Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ваҳимасизкарантин
#uyda_qoling
⚡️Ангрен шаҳар ИИБ карантин вақтида аҳоли осойишталигини таъминлашга доим шай.
⚡️Батафсил🎥 видеолавҳада
Каналга уланиш▶️@angrenhokimligi_7
​​#ваҳимасизкарантин

Ҳозирги кунда бутун дунёни бирдек ташвишга солаётган коронавирус пандемиясига қарши Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида бутун Ўзбекистон халқи ҳам фаол кураш олиб бормоқда. Президентимиз бошчилигида ҳукуматимиз раҳбарлари ҳар бир соҳада тизимли ва тартибли ишларни масъулият билан амалга оширмоқдалар.
Коронавирус инфекциясининг тарқалишини жиловлаш мақсадида аҳоли турар-жойларидаги озиқ-овқат савдо дўконларида санитар аҳволни яхшилаш, зарур маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов томонидан берилган топшириқлар жамоатчилик тартиби асосида ўрганилмокда.
Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Саидамир Исаев томонидан "Истиқбол" маҳалласида ҳам
айни вақтда дўкон расталарида 14 хил турдаги маҳсулот мавжудлиги. Карантин вақтида аҳолига керакли маҳсулотлар етказилиши учун заҳира етарли эканлиги тўғрисида тадбиркорлар маълум қилдилар! Ҳудудлардаги озиқ-овқат дўконлари ўрганилмоқда. Ушбу жараёнга Ангрен шахар кенгаши Халк депутатилари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ташаббус кўрсатишаяпти.
#саховат_ва_кўмак
#хайрия
#ваҳимасизкарантин

"САХОВАТ ВА КЎМАК" ҚЎЛЛАНМОҚДА

Албатта, ҳозирги кунда сахийликка, меҳр-мурувватга бағрини кенгроқ очаётган ҳамшаҳарларимизга таҳсинлар айтилмоқда.

Бугун "Ипотека-банк" АТИБ Ангрен филиали бошқарувчиси Санжарбек Муродов раҳбарлигидаги аҳил жамоа Ангрен шаҳар "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати жамғармасининг (банк коди 00461 20212000604243329002) ҳисоб рақамига етти миллион уч юз йигирма олти минг олти юз олтмиш икки сўм беғараз ёрдам сифатида маблағ ўтказди.
- Инсонийлик белгиси саналган хайр- саховат кўрсатиш аслида ота-боболаримиздан қолган юксак фазилатдир, - дейди "Ипотека-банк" АТИБ Ангрен филиали Санжарбек Муродов. - Бугун бизнинг меҳнат жамоамиз, қолаверса, бутун халқимиз вужудига ана шу ҳикмат янада чуқурроқ сингганки, буни нафақат шаҳримиз балки, юртмиздаги қўли очиқ саховатли инсонларнинг меҳр- мухаббатида акс этаётганлигида кўришимиз мукин.

Дарҳақиқат, айни карантин даври, эпидемилогик вазият одамларни бир-бирига янада жипслаштирди. Меҳр-мурувват, оқибат, саховат каби қадриятлар янада қадр топди.

Ўз ихтиёри билан "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати жамғармасини қўллаётганлар қалби фақат эзгуликка йўғрилган дейиш, айни ҳақиқат.
@angrenhokimligi_7
#уйда_қолинг
#ваҳимасизкарантин
🔴Ангрен шаҳри "Бунёдкор" ва "Амир Темур" марказий кўчалари кесишган чорраҳадаги блок-постда карантин қоидаларига риоя қилиниши бўйича рейд тадбири ўтказилмоқда.
Бемақсад юрганлар ва айрим ҳужжатларида камчиликлар мавжуд бўлган транспорт бошқарувчтларига нисбатан жойида баённомалар расмийлаштирилмоқда.
Уйда қолинг, зарурат бўлмаса кўчага бемақсад чиқманг ва юрманг!
#муносабат
#ваҳимасизкарантин

⚡️“Ипотека-банк” АТИБ Ангрен филиалининг 24/7 банкомати олдида карантин қоидаларига амал қилиш бўйича банк ходимлари томонидан тушунтирилмоқда.
⚡️Уйда қолинг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асранг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ваҳимасизкарантин
#ҳуқуқингизни_биластзми?

⚡️Савол: Карантин вақтида меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?

Ушбу саволга Ангрен шаҳар Адлия бўлими бош маслаҳатчсиси Хабибуллахон Сайдулаев жавоб беоади.
Батафсил🎥видеолавҳада
Каналга уланиш⬇️

@angrenhokimligi_7
#саховат
#ваҳимасизкарантин

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доираси,да 4-сектор масъуллари ҳомий корхона - "HILTON TPADE" МЧЖ раҳбари Шуҳрат Одилов томонидан карантин даврида кўмакка муҳтож 20-та оилага 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.
Рамазон ойининг муборак кунларида хайр-эҳсон қилишда пешқадамлик қилаётган саховатпеша ҳомий тадбиркорлар қаторида Шуҳрат Одиловга ва корхона жамоасига "8 Март" маҳалла фаоллари, аҳолиси номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Б. Ханаев,
маҳалла раиси
@angrenhokimligi_7
#ваҳимасизкарантин
#тадбиркорлик

Излаган имкон топади, деб бежиз айтилмайди. Карантин шароитида меҳнат қилиш, оила даромадини ошириш орқали фаровон турмуш кечириш учун "Мустақиллик" маҳалласи " Бунёдкор" кўчаси 5-уй,32-хонадонда яшовчи Муқпддам Нурматова тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана бошлади. У нафақат ўз оиласи, балки 7 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлашга ҳам эришди.
Барча қулайликларга эга тикувчилик цехида тикувчилар карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, фаолият юритмоқдалар.
@angrenhokimligi_7
#ваҳимасизкарантин

Карантин қоидаларига барча бирдек амал қилиши муҳим.
Айни кунларда "Гўзал" МФЙда оила қурмоқчи бўлган ёшлар билан суҳбатлар ўтказилаяпти.

Ушбу маҳаллада ҳам ҳаёт давом этаяпти. Пандемия даврида никоҳ тўйи ўтказилишининг тартиб-таомиллари оила қуриш остонасида бўлган ёшларга батафсил тушунтирилмоқда.
@angrenhokimligi_7
#ваҳимасизкарантин

Қадрли ҳамшаҳарлар,
ҳурматли тадбиркорлар!


Ангрен - "яшил" ҳудуд тоифасига кирган. Шаҳримизни доим "яшил" ҳудудда сақлаш, кўпроқ сизларга боғлиқ. Карантин тадбирларини давом эттириш, "яшил" ҳудудни сақлаш, санитария-гигиена қоидалари қатъий амал қилиш, ҳимоя воситаларидан белгиланган тартибда фойдаланиш, дезинфекция ишларини изчил давом эттириш, аҳоли саломатлиги учун бор имкониятларни сафарбар этиш юзасидан шу кечаю кундузда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг зиммаларига бир қатор топшириқлар юклади.

Бу бежизга эмас албатта. Аҳоли саломатлиги ва коронавирус инфекциясининг ҳудудга кириб келишини жиловлаш мақсадида. давр - бамайлихотирликни, эътиборсизликни кечирмайди! Гап шундаки, хизмат юзасидан Ангрен шаҳри деҳқон бозори, озиқ-овқат ва ноозиқ овқат дўконларининг, йўналишсиз таксиларнинг пандемия шароитидаги фаолиятини кузатишимизга тўғри келди. Ҳақиқатан ҳам карантин тадбирлари сустлашиб кетганлигига гувоҳ бўлдик. Фақат айрим дўконларда ҳамда дорихоналарда бўлганимизда ҳар ҳолда карантин ва санитария-гигиена қоидаларини ҳис этдик. Ангрен деҳқон бозорининг "Ўзбекистон Мустақиллиги", "Навоий" кўчаларида тартибсиз ва ҳеч қандай санитария-гигиена ва карантин қоидаларига амал қилинмаган ҳолда, кўча-кўйда савдо-сотиқ авжида! Ушбу кўчада эски, фойдаланишда бўлган буюм бозорининг бугунги ҳолати ҳам диққатимизни тортди. Яна бир жиҳати, кўча "Қорабоғ" йўналиши бўйича қатнаётган хусусий транспорт воситалари, яъни "такси"лар билан тирбанд . Тўғриси, ҳар ким ўзини асраши керак бўлган бугунги шароитда фақат карантин қоидалари инсонни асраши мумкин. Айниқса, одамлар гавжум жойларда масофани сақлаш, уйдан юмуш учун кўчага чиққанда албатта, ҳар бир одамда ҳимоя воситаси бўлиши, ниқобни тақиши шарт. Афсуски, "яшил" ҳудудда ҳам карантин қоидалари ўрнатилган тартибда бўлиши кераклигини ҳамма ҳам бирдек тушунмаяпти. Мулоқотларимиз давомида тадбиркорлар ва одамлар томонидан "Ангрен шаҳри бугунги кун ҳолатига "яшил" ҳудуд тоифасига киритилганку...", , деган фикрлар ҳам билдирилди. Унутманг, бу дегани ҳеч қандай хавф йўқ ёки кириб келмайди, дегани эмас! Зарурат бўлса, бўлмаса кўчада, харид қилса-қилмаса бозорни томошалаб юрганлар ҳам йўқ эмас. "Навоий" кўчасидаги савдо-сотиқ қилаётган тадбиркорларга Республика махсус комиссияси томонидан жорий йилнинг 1 августига қадар карантин тадбирлари давом эттирилаётгани тўғрисида батафсил тушунтириш ва тарғиботлар берилса, бизнингча, мақсадга мувофиқ бўлар эди. "Яшил" ҳудудга эришишнинг ўзи бўлмайди, албатта. Лекин уни қўлдан бой бермаслик ҳақида ҳар бир ангренлик қайғурса, шундагина, шаҳримизда ҳаёт кўнгилдагидек давом этади, ҳамшаҳарларимиз саломатликда, хотиржамликда яшаб, меҳнат қилишлари тайин! Ўзингизни асранг, қадрдонлар!
#ваҳимасизкарантин
#бандлик
"Янги боғи сурҳ" маҳалласида хотин-қизларни иш билан таъминлашда асосан ўзини ўзи банд қилиш тамойиллари тушунтирилмоқда.

Маҳалла ҳудудини касбга мослаштириш ва аёлларга ҳунар ўргатиш бўйича чоралар белгиланди.

Муҳими, хотин-қизлар орасида ҳунар ўрганиш, тадбиркорликка қизиқиш билдираётганлар кўплаб топилаяпти. Маҳалла масъуллари бу борада аниқ йўналишларни тушунтирмоқдалар.
@angrenhokimligi_7
#ваҳимасизкарантин "Зарбулоқ" маҳалласида кексалар саломатлигига эътибор қаратилмоқда. Унда "Кексалар ҳафталиги" доирасида маҳалла ходимлари ва патронаж ҳамширалари томонидан отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олиниб, саломатликлари текширилди.