Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#таҳлил
Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида ёшлар мурожаатлари қай даражада ҳал этилмоқда?
Статистикага кўз ташласангиз, Қибрай, Бўстонлиқ, Тошкент туманлари ҳокимлари "Ёшлар кундалиги" га келиб тушган мурожаатларга ечим топилишида фаоллик кўрсатаётган бўлсалар, Янгийўл ва Бекобод туманлари, Олмалиқ шаҳри маъсулларининг ҳам ёшлар контенти билан олиб бораётган ишлари мақтовга арзийди. Бироқ ...
БАТАФСИЛ

Telegraph
МУРОЖААТ ва ЕЧИМ: ҲУДУДЛАРИМИЗДА АҲВОЛ ҚАНДАЙ?
Ўтган ҳафта Президентимизнинг Тошкент вилоятига ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф жараёнида анча муаммолар юзага чиқди. Муаммоларнинг ечими юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Вилоятнинг ривожи учун катта миқдорда пул ажратилди. Бу эътибор Тошкент вилоятидаги…
Forwarded from Toshkent viloyati IIBB | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Таҳлил #Тавсия
ШУ КУНЛАР МУАММОСИ – ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЖОЙЛАШГАН ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИНИ ТУРАР-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШ ҲОЛАТИГА НАЗАР
😢Ўқишлар бошланди, талабалар олий ўқув юртларига ўқишга қайтди. Аммо, шу пайтда уларнинг олдида бир қатор муаммолар пайдо бўлади. Уларнинг ичида энг асосийси, турар-жой муаммоси.
❓Хўш, Тошкент вилоятида жойлашган олий ўқув юртларида вазият қандай? Талабаларнинг турар жой билан қамраб олиниши даражаси қониқарлими?
⁉️"Ёшлар кундалиги" ушбу мавзуга эътибор қаратди. Вилоятимизда жойлашган барча олийгоҳларнинг масъуллари, матбуот котиблари билан боғланиб, бу борадаги вазиятни ўргандик. Маълум бўлдики, талабаларни ётоқ-жой билан таъминлаш борасида реал муаммо мавжуд.
👇Маълумотлар, фактлар қуйида келтирилмоқда.
1️⃣Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
📍Ҳудуд: Чирчиқ шаҳри
👨🎓Жами талабалар сони: 17 000 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: 814 ўринли
☎️Алоқа: (+998 70) 716-68-05
📌Изоҳ: 400 ўринли ётоқхона қурилиши бошланган. 2025 йилгача яна учта талабалар турар жойи бунёд этилиши режалаштирилган.
2️⃣Тошкент давлат аграр университети
📍Ҳудуд: Қибрай тумани
👨🎓Жами талабалар сони : 10088 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: 2056 ўринли
☎️Алоқа: (+998 71) 260-48-00
📌Изоҳ: Турар жойга эҳтиёжи бор талабалар тўлиқ ётоқхонага қамраб олинади. Муаммо йўқ.
3️⃣Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети
📍Ҳудуд: Чирчиқ шаҳри
👨🎓Жами талабалар сони: 12887 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: 600 ўринли
☎️ Алоқа: (+998 99) 804-94-47
📌Изоҳ: 3000 нафар талабанинг яшаш жойига эҳтиёжи бор. Ҳозирда 2 та ётоқхона қурилмоқда, йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.
4️⃣И.Каримов номидаги техника университети Олмалиқ филиали
📍Ҳудуд: Олмалиқ шаҳри
👨🎓 Жами талабалар сони: 4500 нафар
🛏 Мавжуд ётоқхона қуввати: ётоқхона мавжуд эмас
☎️ Алоқа: (+998 70) 613-81-93
📌 Изоҳ: Ётоқхона масаласи кун тартибига қўйилган
5️⃣Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ филиали
📍Ҳудуд: Олмалиқ шаҳри
👨🎓Жами талабалар сони: 745 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: 146 ўринли
☎️Алоқа: (+998 70) 614-34-13
📌Изоҳ: 300 ўринга мўлжалланган ётоқхонага эҳтиёж мавжуд.
6️⃣Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилояти филиали
📍Ҳудуд: Қибрай тумани
👨🎓 Жами талабалар сони: 990 нафар

☎️Алоқа: (+998 55) 503-01-27
📌 Изоҳ: ҳозирда талабаларни ётоқхона билан таъминлаш бўйича музокаралар ўтказилмоқда.
7️⃣Самарқанд ветеринария медицинаси инстутити Тошкент филиали
📍Ҳудуд: Зангиота тумани
👨🎓Жами талабалар сони: 600 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: мавжуд эмас
☎️Алоқа: (+998 70) 975-83-12
📌Изоҳ: Келгусида мазкур олийгохда ётоқхона қурилиши кўзда тутилган.
8️⃣Белорусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти
📍Ҳудуд: Қибрай тумани
👨🎓Жами талабалар сони: 330 нафар
🛏Мавжуд ётоқхона қуввати: ётоқхона мавжуд эмас
☎️ Алоқа: (+998 95) 144-88-01
📌Изоҳ: Мазкур олийгоҳ Тошкент давлат техника университети таъсисчилигида ташкил топган. Олийгоҳда 2022 йил талабалар учун ётоқхона ва ошхона қуриб битказилиши режага киритилган.
Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy

БИР КУНЛИК ТЎЙ - БИР УМРЛИК ЎЙ БЎЛМАСИН!
Тўйлар ҳақида сўз очилса, беихтиёр бир савол одамни қийнайверади: бир кунлик тўйга кетадиган сарф-харажатлар, ортиқча ҳашамат ва дабдабалар тўй ўтгач аслида биз излаган ва хоҳлаган бахтни бера оладими? Оддий савол кўринса-да, «ҳа» деб жавоб бериш қийин. Шу сабабдан бугун «Ёшлар кундалиги» жамоаси сизга «Ўзбекистон ва жаҳон тўйлари: қаерда қанчага тушади?» мавзусида баъзи мулоҳазаларни тақдим этишга бел боғлади.
Қаерда? Қандай? Қанча?
Биз доим Оврўпага, Амриқога ҳавас қилиб, уларнинг хилма-хил маданиятига тақлид қиламиз. Шуни унутмангки, европаликларнинг ҳурматга лойиқ жиҳати – ҳам пул, ҳам ақл топганликларида. Тўй-маросимларни ўтказишга келганда ҳам энг ажабланарли жиҳати, уларда ҳашаматдан кўра маросимнинг мазмунга бой ўтиши муҳим ҳисобланаркан. Яъни биргина тўй учун кўп пул сарфлаш сен истаган бахтни, завқни бера олмаслигини европаликлар жуда яхши билишса керакда.
Масалан, 2019 йилги маълумотларга кўра, АҚШда тўй маросими учун ўртача сарф-харажат $29 200 ни ташкил этса (ўртача даромад 67 521 АҚШ доллари), Испанияда $23 400 (ўртача даромад 23 999 АҚШ доллари), Италияда $22 500 (ўртача даромад 31 минг евродан ошиқ), Буюк Британияда $19 200 (ўртача даромад 29 900 еврони ташкил этади; бошқа давлатлар билан солиштирганда ўртача Буюк Британия тўйларида104 та меҳмон таклиф қилинар экан), Францияда $17 600 (ўртача даромад 25 167 АҚШ доллари) ни ташкил қилади.
Шошманг, шошманг! Дарров хулоса қилманг! Бу қийматлар давлатларнинг ўртача топадиган даромадидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинган.
Ҳисобли дўст айрилмас
Европа давлатлари одатда, тўй-маросимларни камтарона ўтказиш тарафдори бўлиб келган. Табиат қўйнида, дўстлар даврасида, яқинлар қуршовида ўтказилган тўйлар улар учун дабдаба ва ҳашаматга тўла тўйларга қараганда илиқроқ ва мазмунлироқ кайфият бахш этади. Голландияда жойлашган кўпмиллатли ва молиявий хизматлар фирмаси ING томонидан 12,700 дан ортиқ одам ўртасида ўтказилган умумевропа сўровига кўра, Европадаги 60% одамлар пулларини тўйдан кўра уйга сарфлашни афзал кўришади.
Кўрпага қараб оёқ узатиш лозим…
Ўзбекистонда-чи? 2018 йил март ойида тадқиқот олиб борган экспертлар Ўзбекистонда тўй маросимларига ўртача ҳисоблаганда 3 млрд. доллар пул сарфланишини айтган (тўй бошланишидан тортиб тугагунгача: келин харажатлари, мебель, сеп-сарпо, ош, парда, фотиҳага сарфланадиган пуллар, куёв томон харажатлари, кортеж пули). Хусусан, катта ресторанда ўтадиган бир кунлик никоҳ тўйи ўртача 10 минг АҚШ долларига тенглиги кўрсатилган (Тошкент шаҳри мисолида). Энди ўйлаб кўринг, биргина ресторан харажати 10 минг АҚШ долларини ташкил этаётган бўлса, айтишганларича бор эканда…«Шунча "бой" инсонлари бор "бой" давлат эканмиз-а...»😊
Маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 2021 йил 31 март ҳолатига Марказий банкнинг жорий курси бўйича 267,3 АҚШ доллари (2 млн. 800 минг сўм) ни ташкил этган.
Халқаро Пресс клуб модератори, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг айтишича: «Бизда тўй маросимларига ўртача 160 млн. сўм пул кетади, деб ҳисобладик. Бугунги кунда бу пулга Тошкент шаҳри атрофидаги 3 та тумандан бирида 13 сотих ерга иссиқхона қуриб, 2700 та парранда боқиб, кунига 2500 та тухум сотса бўлади. Маҳаллий университетларда 17 талабанинг бир марталик шартнома пулини тўлаш мумкин. Болалар ўйнайдиган майдонча ёки футбол майдончасини қуриш учун 18 млн. дан 30 млн. сўмгача маблағ сарфланади».
Шундай экан...
Никоҳ тўйларига назар ташлаётганда, етти ўлчаб бир кесганга нима етсин. Ҳар ҳолда орзиқиб кутаётган тўйларингиз сизни давомли ўйларга бошламасин!
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yoshlar_kundaligi_rasmiy

#эътироф
⚡️Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки таҳлили — ташаббус ва ибрат кўрсатаётганларнинг 44 нафари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик соғалар билан тақдирланди
➡️Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш, реконструкция ишларининг ҳолати, истиқлол байрами арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркасини ташкил қилиш, 2023 йил "Обод маҳалла" дастурига киритиладиган маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ва татбиқ этиладиган лойиҳалар, коммуникация тармоқларидаги аҳвол ҳамда бандлик, "Аёллар дафтари" билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида кун давомида бажарилган вазифалар, берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

#ҳоким_ёрдамчиси
#таҳлил
Жорий йилнинг март апрель ойларида "Оппартак" маҳалласида асаларичиликни ривожлантириш мақсадида 3 та оилага жами 81 та асалари оиласи учун имтиёзли кредит ажратилган эди.Асаларичиларнинг маьлум қилишича ҳисоб-китобларга қараганда ҳар бир асалари оиласидан ўрта ҳисобда 4 литр(6кг)дан асал (ҳосил)олиниб,умумий ҳисобда ҳар бир асалари оиласидан 500 000 сўмдан соф фойда кўришга эришилмоқда. Шу билан биргаликда фуқароларнинг оилавий бандлиги ҳам таьминланди.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

Очиғи, бугун "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида фотосуратли материал, қисқа хабар ёздим.
Сирасини айтганда, тайёрлаган материалда сўз ва иборалар, фотосуратдаги манзиллар жуда таниш эди.
Шаҳар ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари А. Арипов томонидан "Намуна" маҳалласида бўш ер майдонини яшил масканга айлантириш ғояси ўтган йили август ойида режалаштирилгани ҳақида саҳифамиз орқали маълум қилинган экан.
Шундан сўнг ушбу масканда сектор раҳбари ва маҳалла фаоллари билан бир қатор ўзгаришлар амалга оширилганлиги тўғрисида ҳам батафсил хабар берилибди.
Бугун ушбу масканнинг яшил майдонга айлангани ва 300 дона кўчат ўтқазилгани хусусида хабар жойланди.
Сектор раҳбарининг саъй-ҳаракати билан тоғ олди ҳудудида бўш ер майдони машаққатли меҳнат ва қатъий ҳаракат натижасида яшил маконга айлантирилди.
https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva

Ангрен шаҳрида архитектура ва шаҳарсозлик талабларига риоя қилиш, ноқонуний қурилма ва қурилишларга барҳам бериш ҳамда ҳудуд кўркини замонвий тус олдиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчлигида тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари иштирокида ноқонуний қурилма ва қурилишлар юзасидан берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинди.
Шаҳар раҳбари томонидан ушбу йўналишда қатор камчиликлар мавжудлиги ҳамда бу борада сусткашликларга йўл қўйилаётгани кескин танқид қилинди.
Муҳокамалар давомида зарур таклиф ва тавсиялар берилди. Белгиланган галдаги вазифалар ижроси шаҳар ҳокими томонидан қатъий назоратга олинди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube