Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
“Жадидлар” тўплами Ангренга ҳам етиб келди

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жадид алломаларимизнинг босиб ўтган йўлларини ва илмий меросини оммалаштириш мақсадида “Жадидлар” номи остида китоблар тўплами нашр этилди.

Бугун Ангрен шахридаги жами 43 та умумтаълим мактабларга Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Садуллаев томонидан совға сифатида юборилган "ЖАДИДЛАР" тўплами топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу санадан Ўзбекистон давлатчилиги бошланган. Ҳар бир ватанпарвар қалбида ўзгача акс садо берувчи сана. Буюк ютуқлар ва миллий тикланишнинг бошланиш нуқтаси. Юртимизда ҳамиша тинчлик, тотувлик ва фаровонлик ҳукм сурсин. Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Байрам муборак, азизларим!

————

День, от которого ведет отсчет государственность Узбекистана. Дата, которая по-особенному отзывается в сердце каждого патриота. Точка отсчета великих свершений и национального возрождения. Пусть всегда царят в нашей стране мир, согласие и благополучие. Пусть будет вечной наша Независимость! С праздником, дорогие мои!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОҒЧА ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ УЛАШИЛДИ.

Ангрен шаҳридаги 26-сонли мактабгача таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31-йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари Х. Турғунбоев, А. Назиров иштирок этиб мактабгача таълим муассаси тарбияланувчиларини байрам табриги билан табриклашди.
#фаолият

Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бугун кун давомида ҳудудда реконструкция ишлари олиб борилаётган ижтимоий соҳа объектларидаги аҳволни ўрганди.

Хусусан, олис ва оғир ҳудуд - "Чинниобод" маҳалласидаги
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси бўйича реконструкция қилинаётган
16-умумтаълим мактаби биносида олиб борилаётган реконструкция
ишларини кўрди.

Шунингдек, Ангрен шаҳрида Президент таълим  муассасалари агентлиги қошида ташкил этиладиган  мактаб учун мўлжалланган бинонинг ички ва ташқи қисмларида олиб борилаётган қурилиш объектида бўлди ва  таъмирлаш жараённи кўздан кечирди.

Қурувчилар билан таъмирлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маънавият

Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарвар инсонлар этиб  тарбиялашда халқимизнинг тарихий мероси катта аҳамиятга эга.                                                                                
Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва келажак авлодларга қолдиришни энг муҳим ва устувор вазифа этиб белгиланган.

Маълумки, Ангрен   шаҳар Ички ишлар фаолиятига оид тарихни ўзида мужассам этган музей ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Абид Арипов ташаббуси билан  ушбу музейга саёҳат уюштирилди.                                       
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7