Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#қулайлик

⚡️Ангрен шаҳрига ўрнатилган янги иссиқлик ўлчагичларнинг афзаллиги нимада?

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#қулайлик

Муборак Рамазон ойи муносабати билан шаҳардан олис ҳудудда бўлган маҳаллаларга "Рамазон ярмаркаси" уюштирилмоқда.

Бугун "Геолог" маҳалласида шаҳар Прокуратураси, ош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг шаҳар бўлими томонидан "Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудидаги "Элга хизмат" арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат "Рамазон ярмаркаси" ташкил қилинди.

Шаҳардан олисда бўлган ушбу маҳалла аҳли ташкил этилган савдо ярмаркасидан гўшт, тухум, ёғ, гуруч, ун ва бошқа кундалик эҳтиёж учун маҳсулотларни харид қилдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#хизмат_кўрсатиш
#қулайлик

Ангрен шаҳрида хизматлар кўрсатишда хотин-қизлар ва она-болалар учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, "Қорабоғ" маҳалласида хизмат кўрсатишга мўлжалланган мажмуада болалар учун тиббий хизмат йўлга қўйилган.

Шаҳар ҳокими ўринбосари Мовлуда Абдураҳмонова ушбу масканда бўлди. Унда кўрсатилаётган хизматдаги шароитлар ҳамда фаолият юритаётган аёлларнинг муаммоларини ўрганди ҳамда ушбу даргоҳга мурожаат қилаётган ёш оналар билан суҳбатлашди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қулайлик

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов деҳқон бозори ҳудудида жойлашган арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат савдо ярмаркаларида нарх-наволар ошиб кетмаслиги бўйича назоратни кучайтириш зарурлиги тўғрисида аниқ вазифаларни белгилаб берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#қулайлик
#2_сектор

Мустақиллигимизнинг қутлуғ санаси муносабати билан
Ангрен шаҳридан олис ва чекка ҳудудда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари жойлардаги дўконларга етказилмоқда.

Ангрен шаҳар прокурорининг кўрсатмасига асосан 2-сектор кесимида олис ҳудудга ун, шакар, ўсимлик ёғи каби кундалик маҳсулотлари арзон нархларда маҳалла дўконларига топширилмоқда.

Навбатдаги арзон нархлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари карвони
3 та маҳаллага етиб келди.

Шаҳар прокурорининг берган топшириқлар ижроси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти шаҳар бўлими томонидан таъминланиб, "Гулбоғ", "Облиқ", "Грум" маҳалла фуқаролар йиғинлари дўконларига шакар (12 минг сўм), ўсимлик ёғи (89 минг сўм), ун (160 минг сўм) маҳсулотлари арзон нархларда топширилди.

@angrenhokimligi_7