Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

❗️Фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганда, унга нисбатан етказилган зарар ва маънавий зиённинг ўрни ҳуқуқбузар томонидан қопланиши лозим.

⚖️ Ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан фуқаролар суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.

📝 Фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар ОАВда тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача (49 млн 500 минг сўмдан 66 млн сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўз ваколатлари доирасида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга аризалар (шикоятлар) ва даъволар бериши белгиланган ва мазкур мақсадларда бериладиган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ҳамда Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

➡️ 2023 йил апрель-май ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

✔️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

✔️ базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

✔️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

✔️ ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

✔️ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

✔️ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

✔️ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

✔️ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 535 000 сўм;

✔️ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 535 000 сўм.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

➡️ Пенсионер I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар 2 йилда 1 маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

✔️ Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги" Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

✔️ Масалан, Қонуннинг 17 моддасига мувофиқ иш стажи 7 йил бўлган 35 ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик пенсияси тайинланди. Ушбу шахс унга пенсия тайинлангандан сўнг камида 1 йил давомида ишлагандан сўнг ўз пенсиясини қайта ҳисоблаш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Батафсил

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
#биласизми

📲Ташаббусли бюджет жараёнида киритган лойиҳангиз ишчи комиссия томонидан қабул қилинса ёки рад этилса Сиз албатта бу хақида СМС хабарнома орқали хабардор қилинасиз

⚠️ Бунда, амалдаги тартибга кўра агар Сизнинг лойиҳангиз қандайдир сабабларга кўра рад этилса, лойиҳани рад этилиши сабаблари албатта аниқ кўрсатилган ва асосланган бўлиши шарт. (Асос: Низомнинг 21-банди)

Сиз лойиҳани қабул қилиш ёки рад этиш юзасидан Ишчи комиссиянинг хулосаси билан "Очиқ бюджет" порталида ўз Шахсий саҳифангиз орқали танишишингиз мумкин.


Яқинларга ҳам тарқатинг!
👇🏻 Фойдали маълумотлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг: https://t.iss.one/+6Lw3Nm9mqtE0MDAy
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Йўловчи транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда салондан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариши тақиқланади. Бу талабнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қилиши керак.

💰 Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️ Давлат хизматчилари хизмат фаолияти давомида ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган материалларни жойлаштирмасликка мажбур.

⚠️ Шунингдек, фуқаролар ва ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи маълумотлар, туҳмат, иғво ва уйдирмаларни тарқатмаслиги керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

➡️ Грантда ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot