Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.5K subscribers
121K photos
8.97K videos
138 files
23.4K links
Download Telegram
#онлайн
#матбуот_анжумани
#очиқ_мулоқот


Пресс-тур доирасида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда завод бош директори ва етакчи мутахассиси томонидан "Uzauto Motors" АЖга эҳтиёт қисмлар ва маҳсулот етказиб бериш борасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва маҳсулот етказиб беришни бошлаш режаси тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар.

Режага мувофиқ " Uzauto Motors" 2021 йил ва 2023 йилгача янги турдаги шиналар ишлаб чиқарилади.

Алишер КАДИРОВ: - Заводга нисбатан эътирозимиз йўқ, аксинча уни қўллаб-қувватлаш...
#ёшлар_масаласи
#очиқ_мулоқот

🔎Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда "Ҳоким ва ректор соати" номли очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

🔹Унда шаҳардаги 11-синф ўқувчилари ва уларнинг синф раҳбаолари таклиф этилди.

🔹"Ҳоким ва ректор соати" тадбирида Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, Чирчиқ Давлат педагогика институти маъсуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

🔹Очиқ мулоқот давомида шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов Ангрен шаҳрида ёшларнинг чкқур билим эгаллашлари, келгусида олий таълим муассасаларида таҳсил олишларининг афзалликлари, мамлакатимизда таълимга қаратилаётган эътибор, ёшларнинг комил инсонлар бўлиб улғайишларидаги шароитлар ва яратилаётган имкониятлар тўғрисида сўз юритди.

🔹Ўқувчиларга Чирчиқ давлат педагогика институтидаги шароитлар, олийгоҳдаги йўналишлар ҳамда ихтисосликлар бўйича маълумотлар ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб бердилар.

🔹Тадбир давомида шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ўндан ортиқ ўқувчиларни муддатидан олдин хорижий давлатлар олийгоҳларига талабаликка қпбул қилинганлиги билан қутлади ва уларга эсдалик совғаларни улашди.
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

Ангрен шаҳрида иссиқлик энергиясининг узатилиши билан боғлиқ мавзу юзасидан ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

Ангрен шаҳрида исстқлик ънергиямининг узатилиши билан боғлиқ мавзу юзасидан ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#очиқ_мулоқот

Юртимизда хотин-қизларни қўллаб -қўвватлашга қаратилаётган жараёнлар сиёсат даражасига кўтарилди.

Бу борада ҳар бир қабул қилинаётган қарор тарихий аҳамият касб этмоқда. Аёллари эъзозланган юрт қудратлидир.

Зеро аёл Она, оила файзи ва жамият кўркидир. Шу маънода шаҳримиздаги "Биринчи Резинотехника заводи" МЧЖ да ўтказилган тадбир ҳам аёлларимиизнинг оила ва жамиятдаги фаоллигига бағишланди.

Халқ қабулхонаси мудири Насиба Ғафурова, корхонанинг хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавжуда Рахмонова, хуқуқшунос Зухра Қурбонбаевалар иштирокидаги очиқ мулоқот оила ва унинг мустаҳкамлигида аёлнинг ўрни мавзусида бўлди.

Очиқ мулоқот давомида аёлларимиз ўзларини қизиқтираётган саволлар, қабул қилинаётган қарорларнинг жойлардаги ижроси юзасидан фикрлашдилар.
#очиқ_мулоқот
#маънавият
#Тараққиёт_стратегияси

📌"Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Aнгрен шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Тараққиёт" МФЙ да жойлашган 4-мактабда "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устивор вазифалар" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Устувор вазифаларни маҳалла фаоллари ва йиғилганлар ўртасида йўналишлар кесимида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, ижросини таъминлашга масъул ташкилотлар ва улар томонидан тузилган йўл хариталари ҳақида батафсил тушунтириш ва маълумотлар берилди.

Очиқ мулоқотда Aнгрен тарихи музейи раҳбари М.Бегмуродова ва ҳоким маслаҳатчиси Н.Назарова, шаҳар маънавият бўлинмаси бош мутахассиси Ё.Джўраевлар сўзга чиқиб йиғилганларга атрофлича тушунча беришди.

⚡️Тадбирда берилган саволларга жавоб берилди. Фикрлар, таклифлар ёзиб олинди.

РМММ Aнгрен шаҳар бўлинмаси
#сайловга_тайёргарлик
#очиқ_мулоқот
Шу кунларда Ангрен шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик бошланди.

✔️Бугун шаҳар ҳокимлигида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди

⚡️Ангрен шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича кўмаклашувчи комиссия раиси Бакир Расулов сўзга чиқди ва комиссия аъзоларининг сайловга тайёргарлигидан ўтказилишигача бўлган жараёндаги иштироки тўғрисида гапирди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тадбиркорлик
#очиқ_мулоқот
Бугун Ангрен шаҳрида "Янгиобод" қўрғонида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти ДСБ бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Инамов, Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, шаҳар прокурори в.б. Акмал Гулмуротов, шаҳар ДСИ бошлиғи Қаҳрамон Маткобуловлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўрдилар.
#очиқ_мулоқот

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган галдаги тадбир шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ташкил этилди.

Уни шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мовлуда Абдураҳмонова кириш сўзи билан очди ва Бош Қомусимизнинг янги лойиҳаси юзасидан фикр билдирди.

Шаҳар хотин-қизлар фаоллари, Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокидаги давра суҳбатида Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ойдин Қодирова, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, шаҳар Адлия бўлими масъул вакили Алимардон Бутаев, ЎзЛиДеП шаҳар аппарати раҳбари Муқаддам Нарбаевалар қатнашдилар.

Тадбирда сўз олганлар "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасининг жамият, оила ва хотин-қизлвр ҳаётидаги ўрни хусусида муносабат билдирдилар.
#инвестиция
#очиқ_мулоқот

Ангренимкониятлар маскани сифатида дунё харитасида ўз ўрнига эга.

Айниқса, ҳудуднинг драйвер соҳалари сифатида кейинги йилларда саноат, қурилиш, енгил саноат ва туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Шу билан бир қаторда ҳудудга таълим йўналишида инвестиция киритиш истагини билдираётган хорижий инвесторлар сони тобора ортмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов Жанубий Корея ишбилармонлари билан учрашди.

Унда шаҳар ҳокими ҳудуднинг инвестицион салоҳияти ҳақида сўз юритди.

Ангрен шаҳрида нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш, хусусан, мактабгача таълим, умумтаълим ва олий таълим йўналишларида киритиладиган инвестиция, жумладан, йўлга қўйиладиган янги лойиҳа хусусида музокаралар олиб борилди.

Ўзаро дўстона мулоқотлар давомида лойиҳанинг мақсад ва афзалликлари хусусида чет эллик ишбилармон доира вакилларининг таклифлари тингланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube