Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ободонлаштириш
#жараён
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъуллари, шаҳар прокурори У.Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Ж.Усманов ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари "Оҳангарон" кўчасидаги ҳозирги ҳолатни кўздан кечирдилар.

Унда асосан кўча ва йўл тартибга келтириш, ноқонуний қурилмаларни оолиб ташлвш ёки қонуний тус бериш ва ободонлаштириш ишларини изчил давом эттириш бўйича берилган топшириқлар ижроси ўрганилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#секторлар_раҳбарлари

Бугун эрталабдан шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, секторлар ва корхона, ташкилотлар раҳбарлари олис ва оғир ҳудуд - "Жигаристон" маҳалласида бўлдилар.

Дастлаб чекка ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди. Маҳаллани обод ва кўркам ҳудудга айлантириш вазифалари белгиланди.

Ҳудуд муҳитига мос равишда бунёдкорлик ишларини жадал давом эттириш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен
#секторлар_раҳбарлари

Маҳалладаги ободончилик ишлари сифат ва самара бериши, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига замин бўлиши раҳбарият томонидан қатъий белгиланди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов, ҳоким ўринбосаралари ва ташкилотлар раҳбарлари "Жигаристон" МФЙ "Шаҳидлар қабристони"ни зиёрат қилдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳрида "маҳаллабай" ишлашнинг янгича тизими кенг татбиқ этилган ва унинг самарадорлиги таъминланаяпти.

Бугун эрталабдан шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар "Боботоғ" маҳалласида бўлдилар.

Шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари маҳаллада яёв юришиб, ҳудуднинг ҳозирги ҳолати, одамларнинг кайфияти, кўп қаватли уйлар ва коммунал соҳадаги мавжуд муаммолар, бўш ер майдони ва объектларидаги ҳақиқий аҳволни ўргандилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари
#маҳаллабай

Ангрен шаҳрида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга эътибор қаратиш билан бирга мавжуд бўш ер майдонлари ва бўш турган ҳамда қурилиши якунланмаган биноларнинг ҳолати ўрганилмоқда.

Хусусан, бугун эрталабки вақтда шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳудуднинг ободончилиги, коммуникация тизими ҳамда ҳудуддаги бўш объектлар ва қурилиши тугалланмаган бинолар бўйича муаммолар ва уни ҳал этиш чоралари жойида муҳокама қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари
Бугун эрталабдан Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ масъул вакили ҳамда ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари "Улуғбек" маҳалласида бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён
#ташаббус
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳрида секторлар кесимида маҳаллаларда ёшларни спортга жалб қилиш ва қизиқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт турларини янада оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
⚡️Хусусан, шаҳарда 4 та сектордаги маҳаллаларда спорт майдончаларини барпо этиш, "воркаут", яъни кўча спортини ташкил қилишда секторлар раҳбарлари томонидан амалий ишлар қилиниб, ташаббус кўрсатилаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#маҳаллабай
#секторлар_раҳбарлари

✍️Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов ҳамда ҳоким ўринбосарлари, корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари "Янгиобод" маҳалласида бўлдилар.
🔎Дастлаб маҳалладаги "Кончи" маданият маркази биносининг ҳозирги ҳолати, маданият ходимлари фаолияти ва мавжуд шароитлар билан танишдилар.
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳрида ободонлаштириш, архитектура ва шаҳарсозлик меъёрларига амал қилиш, ноқонуний савдо-сотиқларга қонуний тус бериш билан боғлиқ муҳим масалалаларнинг айримлари шу вақтгача ечимини топмаган кўндаланг эди.

Бугунга келиб бу борада масалага аниқ ечим топилди. Деҳқон бозори ва "Ўзбекистон Мустақиллиги", "Навоий" кўчаларида вужудга келган тартибсизликлар, антисанитар ҳолатлар ва ноқонуний қурилмаларга барҳам берилмоқда.

Ушбу вазиятда тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга алоҳида эётибор кучайтирилди.

Белгиланмаган, ноқулай шароитларда савдо-сотиқ билан шуғулланаётганларга савдо расталари ташкил қилинди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан ҳудудни ободонлаштириш, одамларга қулайликлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар изчил давом этаяпти.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#онлайн
#секторлар_раҳбарлари

Айни дамда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар тадбиркорлар билан учрашув ўтказаяптилар.

Унда шаҳар ҳудудидаги мавжуд автобекатларнинг ҳозирги ҳолати билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда.

Йиғилишда умумфойдаланувдаги автобекатларни тартибга келтириш, шаҳарсозлик ва қурилиш талаб-меъёрлари асосида йўловчиларга қулайлик яратиш зарурлиги таъкидланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ободонлаштириш
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Ҳудудни тартибга келтириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ жараён изчил давом этиши юзасидан масъулларга вазифаларни белгилаб берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар 2-сектор таркибида бўлган "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласида бўлдилар.

Унда маҳалла нуронийлари ва фаоллари билан юзма-юз мулоқотда маҳалла идорасини барпо этиш,ён-атрофини ободонлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Маҳаллада ободончилик ишларини олиб бориш юзасидан таклиф, тавсиялар бердилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар "Ҳаккарман-Янги Жигаристон", "Дўстлик" маҳаллаларида бўлдилар ва ҳудуддаги муаммоларни ўргандилар.

Икки маҳалла ҳудудидан оқиб каналнинг кўприк масаласида муаммо, яъни, . кўприкдан ўтиш учун йўлга бетон тўсиқ ўрнатилган эди.

Шаҳар секторлар раҳбарлари ҳамда икки маҳалла фаоллари ва нуронийлари билан тўсиқни олишга ва кўприкдан мақсадли фойдаланишга келишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари
#кун_мавзуси

Маълумки, Ангрен шаҳрида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарликка жиддий эътибор қаратилган.
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарлари ушбу йўналишда муҳим ва долзарб вазифалар ўз вақтида бажарилишини қатъий назоратга олишди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни барвақт бартараф этиш мақсадида шаҳардаги мавжуд бошқарув сервис компаниялари томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, маҳалла раислари томонидан тасдиқланди.

Унга мувофиқ, жойларда, кўп қаватли уйларда аниқланган муаммолар ҳал этилиши учун бошқарув сервис компаниялари бор куч ва имкониятларни сафарбар этмоқда.

Шундай бўлса-да, белгиланган топшириқлар ижросининг самарадорлигини таъминлаш, бажариладиган ишларни тизимли ташкил қилиш ҳамда бошқарув серовис компаниялар кунлик фаолияти таҳлил қилиниб, муҳокама қилинмоқда.
@angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари
#онлайн

ҲАМКОРЛИК - САМАРА ВА ИСТИҚБОЛ ОМИЛИ

Айни дамда Ангрен шаҳрини ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш, ҳудуд салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, бандлик, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш, ишсиз қатламни тадбиркорликка жалб қилиш орқали ўзини ўзи банд қилиш, "Ёшлар дафтари", " Аёллар дафтари", "Темир дафтар" юритуви, ҳокимлик ва давлат бошқаруви идоралари ходимларининг хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш,
кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш каби долзарб ва устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов раислигидаги кенгайтирилган йиғилишда секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари қатнашаяптилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар "Қорабоғ" маҳалла фаоллари билан учрашдилар.

Маҳаллада ободончилик ва бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлган фаоллар шаҳар раҳбарларининг фаолиятига эзгу нияьлар билдириб, дуога қўл очдилар.
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳрида  секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудни комплекс  ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов  бошчилигида  шаҳар прокурори  Улуғбек  Хабилжонов,  ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар "Карвон"  маҳалласида бўлдилар.

Унда асосан кўп қаватли  уйларни   куз-қиш мавсумига тайёрлаш  жараёни ўрганилди ва бошқарув сервис  компанияси фаолияти билан боғлиқ масалалар  муҳокама  қилинди.

Маҳалла фаолларининг ҳудуддаги муаммолар юзасидан мурожаати кўрилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#секторлар_раҳбарлари

Маълумки,  Ангрен шаҳар сектор раҳбарлари ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий, қурилиш ҳамда ишлаб чиқариш ва саноат,  иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган ишларни доимий кузатиб, тўлиқ назоратга олганлар.

Шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов,  шаҳар прокурори  Улуғбек  Хабилжонов,  ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар олис ва  тоғ олди ҳудудида "Янгиобод"  маҳалласида бўлдилар.

Унда маҳалланинг ҳозирги ҳолати, одамларнинг яшаш тарзи ва уларни қийнаб келаётган муаммолар, кўп қаватли уйларга кўрсатиладиган техник хизматнинг ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг аҳволи, ноқонуний қурилмалар ўрганилди.