Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танлов

18-мактабнинг 4-"В" синф ўқувчиси Шаббона Турғунбоеванинг "Сўнгги қўнғироқ" танловига тайёрлаган видеолавҳаси
[Переслано из Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal]
#Танлов

Табассум қилиш қобилиятингиз борми? 😊

❗️Ундай бўлса, Давлат хизматлари агентлиги Сизни ишга таклиф этади!

Доимий равишда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш — Давлат хизматлари агентлиги олдида турган асосий вазифалардан бири.

❗️Шунинг учун биз ДХМларда сервис-менежер лавозимини жорий этмоқдамиз.

Мазкур ходимнинг асосий вазифалари — Марказларда ҳар бир мурожаатчи учун эътибор даражасини белгилаш, аҳоли билан алоқа қилиш учун қулай муҳит яратиш, юзага чиқиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларни олдини олишдан иборат.

Талаблар:

хушмуомалалилик (яхши дикция, яхши нутқ);

стресcга чидамлилик ва турли одамлар билан тил топиша олиш;

меҳнаткашлик;

чет тилларини билиш қўшимча афзаллик беради.

Танловда 20 – 35 ёшдаги хотин-қизларимиз иштирок этиши мумкин.

❗️Психология бўйича дастлабки билим ва кўникмаларга эга бўлиш фаолиятингизда фойдали бўлади.

😊Табассум қилиш қобилияти ташриф буюрувчилар билан тил топишда «олтин калитингиз» бўлиши лозим.

Халқимизга хизмат қилишдек шарафли вазифани сидқидилдан адо этишга тайёр юртдошларимизни танловда иштирок этишларини сўраймиз.

❗️Танловда иштирок этиш учун Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари Кадрлар бўлимига мурожаат этишингиз мумкин.

👉 https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA/780

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Танлов

🎁 ДХА Сизлар учун навбатдаги махсус совға тайёрлаб қўйди!

Уни қўлга киритиш учун «Коррупцияга эшик ёпиқ — тирқишларни ҳам ёпайлик» номли танловимизда албатта иштирок этинг!

Танлов «Энг яхши коррупцияга қарши ижтимоий видеоролик» номинациясида ўтказилади.

Танлов мақсади — ёшларни коррупцияни олдини олишда иштирок этишга жалб қилиш, аҳолини коррупцияга қарши тарбиялашда жамият ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар амалиётини шакллантиришдан иборат.

Шартлар:

Танловда иштирок этаётган видеоролик Давлат хизматлари агентлиги телеграмдаги махсус dxa_tanlovbot га юборилиши лозим.

Видеоролик юборилаётганда ролик муаллифининг тўлиқ фамилия, исми ва шарифи, яшаш жойи кўрсатилиши шарт.

Мазкур видеороликни, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда жойлаштириб, Сизни топишимиз осонроқ бўлиши учун #DXA_korrupsiyaga_qarshi #ДХА_коррупцияга_қарши #АГУ_против_коррупции хэштеглари остида қолдиринг.

Танловда иштирок этаётган видеоролик формати: mpeg 4, «разрешение»си 1920 х 1080р дан кўп бўлмаган, ҳажми эса 300 мб дан ошмаслиги, узунлиги: 120 сониядан ошмаган бўлиши керак. Овоз: 16 бит, стерео.

🕛 Танлов ишлари 2020 йил 20 август куни 24.00 гача қабул қилинади.

Ғолиблар Мустақиллик куни арафасида эълон қилинади ва тақдирланади!

Ижодий салоҳиятингизни синовдан ўтказинг! Барчага омад тилаймиз!

👉 https://t.iss.one/davxizmat/3491

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#спорт
#танлов

Барча 7 ёшгача фарзанди бўлган, футболни севиб ардоқлайдиган Тошкент вилояти оилалари, Сизларни Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ҳамкорлигида 2020 йил 15 июлдан 1 август кунига қадар «Ўзбек футболининг келажаклари» шиори остида ўтказилаётган онлайн танловда иштирок этишга таклиф этамиз.

⚽️Танловда барча Тошкент вилояти фуқаролари, футбол мураббийлари, профессионал футболчилар, ҳаваскор футболчилар, футбол ишқибозлари (жинсидан қатъий назар) ўз фарзандлари билан иштирок этишлари мумкин.

Мусобақани ўтказиш тартиби.
1. Олинган видео лавҳада исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва ким бўлиб ишлаш(ўқиш)ингзни айтиб ўтинг;
2. Видео лавҳани монтаж қилинмаган холда жўнатинг.
3. Танловга юборилган видеороликлар 2 (икки) дақиқадан кам бўлмаслиги керак.
4. Машқлар ва футболга оид ҳаракатлар асосан 7 ёшгача бўлган бола томонидан бажарилган бўлиши керак.
5. Олинган видео лавҳалар +998 97 7002818 рақамнинг телеграм манзилларига жўнатилади.
6. Олинган видеолар танлов ташкилий қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

🏆Мусобақада иштирок этиб 1, 2, 3 ўринни эгаллаган иштирокчилар Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти футбол ассоциацияси томонидан тақдирланади.

⚠️Ҳурматли, юртдошлар ҳукуматимиз томонидан эълон қилинаётган чеклов ва карантин қоидаларига риоя қилиб ўз уйларимизда ўтирган холда фойдали спорт ва меҳнат билан шуғулланайлик ва шу халқнинг муносиб фарзанди эканлигимизни исботлайлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#антикоронавирус
#саломатлик_умр_гарови
#танлов

Диққат,
танлов эълон қилинади!

👨‍👩‍👧‍👦 Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Қадрли ота-оналар, азиз болажонлар ва ёшлар!


📕 Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими карантин чекловлари кучайтмрилганлиги муносабати ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни жиловлаш мақсадида жорий йилнинг 19 июль куданидан 1 август кунига қадар “Биз ёшлар - коронавирусга қаршимиз! ” мавзусида ижодий ишлар танловини эълон қилади.

📝
Танлов уч йўналишда ўтказилади:

1. “Энг яхши шеър ”
2. “Энг яхши расм”
3. “Коронавирусгга қарши энг яхши ” матнли тарғибот ҳамда видеоролик"


Танловга материаллар 2020 йилнинг 1 август кунига қадар қабул қилинади.

Танловда иштирок этишни истаганлар: ++998944087004
телеграм рақамига ўз ишланмаларини юборишлари мумкин.

Танлов ғолиблари “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танлов
#антикоронавирус

"Биз ёшлар - коронавирусга қаршимиз! " танловига 22-мактабнинг i 9-синф ўқувчиси Гавҳар Абдуманнобова
#антикоронавирус
#саломатлик_умр_гарови
#танлов
📣Маълумки, Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими карантин чекловлари кучайтирилганлиги муносабати ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни жиловлаш мақсадида жорий йилнинг 19 июль куданидан 1 август кунига қадар “Биз ёшлар - коронавирусга қаршимиз! ” мавзусида ижодий ишлар танловини эълон қилган эди.

📣 Танлрв “Энг яхши шеър ”, “Энг яхши расм”, “Коронавирусгга қарши энг яхши матнли тарғибот ҳамда видеоролик" каби уч йўналишда ўтказилди.

📣Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Анарбаев, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари А.Юсупов ҳамда Ахборот хизмати масъулларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланди.

📣Улар Ангрен шаҳар ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ва Ташаккурномалари
билан тақдирланадилар.

📣Эртага жойларга чиққан ҳолда, ғолибларга совға-саломлар етказилади.
@angrenhokimligi_7
#Танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз ҳудудий филиалларида мавжуд 10 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади!

Танлов эълон қилинаётган вакант лавозимлар:

1️⃣Қорақалпоғистон Республикаси - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш гуруҳи етакчи инспектори.

2️⃣Бухоро в. - Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

3️⃣Қашқадарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

4️⃣Самарқанд в. - Филиал раҳбари ўринбосари.

5️⃣Сурхондарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

6️⃣Тошкент в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

7️⃣Фарғона в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

8️⃣Тошкент ш. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

Мазкур вакант лавозимлар учун танловлар 3 босқичда бўлиб ўтади:

👉Биринчи босқичда - номзодларнинг малака талаблари улар танлаган вакант лавозимга мос келиши кўриб чиқилади.

👉Иккинчи босқичда – номзодлар тест топшириш орқали ўз билимларини синовдан ўтказади.

👉Учинчи босқичда - номзодлар суҳбатдан ўтказилиб, шу тарзда энг муносиб номзод танлов ғолиби деб топилади.

Танловда номзодларнинг малака талаблари эълон қилинган вакант лавозимлар учун белгиланган малака талабларига мос келиши алоҳида аҳамиятга эга.

📎Номзодлар ўз ҳужжатларини 15 кун ичида яъни 2020 йилнинг 16 ноябридан 1 декабрига қадар Агентликнинг vacancy.argos.uz портали орқали электрон тарзда юборишлари сўралади.

Шошилинг! Танловда иштирок этинг! Ғолиб бўлинг ва агентликнинг малакали ходимларидан бирига айланинг!

Саволлар агентлик расмий сайтига жойлаштирилган.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси
– 61-222-05-43

Бухоро вилояти – 65-221-03-17

Қашқадарё вилояти – 75-221-13-01

Самарқанд вилояти – 55-701-11-15

Сурхондарё вилояти – 76-223-40-73

Тошкент вилояти – 70-762-58-70

Фарғона вилояти – 73-243-92-39

Тошкент шаҳри – 71-207-80-24

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали бу – давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.iss.one/argos_uz
#эълон
#танлов

ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР! ҚАДРЛИ ЁШЛАР! 🇺🇿 Маълумки, 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. ✍️Сана мумуносабати билан Ангрен шаҳар ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Конституция - миллатлараро тотувлк ва ҳамжиҳатлик кафолати" мавзусида ижодий ишлар танловини эълон қилади.

📍Танлов қуйидаги учта номинация: - "Энг яхши иншо (мақола)", - "Энг яхши видеолавҳа", - "Энг яхши шеър" йўналишлари бўйича ўтказилади. ⚠️Ушбу танловда шаҳримизнинг барча фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

🔹Ижодий ишлар жорий йилнинг 4 декабрь соат 12.00 гача +99894-215-71-21 телефон рақамли телеграм мессенжери орқали қабул қилинади.

📌 Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан 4 декабрь куни "Ангрен" санъат саройида байрамга бағишланган тантанали маросимда тақдирланадилар. БАРЧАНГИЗГА ОМАД ТИЛАЙМИЗ!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#танлов «Қизлар овози» адабий-бадиий, маънавий-маърифий мақолалар танлови якунлари эълон қилинди
✍️«Мен тугатган китоб», «Оилам ва Мен» ҳамда «Бўш вақтимдан қандай фойдаландим?» мавзулари асосида ўтказилган мақолалар танловида 120 га яқин қизлар фаол иштирок этишди.
Шулардан, «Оилам ва Мен» мавзуси бўйича 1-ўринни Ангрен шаҳар 46-мактаб ўқувчиси Ҳуснида Меҳмонова, 2-ўринни 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Фотима Эркинова, 3-ўриннни 26-мактаб ўқувчиси Мафтуна Ирисбоева, «Мен тугатган китоб» мавзуси юзасидан 1-ўринни 4-мактаб ўқувчиси Меҳруза Хабибуллаева, 2-ўринни 26-мактаб ўқувчиси Сарвиноз Сайдалиева, 3-ўринни 3-мактаб ўқувчиси Мухлиса Неъматиллаевалар эгалладилар.
«Бўш вақтимдан қандай фойдаландим?» мавзуси бўйича ғолибликни 26-мактаб ўқувчиси Руҳшона Абдуҳамидова қўлга киритди. 2-ўрин 43-мактаб ўқувчиси Нафосат Таджибаева, 3-ўрин эса 8-мактаб ўқувчиси Дилором Хакимоваларга насиб қилди.
#Танлов
"Ўзбеккўмир" АЖ бошқаруви раиси лавозимига танлов эълон қилинади
👉Батафсил
____________________

#Конкурс
АО «Узбекуголь" объявляет по проведении конкурса на должность председателя правления АО "Узбекуголь"
👉Подробно

@uzbekkumir_uz