Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#2_сектор
#маҳаллабай

Ангрен шаҳрида маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ҳамда жойларда ҳоким ёрдамчилари бу борада олиб бораётган ишларининг самарадорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, секторлар раҳбарлари томонидан ўрганиш ва назорат ўрнатилган.


🔗Хусусан, Ангрен шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари У.Хабилжонов сектор ҳудудидаги "Дўстлик" маҳалласида бўлди ва жараённи кузатди.

⚡️Маҳалла ҳоким ёрдамчиси, профилактика нозири ҳамда сектор масъуллари билан биргаликда ҳудуддаги тадбиркорлар билан учрашди.

🔎Сектор раҳбари ўзаро мулоқотлар ҳамда ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотлар раҳҳбарларига топшириқлар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#секторлар_раҳбарлари

Бугун эрталабдан шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, секторлар ва корхона, ташкилотлар раҳбарлари олис ва оғир ҳудуд - "Жигаристон" маҳалласида бўлдилар.

Дастлаб чекка ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди. Маҳаллани обод ва кўркам ҳудудга айлантириш вазифалари белгиланди.

Ҳудуд муҳитига мос равишда бунёдкорлик ишларини жадал давом эттириш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими 1-сектор раҳбари Алишер Райимов ҳудуддаги "Кимёгар" маҳалласида бўлди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов маҳаллада ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни мутасаддилар билан жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Мақсад - ички имкониятлар асосида муаммоларни қонун доирасида ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратишдир.

Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, коммунал корхоналари ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан биргаликда ҳудуднинг ҳақиқий ҳолатини кўздан кечирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов эрталабки вақтда "Янги Ҳаёт" маҳалласида бўлди.

Унда маҳалланинг ҳудудда хизиат кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш
имкониятлари, газ, иссиқлик энергияси таъминотидаги масалалар соҳа эгалари билан биргаликда муҳокама қилинди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари маҳалла фаолларининг мурожаатлари ва билдирган таклифларини, фикр-мулоҳазаларини диққат билан тингладилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#4_сектор

Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жамшид Усманов эрталабки вақтда "Карвон" МФЙ ҳудудида бўлди.

Ҳудуддаги муаммолар, кўп қаватли уйларда коммуникация тизими билан боғлиқ камчиликлар ўрганилди.

Аниқланган муаммолар ҳал этилиши учун тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди ва назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари
#маҳаллабай

Ангрен шаҳрида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга эътибор қаратиш билан бирга мавжуд бўш ер майдонлари ва бўш турган ҳамда қурилиши якунланмаган биноларнинг ҳолати ўрганилмоқда.

Хусусан, бугун эрталабки вақтда шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳудуднинг ободончилиги, коммуникация тизими ҳамда ҳудуддаги бўш объектлар ва қурилиши тугалланмаган бинолар бўйича муаммолар ва уни ҳал этиш чоралари жойида муҳокама қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#секторлар_раҳбарлари

✍️Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов ҳамда ҳоким ўринбосарлари, корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари "Янгиобод" маҳалласида бўлдилар.
🔎Дастлаб маҳалладаги "Кончи" маданият маркази биносининг ҳозирги ҳолати, маданият ходимлари фаолияти ва мавжуд шароитлар билан танишдилар.
#маҳаллабай

"Улуғбек" маҳалласида бўлиб ўтган аҳоли билан учрашувда шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғи Аброр Салимов, ҳоким ўринбосарлари Шавкат Эркабоев, Мовлуда Абдураҳмонова ҳамда барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар.

Учрашувда шаҳар ҳокими Алишер Райимов юртимизда Давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан инсон қадри, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг моҳияти хусусида ҳамда Ангрен шаҳрида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

Шунингдек, "Обод махалла" дастури доирасида "Улуғбек" маҳалласи янада обод бўлиши ва бугунги кунда эълон қилинган "Ободонлаштириш ойлиги"да фиол қатнашиб, ҳар бир ҳудуднинг озода, саранжом саришта бўлишига ҳисса қўшишга чақирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий комплекс ривожлантириш, "маҳаллабай" тизими асосида ишлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бугун сектор раҳбари "Мустақиллик" маҳалласида бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

"Улуғбек" МФЙда фуқаролар қабули "маҳаллабай", " хонадонбай" тизими асосида ташкил этилди.

Ушбу жараёнда 3-сектор раҳбари Абид Арипов бошчилигида маҳаллада, яшовчи фуқроларнинг мурожаатлари ва худуддаги муаммолар ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллада ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.

Ушбу йўналишда масьулларга зарур топшириқлар айтиб утиб ўтилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#2_сектор
#маҳаллабай

Ангрен шаҳрида "маҳаллабай",  " кўчабай" ишлаш,  ҳудуд ҳамда одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш,  ободонлаштириш ва йўл инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида шаҳар прокурори,  2-сектор  раҳбари  Улуғбек  Хабилжонов бошчилигида коммунал ташкилотлар раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар масъуллари билан биргаликда  "Гулбоғ"  маҳалласида бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#2_сектор

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан жойларда фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, ечими жойида ҳал этилишига эътибор қаратилиб, муддат талаб қилинадиганлари эса назоратга олинмоқда.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов 2-сектор ҳудудида одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишда давом этмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Геолог" маҳалласида фуқаролар билан мулоқотда бўлди.

Унда шаҳар прокурори томонидан мурожаатларни назоратга олди ва мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#3_сектор

Ангрен шаҳрида олис ҳудудни ижтимоий ривожлантириш, аҳолисининг турмуш тарзини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишда бир қатор чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов "маҳаллабай" тизимида ишлаш натижасида "Лашкерак", " Нишбош" маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг мурожаатларини ижобий ҳал этиш ҳамда ҳудудда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, кичик бизнесни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқди.

Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан ушбу масалаларни муҳокама қилдилар.

Ечими юзасидан зарур таклиф, тавсиялар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай

Халқ билан мулоқотнинг самарали тизими – бу раҳбарнинг маҳаллага кириб бориши, оддий одамлар билан юзма-юз учрашиши, уларнинг дарди ва ташвишларини тинглашидир.

Ангрен шаҳрида бу борада ишлар тизимли ташкил этилган.

Шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари шаҳарнинг ички қисмидаги ҳамда олис ва чекка ҳудуддаги ҳар бир маҳаллада, одамлар билан самимий мулоқотда бўлаяптилар.

Шаҳарда 46 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳар куни бир ёки ундан ортиқ маҳаллалар ўрганилиб, аҳоли билан учрашув, сайёр қабуллар ўтказилиши йўлга қўйилган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7