Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Йиғилишда шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосарлари, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, Миллий гвардия, МИБ шаҳар бўлими, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шахсий таркиб ҳамда профилактика инспекторлари қатнашдилар.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов Ангрен шаҳар ИИБ томонидан олиб борилган ишларнинг 2022 йил биринчи ярим йиллик якунлари тўғрисидаги ҳисоботни таҳлил қилди.

Танқидий-таҳлилий йиғилишда жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш, ҳар бир содир қилинган жиноятни бевосита жойида муҳокама қилиш, жиноятчликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Йиғилишда Ангрен шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан амалга ошириладиган муҳим вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла институти, айниқса, "маҳаллабай", "хонадонбай" ишлашнинг янгича тизими ҳамда ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт ллдини олишда ҳамкорликнинг самарадорлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди ва зарур таклиф, тавсиялар берилди.

Йиғилишда соҳада жорий йилнинг ўтган олти ой давомида йўл қўйилган камчиликлар ҳамда айрим профилактика инспекторлар фаолияти кескин танқид қилинди.

Шунингдек, келгусидаги вазифаларга масъулият билан ёндашишга, ҳудудда жиноятчиликларни кескин камайтиришда профилактика тадбирлари ва тарғиботни юқори савияда ташкил этишга келишилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос
Алишер Райимов - шаҳар ҳокими:

- Ангрен шаҳри кўп миллатли, кўп сонли аҳолидан иборат шаҳар. Шаҳарда ўзига хос салоҳият ҳам, имконият ҳам етарли. Одамларнинг тинчлиги, хавфсизлиги, осойишталиги асосан менинг, сизларнинг ва барчамизнинг қўлимизда. Шундай экан, инсон қадри тамойили асосида ислоҳотларни жорий этишда зиммамиздаги ваколатлар доирасида халққа хизмат қилишимиз лозим...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос

Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори:

- Бугун одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари ҳам, фуқароларимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ҳам, ишониб топширилган лавозим ва ваколатларимиз ҳам энг аввало, қонун устуворлиги билан белгиланади. Унутманг, ҳар қандай ҳаракат ҳуқуқий асосда бўлса, одамлар орасида ҳам, Қонун олдида ҳам ҳурматга эришилади. Қонун устуворлигини татбиқ этишда муросасиз муносабат ва кураш зарур.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос

Абид Арипов - шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник:

- Ички ишлар ходимлари сафида ўз вазифасига, садоқат билан ёндашадиганлар кўплаб топилади. Тўғри, ўтган давр мобайнида соҳада камчиликларга йўл қўйилди. Бундан ҳар бир ходим тўғри хулоса қилишига ишонаман. Хатоларни бартараф этиш учун эса қўшимча куч, билим, тажриба ва имкониятларни сафарбар этишга шаймиз...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#коммунал_хизмат

Ангрен шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Камрон Каримов "Карвон" МФЙ 3/3 даҳа аҳолиси билан учрашди ва кўп квартирали уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда уйларни бошкарув сервис компаниясига бириктириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.

Учрашув давомида бошқарув сервис компанияси зиммасидаги вазифалар, шартномалар тузиш тартиби, уй-жойга кўрсатиладиган хизмат турлари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Фуқаролар масала юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоб олдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7