Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар  МТБга қарашли 16-,  44-Давлат  мактабгача таълим ташкилоти ҳам болажонларни бағрига чорлади.

"Обод маҳалла"  дастури доирасида таъмирланган 2 та мактабгача таълим муассасасига  замонавий тус берилиб,  зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жаишид Усманов, ҳоким ўринбосарлари, ота-оналар, маҳаллалар фаоллари қатнашган маросимда юртимиз ҳаётида мустақилликнинг неъматлари, одамларнинг яхши яшашларига яратилган бир қатор қулайликлар тўғрисида сўз юритдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳар  МТБга қарашли 16-,  44-Давлат  мактабгача таълим ташкилоти мутлақо янги қиёфа тус олди.

Жажжи болажонлар энди ёруғ, шинам ва замонавий хоналарда таълим-тарбия оладилар.

"Обод маҳалла"  дастури доирасида таъмирланган 2 та мактабгача таълим муассасасига  замонавий тус берилиб,  зарур жиҳозлар билан таъминланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#press_tur #мустақиллик_объектлари

Ангрен шаҳри - йирик саноат маркази, тадбиркорлик учун қулай муҳитдир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик шодиёнаси муносабати билан хизмат кўрсатиш соҳаси яна биттага кўпайди.

Ангрен шаҳар "Озодлик" маҳалласида, одамларга қулай жой марказий кўчада уч қаватли муҳташам бинода сайёҳлар ва хизмат сафарига келган меҳмонлар учун мўлжалланган меҳмонхона фойдаланишга топширилди.

Мазкур объект "Brend center" МЧЖ тасарруфида бунёд этилган меҳмонхона 23 ўринга мўлжалланган бўлиб, ишга туширилиши натижасида қўшимча 10 та янги иш ўрни яратилди.

Ушбу мажмуани бошқараётган тадбиркор аёлга шаҳар ҳокимининг ташаееурномаси топширилди ва эсдалик совғаси туҳфа қилинди
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7тр