Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#фаолият
#жараён
Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов "Истиқлол" маҳалласида бўлган чоғида "Обод маҳалла" дастури доирасида қайта реконструкция қилинаётган 12-умумтаълим мактаби биносининг ички ва ташқи қисмидаги қурилишлар жараёни билан ҳам танишди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён
#фаолият

САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР ЛОЙИҲАЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов фаолиятининг дастлабки жараёнида ҳудудда саноат ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳаларининг айниқса, Ангрен ЭИЗ ва кичик саноат зонасидаги лойиҳаларнинг ҳолати билан яқиндан танишди ва муаммоларга эътиборни қаратди.

📌Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж. Зайнитдинов, коммунал ва мутасадли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ҳудуддаги кичик саноат зона ва Ангрен эркин иқтисодий зона лойиҳаларини амалдаги жараёнини кўздан кечирди.

🔗Шаҳар ҳокими Алишер Райимов КСЗ доирасида фаолият юритаётган “GREAT WALL CERAMIC INDUSTRIES” МЧЖ қўшма корхона ҳамда Ангрен кичик саноат зонаси масъуллари билан учрашди.

⚡️Учрашув давомида кичик саноат зонасида 0,18 Га ер майдонида “фарфор электротехник изоляторлар” ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона “ELEKTRIK GROUP” МЧЖда яратилган шарт-шароитлар ва тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммолар хусусида суҳбатлашди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият
#қурилиш

Айни дамда Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳа объектларида қурилиш, монтаж, созлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш ва реконструкция ишларини қатъий назоратга олиб, ҳар бир иш сифати ва ҳажмининг самарадорлигини таъминлашга эътибор қаратган.

Хусусан, 31-, 32-Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қурилиши якунланмаган ишлар йўлга қўйилиши ва жараён изчил давом этиши ва муассасанинг фойдаланишга топширилиши учун мавжуд имкониятларни ишга солинмоқда.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳар бир қурилиш белгиланган лойиҳа асосида қурилиши юзасидан аниқ вазифалар белгилади ва назоратига олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён
#фаолият
#2_сектор
Ангрен шаҳрида ҳудудни архитектура ва шаҳарсозлик меъёрларига мос равишда тартибга келтириш, ноқонуний қурилмаларга қонуний тус бериш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишга алоҳида эътибор кучайтирилди.

Шу кунларда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари жойларда ўрганиш ишларини олиб бораяптилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтисодиёт
#жараён
#фаолият

ҲОКИМ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРДА БЎЛДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов, Ангрен ЭИЗ дирекцияси раҳбари Абдумуталиб Хожиматов, коммунал ташкилотлар раҳбарлари ҳудудда саноат ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳаларининг ҳолати билан яқиндан танишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Шаҳар прокурори Улуғбек Хвбилжонов Ангрен шаҳар "Дукент" қўрғонида жойлашган Қурилиш сохаси бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Марказ масъуллари билан юзма-юз мулоқотда бўлди ва мазкур масканда яратилган шарт-шароитлар, кўникмалар олишга мўлжалланган амалиёт хоналари ва ундаги шароитларни кўрди.

Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳаллаларда, аҳоли, айниқса, ишсиз ёшлар ўртасида ҳар бир ихтисосликни яна кенг тарғиб қилиш ва уларни ўқув курсларига жалб қилиш юзасидан зарур таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бугун кун давомида ҳудудда реконструкция ишлари олиб борилаётган ижтимоий соҳа объектларидаги аҳволни ўрганди.

Хусусан, олис ва оғир ҳудуд - "Чинниобод" маҳалласидаги
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси бўйича реконструкция қилинаётган
16-умумтаълим мактаби биносида олиб борилаётган реконструкция
ишларини кўрди.

Шунингдек, Ангрен шаҳрида Президент таълим  муассасалари агентлиги қошида ташкил этиладиган  мактаб учун мўлжалланган бинонинг ички ва ташқи қисмларида олиб борилаётган қурилиш объектида бўлди ва  таъмирлаш жараённи кўздан кечирди.

Қурувчилар билан таъмирлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият
#назорат

Байрам шукуҳи кезаётган шу кунларда Ангрен шаҳар Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси томонидан аҳолини сифатли ва арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда галдаги ўрганиш Ангрен деҳқон бозори ҳудудида олиб борилди.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркасида нархларнинг сунъий ошиб кетмаслиги бўйича тушунтиришлар олиб бордилар ва назоратни кучайтирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов эрталабдан ҳудуддаги ободончилик жараёни ҳамда ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган қурилиш ишларини бориб кўрди.

Мавжуд камчиликларни танқид қилди ва масалалар ечими бўйича аниқ таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари
#фаолият

Ангрен шаҳрида  шаҳарсозлик ва аохитектура талаб ва меъёрларини тартибга солиш,  жойларда ноқонуний  қурилмаларни аниқлаш ва бу каби ҳолатларни бартараф этиш юзасидан ўрганишлар ва тушунтиришлар олиб борилаяпти.

Хусусан,  шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов,  ДСИ бошлиғи  Жаишид Усмановлар "Янгиобод"  маҳалласида бўлдилар.

Ҳудуд туризмга  мослашганлиги боис,  бугунги кунда "Дукентсой" дарё ёқалари,  айрим бўш ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб,  қурилишлар олиб борилганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида аниқланган муаммолар юзасидан топшириқлар берилди ва назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳудудда реконструкция ишларига алоҳида эътибор қаратган.

Айни дамда Ангрен шаҳрида Президент таълим  муассасалари агентлиги қошида ташкил этиладиган  мактаб учун мўлжалланган бинонинг ички ва ташқи қисмларида олиб борилаётган  қурилиш ишларининг ҳолатини кўздан кечирмоқда.

Қурувчилар билан таъмирлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Ангрен шаҳар ҳокимлигида кириб келган Янги йилнинг дастлабки иш куни ҳам бошланди.

Бугун шаҳар ҳокими в.в.б. Яшин Наралиев, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдураҳмоновалар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов билан учрашдилар.

Унда 2023 йил давомида Ангрен шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, айниқса, хотин-қизлар масаласига жиддий эътибор қаратиш, коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фаолият

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов куннинг биринчи ярмида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган, ногиронлиги бўлганларга берилаётган эътибор ва хайрия тадбирлари ўтказиш юзасидан мурожаати тингланди.

Масъулларга ушбу мурожаат юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш вазифаси топширилли.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#фаолият

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов фаолият юритаётган банк бошқарувчилари ва масъуллари билан учрашди.

Унда Ангрен шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида банклар фаолиятининг ўрни, ҳудудда тадбиркорликни такомиллаштириш, тадбиркорлик лойиҳаларининг тақдимоти, кредит маблағлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Масалалар юзасидан таклиф, тавсия ва вазифалар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#фаолият

Маълумки,  Давлатимиз раҳбарининг  2022 йил 18 ноябрдаги "Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда  геологик жараёнлар билан  боғлиқ  фавқулодда  вазиятлардан муҳофаза  қилиш  чора-тадбирлари  тўғрисида"ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга Ангрен шаҳрида  алоҳида эътибор  қаратилган.

Ангрен шаҳрида ушбу Қарор ижросининг татбиқ этилишида ҳамда ҳудудда  табиий офатларнинг олдини олиш, прогнозлаш, мониторинг қилиш, табиий офатлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, хавфли ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#фаолият

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳоким ўринбосарлари,  ҳокимлик аппаратининг тегишли бўлимлари ҳамда  коммунал корхоналар,  муассасалар  раҳбарлари билан учрашди.

Унда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий  комплекс ривожлантириш, шунингдек, ободонлаштириш,  кўкаламзорлаштириш ишларини жадал давом эттириш, коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва реконструкция қилиш, ноқонуний қурилишлар бўйича берилган топшириқлар ижроси атрофлича муҳокама қилинди ва шаҳарда олиб борилаётган ишлар танқидий-таҳлилий кўрилди.

Шаҳар раҳбари томонидан соҳалар кесимида бажарилган ва ечимини кутаётган айрим масалалар кескин танқид остига олинди. Муҳокама қилинган ўттиздан ортиқ масала юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Ҳудуддаги мавжуд  истироҳат боғларида суғориш тизими ва ирригация тармоқларини тартибга солиш билан боғлиқ муҳим топшириқлар соҳа масъуллари зиммаларига юклатилди ва ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube