматуллаев кўп йиллар давомида шаҳарнинг электр энергияси таъминотида узлуксизликни таъминлашда бор билим, куч ва маҳоратини ишга соладиган раҳбарлардан биридир.

Ангрен шаҳар  ҳокимлиги
#табрик

Орамизда шундай заҳматкаш раҳбарлар борки,  ўз вазифасида доимо масъулиятни чуқур ҳис этади.

У ҳам бўлса "Ангреншаҳаргаз"  ГТБ  раҳбари Сардор Мирзамиддиновдир.

Бугун ёш раҳбар, билимли,   шижоатли, ўз касбининг  моҳир эгаси Сардор Мирзамиддиновнинг туғилган куни.

Шаҳар ҳокимлиги Сардор Мирзамидлиновнинг  фаолиятига муваффақиятлар тилайди.
#Табрик

⚡️⚡️⚡️ Байрам муборак азиз онахонлар, ҳурматли аёллар, қадрли опа-сингиллар!

Нафосат ва гўзаллик байрами 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!

Мўътабар онажонларимиз, меҳрибон опа-сингилларимизга баҳор байрами қутлуғ келсин!

Донолар айтганидек, дунёда аёл меҳрининг баҳосини ўлчайдиган мезон, тенглаштирадиган бойлик йўқ.

Аёл деган улуғ хилқатда нозик таъб, буюк қалб, назокатли кўнгил, бетакрор фидойилик, она жасоратини ҳар қанча қадрласак шунча оз!

⭕️ Бебаҳо фазилатлар соҳибалари ҳар доим бахтимизга соғ-омон бўлинг!

👉 @ Ангрен шахар махалла ва нуронийларни куллаб кувватлаш булими бошлиғи
Жахонгир Хасанов.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Бу йил вилоятимиздаги умумтаълим мактабларини 28 минг 581 нафар йигит-қиз битирмоқда. Уларнинг ҳар бири ўзгача олам, келажагимиз устунлари, умидлари, дегим келади.

Айниқса, ўрта мактабни олтин медалга битираётган 821 нафар ёшларни "Тошкент вилоятининг олтин фонди" дейиш мумкин. Бу йигит-қизларнинг ҳар бири билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Бугун Нурафшондаги 13-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, битирувчилар билан мулоқот қилдик, суҳбатлашдик, уларга оқ йўл тиладик. Кўзи чақнаб, азим келажакка шахдам одимлаётган битирувчилар қаршисида туриб, олдимизда турган қатор вазифалар сирасида ёшлар масаласи энг долзарб ва муҳими эканлигини яна бир карра чуқур ҳис қилдим.

Азиз ёшлар! Бугун қўлингизда етуклик шаҳодатномаси, мана, катта ҳаётга йўл олаяпсиз. Барчангизнинг омадингизни берсин, сизларга омадлар, зафарлар тилайман. Илм-маърифат йўлида сабот билан одимлаш, ўз устида изланиш, ҳалол меҳнат қилишдан асло чарчаманг.

Ҳурмат билан,
Зойир Мирзаев

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook  | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#табрик

Азиз ва мунис онахонлар ва дилбар опа-сингиллар соҳамизнинг барча муҳтарама аёллар ҳамда гўзал қизлар!

Барчангизга нафис баҳор, муҳаббат, гўзаллик, латофат ва меҳр рамзи бўлган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

Одатда аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашади. Зотан, ўлкамиз узра муаттар сепини ёя бошлаган баҳорнинг илк кунлари айнан хотин-қизлар байрами билан бошланиши ҳам рамзий маъно касб этади. Аёли бор оила қут-баракали, файзли ва тароватли бўлади. Юртимиз ҳам, жамиятимиз ҳам аёл билан гўзалдир.
Демак, Сиз ҳамиша эл-юрт ардоғидасиз. Сизнинг саломатлигингиз, бахтингиз, шаън ва ҳуқуқингиз биз учун кўз қорачиғидек азиздир.

Азиз ва мухтарам опа-сингиллар!

Барчангизни ер куррамизда кенг миқёсда нишонланиб келинаётган 8 – март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду- ҳуррамлик,тилайман.
Аёллик бахти, бекалик тахти, оналик мартабаси Сизларга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
Хурмат билан Роҳила Абдукадирова
#қутлов
#табрик

Инсон умрининг безаги бу - эзгу амаллари, фидокорона меҳнатлари билан белгиланади. Ангрен шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафуровани чинакамига ҳаёт йўли ибратли, умри безакка бой десак муболаға бўлмайди.

Бугун шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурованинг таваллуд топган куни.

Шу муносабат билан Ангрен шаҳар ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шаҳар фаоллари Насиба Гафуровани туғилган куни билан самимий қутлайдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан ўтказилган “Ватан учун яшайлик” Республика танлови натижалари эълон қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли болалар шоири Неъмат Душаев ушбу танловда “Ширин сўзнинг кучи” шеърий тўплами учун рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланди.

Устоз ижодкорни янги ютуғи билан табриклаймиз!

https://t.iss.one/Ulug_yul_online