Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак
#эътибор_ва_эъзоз
#инсон_қадри

Мамлакатимизда ҳар бир байрам нишонланишида энг аввало, халқимизга хос қадриятлар эпидемиологик вазиятда янада яққол кўзга ташланди.

Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ангрен шаҳрида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати орқали 51 та маҳалла даги 560 та эҳтиёжманд оилага айём қувончи улашилди.

Жумладан, шаҳримизда 4 та сектор кесимида коронавирус пандемияси шароитида "темир дафтар" рўйхатига киритилган эҳтиёжманд оилалар яъни, 1-секторда 15 та маҳалладаги 191 та оиладаги 679 нафар оила аъзоси, 2-секторга бириктирилган 11 та маҳалладаги 116 та оиладаги 535 нафар оила аъзоси, 3-сектордаги 16 та маҳалладаги 118 та оиладаги 543 нафар оила аъзоси, 4-сектордаги 9 та маҳалладаги 135 та оиладаги 553 нафар оила аъзоси моддий қўллаб-қувватланди.

Хайрия маблағлари шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Шукурулла Маҳмудрв ҳамда сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар томонидан ҳар бир хонадонга етказиб берилди.
@angrenhokimligi_7
#эътибор_ва_эъзоз
#ғамхўрлик
#Ангрен

🔎Шаҳардаги 34-сонли таянч ҳаракати аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида бугун "Халқаро ногиронлар куни"га бағишлаб "Меҳр-мурувват дунё устуни" шиори остида байрам дастури бўлиб ўтди.

Унда Ангрен шаҳар Маънавият ва марифат бўлими раҳбари А.Юсупов, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси И. Хаитқулова, шаҳар Ёшлар Агентлиги рахбари А. Парпиев, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати А. Назиров ҳамда 42219-сонли ҳарбий қисми ходимлари ташриф буюришди.

🔹Тадбир меҳмонлари болажонларга совғалар улашдилар.

📍Байрам дастурхони ташкил этилди. Куй-қўшиқ ва рақсларга уланди. Буларнинг барчаси болажонларга олам-олам завқ бағишлади.
@angrenhokimligi_7
#эътибор_ва_эъзоз

Янгиланиш, яшариш фасли ва эзгулик элчиси бўлган "Наврўз" айёмининг шукуҳи шаҳримиз узра кезмоқда.

"Ҳаккарман-Янги Жигаристон", "Облиқ", " Геолог" маҳаллаларидаги "Аёллар дафтари", " Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар" га, киритилган фуқароларга жами 6 бош қўй тарқатилди.

Ушбу ташаббус "Саноатқурилишбанк" бошқаруви ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Ангрен шаҳар бўлими томонидан амалга оширилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7