Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
#COVID_19
#emlash_oyligi

Ҳурматли — Ангрен шаҳар Ҳалқ таълими ва унинг тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳодимлари!

📄Ўзбекистон Республикасида 2022/2023 ўқув йили бошланишидан олдин ва коронавирус инфекциясини оммавий тусда кўпайиб кетишини олдини олиш мақсадида, ЖССТ тавиясига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Ҳизматининг кўрсатмаси асосида жорий йилнинг август ойи "Давлат ва нодавлат ва ўрта махсус таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритувчи ходимларни эмлаш ойлиги" этиб белгиланди.

‼️Мазкур эмлаш ойлигида, Ангрен шаҳар Ҳалқ таълими бўлими ва унинг тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи ва ходимлари уюшқоқлик билан қатнашишларини сўраб қоламиз.

🔰Зеро барчамиз аҳоли ва келажак авлод саломатлиги учун бирдек масъулдирмиз.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими мутахассиси Маҳмудхон Сайдалиев.
#covid_19
#emlash_oyligi

Ангрен шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмасига асосан барча умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритувчи ўқитувчи ва ходимлар ўртасида август ойида "COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ойлиги" ташкил этилган.

Хусусан, мана шундай иммунизация тадбири бугун 19-август куни шаҳардаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ҳодимлари ўртасида ташкил этилди. Эмлаш тадбирида ҳодимлар коронавирус инфекциясига қарши қайта бустер  (ревакцинация) дозада эмландилар.

Ушбу тадбирга, шаҳардаги оилавий поликлиникалар қошида ташкил этилган эмлаш пунктларида фаолият юритувчи малакали ходимлардан иборат эмлаш бригадалари жалб этилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими.
#covid_19
#emlash_oyligi

Ангрен шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияси ҳамда Республика Санитария-эпидемиология хизмати кўрсатмаси асососида барча умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритувчи ўқитувчи ва ходимлар ўртасида август ойида "COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ойлиги" ташкил этилган.

🔰 Хусусан, мана шундай иммунизация тадбирида шаҳардаги 8-сонли ва 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ҳодимлари ўртасида ташкил этилди. Эмлаш тадбирида ҳодимлар коронавирус инфекциясига қарши қайта бустер  (ревакцинация) дозада эмландилар.

🔰 Ушбу тадбирни ташкил этишга мактаб директорлари яқиндан кўмаклашишмоқда ҳамда шаҳардаги оилавий поликлиникалар қошида ташкил этилган эмлаш пунктларида фаолият юритувчи малакали ходимлардан иборат эмлаш бригадалари жалб этилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими.