Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#иқтибос

Алишер Райимов - Ангрен шаҳар ҳокими:

Мақсад - аҳолининг оғирини енгил қилиш, турли оворагарчиликлардан халос этишдан иборат. Шунинг учун ҳар бир раҳбар маҳалланинг ўзида, фуқароларнинг олдига борган ҳолда қабулларни ташкил этаяпти. Ҳар биримиз маҳаллага бориб, фуқароларнинг дардини эшитишимиз ва ҳар қандай мурожаатга қонуний асосда жавоб беришимиз ва натижасини таъминлашимиз шарт...
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#2_сектор #иқтибос
Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари - Улуғбек Хабилжонов: - Одамларни ҳаётдан рози бўлиб яшашларида раҳбарлардан кўпроқ масъулият, эътибор, кўмак ва таянч талаб қилинишини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шундай экан, бугун ҳар биримиз ана шу тамойилга амал қилишимиз зарур...
~~~~
✔️Бугун Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида "Грум" маҳалласида бўлиб ўтган фуқаролар қабулида ана жиҳатларга эътибор қаратди.

🔗Фуқароларнинг моддий ёрдам, ҳудуд ободончилиги, бандлик ва турар-жой масалалари билан боғлиқ мурожаатлари кўрилди.
#иқтибос
Алишер Райимов - Ангрен шаҳар ҳокими:
- Ҳудуд шаҳар марказида жойлашган. Аммо ободончилик ишлари мутлақо талабга жавоб бермайди! Уни янада обод ва кўркамлигини муҳим ва устувор. Маҳаллада аниқланган муаммоларга ҳеч кимнинг эътиборсиз бўлишига ҳаққи йўқ...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос

Алишер Райимов - Ангрен шаҳар ҳокими:

- Шуни унутмангки, ушбу даргоҳга ҳеч, ким ўз ўзидан келмайди. Жондан азиз дилбандининг дардига шифо, нажот излаб келади. Шунинг учун бу ерда меҳнат қилаётган оддий санитардан тортиб шифокоргача ҳар бир беморни, жажжи болажонларнинг ва уларнинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдард, ҳамнафас бўлишлари лозим... Негаки, биз ҳаммамиз ҳам ота, ҳам онамиз...

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос

Алишер Райимов - шаҳар ҳокими:

- Бугуунги замонавий тадбиркор инновацион ғояларга ҳамоҳанг бўлишлари зарур. Иқтисодиётга маънавият уйғунлашса, кўзлаган мақсадларимизга эришамиз. Қалб амри шижоатга тўлган, маънавиятли ва ҳақиқий тадбиркорга елкадошмиз...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос
Алишер Райимов - шаҳар ҳокими:

- Ўтаётган ҳар бир дақиқа, ҳар бир соат ҳар биримиз учун ғаниматдир. Айниқса, қурувчи буни теран англаши лозим. Шундай экан, вақтдан самарали фойдаланиб, самарали натижага эришиш бугуннинг талабидир...
Ҳар бир кун эса имкониятдир.
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос
Алишер Райимов - шаҳар ҳокими:

- Амалда қилинаётган ишлар сифатсиз бажарилса, ўтиб бораётган ҳар бир кун ғанимат саналмаса, бошқарув сервис компаниялар хотиржамликка берилса, жуда катта хатога йўл қўйилган бўлади. Куз-қиш мавсумига тайёргарликка панжа ортидан қарашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ..

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос
Алишер Райимов - шаҳар ҳокими:

- Ангрен шаҳри кўп миллатли, кўп сонли аҳолидан иборат шаҳар. Шаҳарда ўзига хос салоҳият ҳам, имконият ҳам етарли. Одамларнинг тинчлиги, хавфсизлиги, осойишталиги асосан менинг, сизларнинг ва барчамизнинг қўлимизда. Шундай экан, инсон қадри тамойили асосида ислоҳотларни жорий этишда зиммамиздаги ваколатлар доирасида халққа хизмат қилишимиз лозим...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос

Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори:

- Бугун одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари ҳам, фуқароларимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ҳам, ишониб топширилган лавозим ва ваколатларимиз ҳам энг аввало, қонун устуворлиги билан белгиланади. Унутманг, ҳар қандай ҳаракат ҳуқуқий асосда бўлса, одамлар орасида ҳам, Қонун олдида ҳам ҳурматга эришилади. Қонун устуворлигини татбиқ этишда муросасиз муносабат ва кураш зарур.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос

Абид Арипов - шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник:

- Ички ишлар ходимлари сафида ўз вазифасига, садоқат билан ёндашадиганлар кўплаб топилади. Тўғри, ўтган давр мобайнида соҳада камчиликларга йўл қўйилди. Бундан ҳар бир ходим тўғри хулоса қилишига ишонаман. Хатоларни бартараф этиш учун эса қўшимча куч, билим, тажриба ва имкониятларни сафарбар этишга шаймиз...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос
Алишер Райимов - шаҳар ҳокими:

- Ҳар бир мурожаат эътиборга олиниши, муаммолар ҳал этилиши, масалалар ечимини топиши шарт. Мурожаатлар ижобий натижа билан якунланиши учун ҳар бир раҳбардан чуқур масъулият талаб этилади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос

Алишер Райимов - Ангрен шаҳар ҳокими:

Ангрен - салоҳиятли ва имкониятларга бой маскан. Ҳудудда экологик муҳит барқарорлигини таъминлаш, бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини намунадагидек йўлга қўйиш, "Тошкент-Ўш"  йўналишининг  "Оҳангарон"  кўчасини энг чиройли ҳудудга айлантиришга ҳеч ким бефарқ бўлмаслиги керак. "Оҳангарон" кўчаси кўп минг асрлик, узоқ тарихни ўзида намоён этади. Яна бир жиҳат - "Оҳангарон" кўчаси шаҳар ҳаётини ўзида акс эттирувчи кўзгу. Негаки, бу йўл орқали Ангреннинг бугуни ва эртасига баҳо беоилади. Шунинг учун кўчани тартибга келтириш муҳим. "Ангрен" стелласи ва ушбу кўча йўл ёқасига барча саноат корхоналари, ишлаб чиқариш субъектлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни замонавий технологиялар асосида электрон рекламага ўрнатиш режалаштирилди. "Оҳангарон" кўчасига янгича кўриниш, янгича тус бериш орқали Ангрендаги қайноқ ҳаётни кўрсатиш . Ушбу лойиҳа амалда ўз ифодасини топиши учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этамиз.
#иқтибос

Алишер Райимов - Ангрен шаҳар ҳокими:

- Мустақиллик - ўз ўзидан қўлга киритилмади. Истиқлолга эришиш йўлида машаққатли йўллар босиб ўтилди. Биргина "Қатағон йиллари" қурбонлари, жадидчи боболаримизнинг мустақиллик учун курашлари бизга сабоқ бўлиши зарур. Фахр билан айтаманки, бугун уларнинг орзулари ушалган кун Сизу бизга насиб қилди, Аждодлар орзуси ушалди. Истиқлол неъматларидан баҳраманд бўлдик. Ҳурлик, озодлик, ободлик, тинчлик ва фаровонликни фақат теран фикримиз, маънавий дунёқарашимиз, эгаллаган чуқур билимимиз ва ватанпарварлигимиз билан асрай оламиз. Ўйлайманки, бугунги ёшларимиз аждодлар орзу қилгандек маънан бой ва ана шундай фазилат эгаларидир.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос

📌Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг муваффақият гарови – минтақавий хавфсизликни таъминлаш орқали кўп томонли ҳамкорликни илгари суришдадир.

* * * *
📌Ҳеч бир мамлакат ёлғиз ҳолда ушбу глобал хавф-хатарларни четлаб ўтиш ёки бартараф этишга қодир эмас.

* * * *
📌Бизнинг асосий шиоримиз – “Ҳар биримиз кучли бўлсаккина ШҲТ кучли бўлади”.

* * *
📌Шак-шубҳасиз, Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади. Бугун афғон халқи қўшни ва хайрихоҳ давлатлар кўмагига ҳар қачонгидан ҳам муҳтож.

* * * *
📌Самарқанддан туриб қаралганда, дунё тарқоқ эмас, балки яхлит ва бўлинмас бўлиб кўринади. “Самарқанд руҳи” деган ноёб феноменнинг мазмуни ҳам асли шунда мужассам бўлиб, у халқаро ҳамкорликнинг, жумладан, ШҲТ доирасидаги шерикликнинг принципиал жиҳатдан янги форматини шакллантириш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" сарлавҳали мақоласидан

Yoshlar Kundaligi
#иқтибос

Алишер Райимов - шаҳар ҳокими:

- Юриш – барча спорт турлари орасида энг осони ва қулайидир.
Бунинг учун жуда кўп энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ, ижобий таъсири эса жуда юқори. Ҳар қандай сурункали касалликларнинг келиб чиқиши асосан кам ҳаракат қилиш ҳамда турли хил зарарли одатлар билан боғлиқ экани бугун ҳеч кимга сир эмас. Шу боис,  жисмоний фаолликни ошириш, спорт билан мутаазам шуғулланиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Бу жараён доимий давом этиши учун имкониятимиз ҳам, салрҳиятимиз ҳам етарли.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос
Алишер Райимов - шаҳар ҳокими:

- Унутмаслик керакки, Ангрен тоғли ҳудуд. Ҳар ҳолда ҳаво ҳарорати бошқа ҳудудларга нисбатан доим паст. Шундай экан, бугун иссиқлик энергиясини узатишда техник-муҳандислик талабларига қатъий амал қилиш ва масъулиятни кучайтириш зарур. Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришдан тортиб, истеъмолчига узатишгача жараёнда қанчадан-қанча меҳнаткаш машаққат билан тер тўкади. Демоқчиманки, "Ангрен ИЭС"да ишлаб чиқарилаётган иссиқлик ўз-ўзидан пайдо бўлмаяпти. Иссиқликни исроф қилмаслик, зое оқизмаслик орқали оддий меҳнаткашларнинг меҳнатларини қадрлашга ва меъёрида иссиқликни узатишга ҳисса қўшган бўламиз...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос

Раҳмон Давлятов  - Халқ депутатлари  Ангрен  шаҳар  Кенгаши  депутати:

- Бугун шуни алоҳида эътироф этиш керак,  Ангрен шаҳрида аномал вазият,  қишнинг изғиринли кунлари беталофвт ўтди. Бунда бевосита коммунал хизматлар соҳалари эгаларига миннатдорчилик билдирамиз. Айниқса,  газ,  электр энергия,  иссиқлик ва ичимлик суви таъминотида коммунал соҳа масъуллари бор имкониятларни ишга сола олдилар ва уларни,  ишчи-ходимларини сўзсиз "Замон қаҳрамонлари"  дейишга ҳақлимиз. Шунинг учун уларни эътироф  этиш масаласига ҳам жиддий эътибор  қаратсалар,  деган таклифни билдираман...

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#иқтибос

Алишер Райимов - Ангрен шаҳар ҳокими:

- ... Охирги олти йил ичида татбиқ этилган ислоҳотлар туфайли мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилиши инсон манфаати, инсон қадри ва юртимизда яшаётган ҳар бир фуқарога эътибор қаратилиши билан аҳамиятлидир. Ангрен шаҳрида олти йил ичида жами 60 километр йўл асфальт қилинган бўлса, Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарорига асосан шаҳарда 40 километр йўл асфальт қилинмоқда. Шунингдек, 8 та маҳаллада 500 дона электр-энергия таянчи янгисига алмаштириш ишлари ёки
3 та маҳалла учун маъмурий идора қурилиши каби улкан ўзгаришларнинг барчаси одамлар турмушининг яхшиланишига хизмат қилади. Эндиликда 20 минг хонадонга ичимлик суви ва табиий газнинг кириб бориши, жорий йилнинг май ойида шаҳарда жами 5,65 километр оқова тармоғининг капитал таъмирланиши ёки шаҳарда турар-жойлар лойиҳаларининг амалга оширилиши Ангрен шаҳри салоҳиятини яна бир босқичга кўтариши шубҳасиз.


(Шаҳар фаоллари йиғилишидан)

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube