Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ва_ёшлар

ЁШЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ МУЛОҚОТЛАРИМИЗ ДАВОМ ЭТАДИ

⚡️Бугун Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Рустам Холматов битирувчи ёшлар билан учрашди.

– Бугун иқтидорли ва ватанпарвар ёш кадрларга халқ хўжалигининг барча соҳаларида талаб катта. Биз сизлар учун қандай ёрдам керак бўлса, барчасини бажо келтиришга тайёрмиз. Асосий талаб, муҳтарам юртбошимиз айтганларидек, бутун борлиғи билан Ватанпарвар, миллатпарвар бўлишдир. Мана шу йўлда барчангизга омад ва куч-қувват тилайман, – дейди Рустам Холматов.

🎥Батафсил – юқоридаги лавҳамизда👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ва_ёшлар

Вилоят ҳокими битирувчи ёшларга мурожаат йўллади

⚡️Вилоятимизда Ёшлар ойлиги” доирасидаги мулоқот ва учрашувлар давом этади – бугун Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Рустам Холматов битирувчи ёшлар билан учрашди.

📌Унда қайд этиланидек, бу йил вилоят миқёсида 35 минг 732 нафар ёш йигит-қиз умумтаълим мактабларини тамомлаяпти. Бундан ташқари, касб-ҳунар коллежларини 16 мингдан зиёд, олий таълим даргоҳларини 3 мингдан зиёд ёшлар тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўймоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, бу йил вилоятда битирувчи ёшлар учун 12 минг 274 та иш ўрни барпо этилади.

📽Батафсил юқоридаги лавҳада👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ҳоким_ва_ёшлар
#мурожаат_ва_ечим
Шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов 13-умумтаълим мактабининг битирувчилари билан учрашувда ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этди ҳамда юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган мутлақо янги тизимли ишлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

🔹 Шундан сўнг, шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди. Маълумки, жорий йилда мазкур мактабни жами 80 нафар ўқувчи битирди. Шундан 26 нафари олий таълимда, 13 нафари техникумда таҳсил олмоқда. Шунингдек, 6 нафари доимий иш билан таъминланган. 11 нафари ўзини ўзи банд қилган бўлса, қолганлари эса вақтинча бандлиги таъминланмаган. Учрашувга келган йигит-қизлар ўзларининг саволлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан шаҳар ҳокимига мурожаат қилишди.
📌 Учрашув давомида ёшлар томонидан шаҳар ҳокимига жами 19 та мурожаат қилинди. Мурожаатларнинг 7 таси олий таълим талабаларидан келиб тушди. Унда асосан талабалар учун жойлардаги ётоқхона масаласи бўлиб, унда тегишли олийгоҳларга мурожаат қилиниши белгиланди. Бундан ташқари, сиртқи бўлим талабаси Ситора Собирматова контракт тўловини ўзи ишлаб тўлашини ва бунда иш зарурлигини маълум қилди. Шунингдек, Зуҳра Матказиева, Ботир Жуманазаров, Асилбек Абдукаримовларинг иш масаласида қилган мурожаатлари кўрилди.

📎Учрашувда вақтинча бандлиги таъминланмаган 12 нафар йигит-қиз ҳам асосан иш сўраб мурожаат қилишди. Уларнинг мурожаатлари муҳокама қиилиниб, иш билан таъминланиши учун шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари О.Мақсудовга аниқ вазифалар ва топшириқлар белгилаб берилди.

⚡️Учрашув давомида ёшларни касбга йўналиириш, тадбиркорликка жалб қилиш ва кредит маблағларини олиш тартиби юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилиб, айрим масалалар жойида қаноатлантирилди.

📎 Муддат талаб этилувчи мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан шаҳар ҳокими соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
​​#Ангрен
#ҳоким_ва_ёшлар

Битирувчилар тақдири: таҳлил нимани кўрсатди?

Ангрен шаҳар ҳокими Ш. Маҳмудов 13-умумтаълим мактаби битирувчилари билан учрашувда уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги байрами билан муборакбод этиб, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида татбиқ этилаётган янги тизим, амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди.

🔹 Шунингдек, йигит-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мактаб битирувчиларининг келажаги муҳокама қилинди. Жорий йилда мактабни жами 80 нафар ўқувчи битириб, бугун уларнинг 26 нафари олий ўқув юртларида, 13 нафари техникумда таҳсил олмоқда. 6 нафари доимий иш билан таъминланган, 11 нафари ўзини ўзи банд қилган бўлса, қолганлари вақтинча ишсиз.

📌Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ҳамда муаммолари билан ҳам мурожаат қилишди. 19 та мурожаатнинг 7 таси олий таълим талабаларидан тушди. Унда талабаларнинг муаммолари ётоқхона масалада бўлиб, тегишли олийгоҳларга мурожаат қилиниши белгиланди. Бундан ташқари, сиртқи бўлим талабаси Ситора Собирматова контракт тўловини ўзи ишлаб тўлашини ва иш зарурлигини билдирди. Шунингдек, Зуҳра Матказиева, Ботир Жуманазаров, Асилбек Абдукаримовлар ҳам иш масаласида ёрдам сўрашди.

📎Умуман учрашувда 12 нафар йигит-қиз иш сўраб мурожаат қилишди. Бу масала шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари О.Мақсудовга юклатилди. Тадбир давомида ёшларни касбга йўналтириш, тадбиркорликка жалб қилиш ва кредит маблағларини олиш тартиби юзасидан тушунтириш-тавсиялар берилиб, айрим масалалар жойида қаноатлантирилди.

✳️Барча мурожаатлар ўрганилиб, ҳал этилиши юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#ҳоким_ва_ёшлар #1_сектор

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ва Халқ қабулхонаси мудири Валижон Ибрагимовлар "Янги Ҳаёт" маҳалласи ёшлари, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан учрашдилар.

Дастлаб шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов шаҳарда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ва бугунги кунда фаолияти йўлга қўйилган корхоналар ва унда ёшларимиз бандлигининг таъминлаш имкониятлари ҳамда келгусидаги режалар ҳақида қисқача тўхталди.
@angrenhokimligi_7