Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Мустақиллик_объектлари #Ангрен

Бугун Ангрен шаҳри "Истиқлол" МФЙда 180 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#press_tur #мустақиллик_объектлари

Ангрен шаҳри - йирик саноат маркази, тадбиркорлик учун қулай муҳитдир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик шодиёнаси муносабати билан хизмат кўрсатиш соҳаси яна биттага кўпайди.

Ангрен шаҳар "Озодлик" маҳалласида, одамларга қулай жой марказий кўчада уч қаватли муҳташам бинода сайёҳлар ва хизмат сафарига келган меҳмонлар учун мўлжалланган меҳмонхона фойдаланишга топширилди.

Мазкур объект "Brend center" МЧЖ тасарруфида бунёд этилган меҳмонхона 23 ўринга мўлжалланган бўлиб, ишга туширилиши натижасида қўшимча 10 та янги иш ўрни яратилди.

Ушбу мажмуани бошқараётган тадбиркор аёлга шаҳар ҳокимининг ташаееурномаси топширилди ва эсдалик совғаси туҳфа қилинди
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7тр
#press_tur#мустақиллик_объектлари

Мустақиллик байрами арафасида
Ангрен шаҳар Дукент қўрғонида спортчилар учун қулай шароитли 181 ўринли спорт ўқув-базаси ишга тушди

Шаҳардан чекка ҳудудда жойлашган Дукент, Янгиобод қўрғонлари табиати ва иқлими жиҳатидан спорт ва эко туризмга мослашган маскан.

Айни дамда ушбу даргоҳда кўплаб дам олиш масканлари ва спорт ўқув-тайёргпрлик комплекслари мавжуд. Байрам муносабати билан яна бир хизмат кўрсатиш соҳаси объекти фойдаланишга топширилди.

"Янгиобод ўқув-спорт машғулотлари базаси" биноси реконструкциядан сўнг мутлақо замонавий тус олди. Натижада янги иш ўринлари ва юзлаб спортчилар ушбу даргоҳга қамраб олинди.

Эътиборлиси, ушбу спорт мажмуасида ўзбек спорт мактабининг энг илғор етакчилари ҳамда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари спортчилари ва соҳа эгалари ҳам ўқув-машғулотларини шу ерда ўтказаяптилар.

Жаҳон стандартлари талабига мослашган масканда спорт ўқув машғулотлари учун барча шароитлар етарли.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#пресс_тур
#мустақиллик_объектлари

АНГРЕН: 400 ТА ИШ ЎРНИ МАВЖУД КОРХОНА ИШГА ТУШДИ

Ангрен шаҳрида яна бир корхонанинг очилиш маросими  бўлиб ўтди.

"Angren Insulation" МЧЖ ҚК Теплоизоляцион материал-  (шиша толасидан минерал пахта) ишлаб чиқаришга мўлжалланган  корхона фаолиятини йўлга қўйди.

Мазкур корхонанинг ишга тушиши Ўзбекистон  Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига ангренликлар учун муносиб совға бўлди.
#пресс_тур
#мустақиллик_объектлари

ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА СИҲАТГОҲ ИШ БОШЛАДИ

"SAPADA MEHRIBON"  МЧЖ тадбиреорлари "Tog‘ jannati" номли соғломлаштириш маркази ўз фаолиятини  бошлади.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Абид Арипов, ҳоким ўринбосарлари Жасурбек Зайниддинов, Мовлуда Абдураҳмонова, маҳалла нуронийлари ва фаоллари, тиббиёт ходимлари, кенг жаиоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда юртимизла тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, ҳудудда амалга оширилаётган туризм лойиҳалари хусусида сўз юритилди.