Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Гўзал_МФЙ
#Ҳоким_ёрдамчиси
#Бир_кунлик_иш_жараёни


"Гўзал" МФЙ ҳоким ёрдамчиси - Дилмурод Муротов:

- "Гўзал" МФЙга тадбиркорлик қилиш мақсадида мурожаат қилган фуқарога оилавий тадбиркорлик доирасидаги имтиёзлар ва шартлар хақида тўлиқ маълумот берилди.
Мебель ишлаб чиқарувчи хусусий корхонадаги мавжуд бўш иш ўринларига маҳаллада яшовчи вақтинча ишсиз фуқароларни олиб бориб, шарт-шароитлари ўрганилиб, бир нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди. Оилавий тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаронинг шароити ўрганилиб, имтиёзли кредит учун тавсиянома берилди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён
#Гўзал_МФЙ
#Хоким_ёрдамчиси

"Гўзал" МФЙда оилавий тадбиркорлик доирасида Тикувчилик йўналиши бўйича "Хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш маркази"нинг 1 ойлик ўқув курсини тамомлаб, махсус сертификатга эга бўлган фуқарога тадбиркорликни йўлга қўйиш учун асбоб-ускуналар етказиб берилди.
Фуқаронинг бандлиги таъминланиб, доимий даромад манбаи яратилди.
Ҳоким ёрдамчиси томонидан ўрганилиб, дастлабки мониторинг ўтказилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Гўзал_МФЙ
#ҳоким_ёрдамчиси

Оилавий тадбиркорлик доирасида имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтириш истагидаги фуқарога тикувчилик йўналиши учун керакли бўлган асбоб-ускуналар таъминотчи томонидан етказиб берилди.

"Гўзал" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан дастлабки мониторинг ўтказилиб, маҳсулот ва хизматлар тўлиқ етказиб берилганлиги юзасидан далолатнома тузилди.

Фуқаро имтиёзли кредитдан самарали фойдаланган ҳолда, Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этди.

"Ҳунарманд" уюшмасига аъзолиги таъминланиб, 5 нафар шогирд етиштириб, доимий иш билан банд қилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#_Жараён
#Гўзал_МФЙ
#ҳоким_ёрдамчиси

Маҳаллада имтиёзли кредит ҳисобига тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшлардан яна бирига таъминотчи томонидан "Компьютер хизматлари" йўналиши бўйича зарур жиҳозлар етказиб берилди.

Маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан дастлабки мониторинг ўтказилиб, далолатнома имзоланди.

Фуқаро ўз-ўзини банд қилиб, шахсий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#_Жараён
#Гўзал_МФЙ
#Ҳоким_ёрдамчиси

Бугун, "Гўзал" МФЙ ҳоким ёрдамчисининг  "Концепция" бўйича маҳаллада 2022-йилда амалга оширилган ишлар, 2023-йилга истиқболли режалар хақида маҳалла фуқароларига хисобот тақдимоти ўтказилди.
Тақдимотда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бош мутахассиси Абдурайимов М., МФЙ раиси, МФЙ хотин-қизлар фаоли, МФЙ Ёшлар етакчиси, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этишди.

Учрашув давомида аҳоли бандлиги, субсидия, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари юзасидан амалга оширилган ишлар хақида фуқароларга маълумотлар берилди.
Имтиёзли кредит олиб,  тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқароларнинг кўргазмалари намойиш этилди.

Тақдимот якунида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоб олишди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тадбиркорлик
#Гўзал_МФЙ
#ҳоким_ёрдамчиси

Ҳозирги кунда, тадбиркорликка қизиқиши ва шароити бўлган маҳалла аёллари ҳам этибордан четда қолаётгани йўқ. Шундай фуқаролардан бири Г.Маркабаева бўлиб, имтиёзли кредит асосида паррандачилик йўналиши бўйича кредит олиб,, оила аъзолари билан биргаликда тадбиркорлик қилишга бел боғлаган.

Паррандачилик йўналиши орқали товуқ тухумлари етиштириб сотиш фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқарога таъминотчи фермер томонидан парранда етказиб берилди ва ҳоким ёрдамчиси иштирокида дастлабки мониторинг ўтказилди.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳолига имтиёзли кредит орқали тадбиркорлик қилиш, бунинг эвазига ўзи ва оила аъзоларининг бандлиги таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш имкониятлари тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube