Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#уйда_қолинг
#саховат_ва_кўмак

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатини кўплаб тадбиркорлар қўллаб-қувватламоқдалар. ЎзЛиДеП аъзоси - "EXZELL" хусусий фирма раҳбари Ғайрат Хасанов ташаббус кўрсатди. "Янги ҳаёт", Майдон" маҳаллаларида 6 та оилага ташриф буюриб, ўз ихтиёри билан озиқ -овқат маҳсулотлари қутиларини тарқатди..

Шунингдек, "Quvvat" МЧЖ раҳбари, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати
Вадим Ли "Боботоғ" ва "Истиқлол" маҳаллаларидаги 10 та хонадонга саховат қутиларини тарқатди.
@angrenhokimligi_7
#Саховат_ва_кўмак
#Тошкент_тумани

Вилоятимизда "Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида эзгу ишлар амалга оширилмоқда

Вилоятимизнинг Тошкент туманида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, туман бўйича рўйхатга олинган 1138 та эҳтиёжманд оилага жами 591 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

📌Шунингдек, “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан ташқари саховатпеша ҳомийларимиз томонидан кўрсатилаётган кўмаклар эвазига, 202 та оилага жами 648 млн сўмлик турли ҳилдаги ёрдамлар кўрсатилди.

⚡️Қолаверса, “Yurak-Amri” саховат лойиҳаси фаоллари томонидан “Чувалачи” маҳалласида истиқомат қилувчи 1 нафар фуқаронинг жарроҳлик амалиёти (операция) учун 6000 минг АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилиб, “Аҳиллик” маҳалласида ижарада яшовчи фуқарога уй-жой олиб берилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram
#саховат_ва_кўмак
#уйда_бўлинг
Саховатпешалик халқимизга хос эзгу фазилат. Бугунги синовли кунларда мурувватини аямаётган юртдошларимиз қанчадан-қанча одамларнинг дуосини олмоқдалар.
Саховатпешалар омон бўлсинлар!
#саховат_ва_кўмак

Карантин даврида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ортиб, талаб эътиборга олинаяпти.
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатини кўплаб юртдошларимиз қўллаб-қувватламоқда.
Эҳсон ва хайрли амаллар давом эттирилаяпти. "Боғи сурҳ" МФЙ даги 2 та оилага маҳалла масъул хрдимлари томонидан озиқ-овқат
маҳсулотлари тарқатилди.
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак
#сектор
#Ангрен
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник О.Эргашев "Улуғбек" маҳалласидаги 79 та эҳтиёжманд оила учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш билан бирга аҳолининг эҳтиёжманд қатламини камбағалликдан чиқариш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва томорқа ер майдонидан даромад олиш, берилаётган кредитдан самарали фойдаланиш тўғрисида тушунтиришлар олиб борди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар белгилади.
#саховат_ва_кўмак

САРДОБАГА ҲАЁТ ҚАЙТМОҚДА

💠Тошкент вилояти ҳокимлиги зиммасига Сардоба сув омборидаги тошқиндан талофат кўрган бир неча уй-жойларни таъмирлаш вазифаси қўйилган эди.

🏗Ушбу аҳоли яшаш жойлари Оқолтин туманидаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, бугун бу ерда қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

🔸Ҳукуматимиз топшириғига кўра, Тошкент вилояти зиммасига тошқиндан талофат кўрган 17 гектар майдондаги 128 та хонадонларни таъмирлаш вазифаси юклатилган.

📌Бунинг учун вилоят “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан 34 миллиард 687 миллион сўмлик маблағ сарф этилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда 8 та қурилиш-пудратчи ташкилот бунёдкорлик юмушларида иштирок этмоқда.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак
#эътибор_ва_эъзоз
#инсон_қадри

Мамлакатимизда ҳар бир байрам нишонланишида энг аввало, халқимизга хос қадриятлар эпидемиологик вазиятда янада яққол кўзга ташланди.

Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ангрен шаҳрида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати орқали 51 та маҳалла даги 560 та эҳтиёжманд оилага айём қувончи улашилди.

Жумладан, шаҳримизда 4 та сектор кесимида коронавирус пандемияси шароитида "темир дафтар" рўйхатига киритилган эҳтиёжманд оилалар яъни, 1-секторда 15 та маҳалладаги 191 та оиладаги 679 нафар оила аъзоси, 2-секторга бириктирилган 11 та маҳалладаги 116 та оиладаги 535 нафар оила аъзоси, 3-сектордаги 16 та маҳалладаги 118 та оиладаги 543 нафар оила аъзоси, 4-сектордаги 9 та маҳалладаги 135 та оиладаги 553 нафар оила аъзоси моддий қўллаб-қувватланди.

Хайрия маблағлари шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Шукурулла Маҳмудрв ҳамда сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар томонидан ҳар бир хонадонга етказиб берилди.
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак

Пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига кўрсатилаётган ғамхўрлик, мурувватдан одамларимизнинг қувончи чексиз.

"Геолог" маҳалласида яшовчи Умида Юлдашева ҳам бугунги кунга шукроналик келтириб, берилаётган кўмакдан мамнун.
@angrenhokimligi_7
#саховат_ ва_кўмак
#4_сектор
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ

🔎Ангрен шаҳар 4-сектор раҳбари Қаҳрамон Матқобулов ташаббуси билан сектор ҳудудида кам таъминланган ижтимоий ҳимояга мухтож , "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи 4 та эҳтиёжманд оилага "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди қошида очилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан ёрдам кўрсатилди.

📌Касаллиги туридан келиб чиқиб оила аъзоларининг даволаниши ҳамда зарур дори-дармонлари учун пул маблағлари фуқароларнинг номларига расмийлаштирилган пластик карталарга ўтказиб берилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#саховат ва кўмак

Меҳр-мурувват, саховат ва биродарлик инсоннинг зийнатидир.

Халқимизда муҳтожларга, боқувчисини йўқотганларга, жисмоний заифликка эга бўлганларга меҳр улашиб, уларга доимий равишда кўмак бериб келинади.

Ангрен шаҳар "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлинмаси қошида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳам моддий ёрдамга муҳтожларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг жорий йил 5 ночбрдаги VI-32-32-10-148-K/2 сонли қарорига асосан "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож , кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлганларнинг моддий аҳволини яхшилаш ва соғликларини тиклаш мақсадида 81 та оилага 102 млн. 350 минг сўм миқдоридаги моддий маблағлар фуқароларнинг номларига очилган шахсий пластик карталарига ўтказиб берилди.

Ушбу хайрли амаллар Ангрен шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Ангрен шаҳар Миллий банки ҳодимлари билан амалга оширилди.
@angrenhokimligi_7