Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Байрам тадбирлари давом этмоқда


⚡️Нурафшон шаҳри марказидаги Хотира майдонида матомсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтмоқда.

❗️Унда вилоят ҳокими Д.Ҳидоятов ҳамда 40дан зиёд корхона ва ташкилотлар, жамоат вакиллари иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Тошкент вилоятидан II жаҳон уруши фронтларига 123 мингга яқин фуқаролар юборилган.

Шулардан, 70 мингдан зиёди фронтларда ҳалок бўлган 5,5 мингга яқин жангчиларимиз жангларда бедарак йўқолганлардир.

Ҳозирги кунда вилоятда 50та II жаҳон уруши қатнашчилари истиқомат қилишмоқда. Меҳнат фронти қатнашчилари 1050 нафарни ташкил этади.

Уруш йилларида вилоятга 27 та завод ва фабрикалар эвакуация қилинган. Улар фронт учун керакли қурол-аслаҳа, кийим-кечак ва шу каби керакли жиҳозларни фронтга юбориш учун хизмат қилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Хотира

9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари ва меҳнат фаҳрийлари ҳолидан хабар олинмоқда. Улар шарафига турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Қуйидаги ҳаволалар орқали улар билан яқиндан танишишингиз мумкин.

*Оққўрғон тумани.

*Ангрен.

*Зангиота.

*Чиноз.

*Ўрта Чирчиқ.

*Бўстонлиқ.

*Пискент.

*Янгийўл шаҳри.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#хотира_ муқаддас
ХОТИРА ТУРНИРИ БОШЛАНДИ 🔹Бугун Ангрен шаҳар “Жигаристон” маҳалласида 3-умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия ўқитувчиси Даврон Қаюмов ташаббуси билан футбол фахрийси, марҳум Шуҳрат Қосимов хотирасига бағишланган "Хотира турнири" ташкил этилди.
🔸Хотира турнири”га бағишланган маросимда Шуҳрат Қосимов маҳалла фаоли ва сахий инсон сифатида ёдга олинди. Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинлари ушбу тадбир ташкил этилганидан миннатдор бўлдилар.
🔺Хотира турнири” ўйинларига старт берилди. Футбол майдонида мактабнинг 5-11-синф ўқувчилари ўзаро баҳслашадилар. Турнир мусобақалари жорий йилнинг 24 май куни якунланади. 📍Мусобақа ғолиблари ҳомийлар томонидан албатта муносиб рағбатлантирилади.
Меҳринисио БОБОРАҲИМОВА,
“Жигаристон” МФЙ раиси
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
​​#хотира
#яхши_одамлар
ИБРАТЛИ УМР ЭГАСИ

Ангрен шаҳрининг фахрийси, устозимиз Дадажон ака ОДИРМАТОВни ҳеч иккиланмай ибратли умр эгаси десак арзийди.

Дадажон Одирматов бутун билим ва ҳаётий тажрибасини ҳамда тафаккурини келажак авлоднинг таълим-тарбиясига баҳшида этган фидойилардандир.

Ангрен шаҳрининг равнақи, айниқса, таълим соҳаси вамаънавий-маърифий тизим ривожига қўшган катта ҳиссаси биз шогирдлар учун ибрат бўла олади.

Дадажон Одирматов таълим соҳасида узоқ йиллар давомида самарали фаолият юритиб, моҳир мураббий ва педагог деган шарафни қозонди. Ўзи танлаган касбини ардоқлаб, умрини меҳнатга ва эзгу амалларга бағишлади.

Эндиликда камтарин ва фидойи инсон Дадажон Одирматов орамизда йўқ. Марҳумнинг хотираси ва яхши амаллари шогирдлари қалбида абадийдир.

Марҳум Дадажон ака Одирматовнинг оиласи ва яқинларига устознинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Яратгандан меҳрибон устоз Дадажон Одирматовнинг охиратини обод ва саодатли қилишини сўраймиз!

Азизлар, келиш бор, кетиш бор, бу дунёда барчамиз ҳам ғаниматмиз... Бир биримизга эътиборли ва қадрли бўлиш ҳар биримизга муяссар айласин!

Ўзбекистон ХДП шаҳар Кенгаши ижроия кўмитаси номидан
Бакир Расулов, Бахтиёр Юлдашев, Эркин Тухлиев, Шавкат Дадоматов
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_азиз
#хотира_муқаддас

⚡️Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳридаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бекмирза ота Абсаламов хонадонида.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#инсон_азиз
#хотира_муқаддас

Бекмирза ота умрининг қарийб бир асрлик ҳикмати

Бир асрнинг юзини қарши олаётган отахон ҳамон тетик ва бардам. Унинг ажин босган, йиллар ва тирикчилик ташвишлари муҳр босган қиёфасида ажиб бир нурафшонлик зоҳир. Бу ҳикмат ва шукроналик ёғдулари бўлса, не ажаб?

Отахоннинг ҳовлисида жамулжам бўлганлар бугунги тадбирдан жуда катта маънавий сабоқ олдилар, назаримизда. Бу сабоқни бир сўз билан "Тинчлик шукронаси" деб атаса бўлади.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира_муқаддас
#қадр_абадий

🎥Нурафшон шаҳрида Хотира мажмуасидаги маросимдан лавҳа.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#хотира
#инсон_қадри

Ангрен шаҳрида Хотира ва Қадрлаш куни мунрсабати билан Хотира хиёбонида тантанали гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

🔗Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида секторлар ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалари раҳбарлари, депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари "Мотамсаро она" монументи пойига гулчамбарлар қўйдилар.
#хотира

Ёрқин хотиралар
Қилажак ишлари кўп эди..
Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов хотирасига чизгилар
Батафсил
Бизни кузатинг↩️https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva
#хотира

Нуриддин Каримович АБДУРАҲИМОВ юксак иқтидори, самимийлиги, маънвияти билан қисқа вақт ичида ёшу-қарининг меҳрини қозондилар.

Ҳар бир инсоннинг муаммосини тинглаб, дардига малҳам бўлишга интилар эди.

Афсус бевақт ўлим уни орамиздан олиб кетди. Чуқур қайғудамиз....Оллоҳ раҳматига олсин, жойлари жаннатда бўлсин!

Яқинларига, оиласига сабр тилаб, ҳамдардлик билдирамиз.

Насиба ҒОФУРОВА
Ўзбекистон Президентининг Ангрен шаҳридаги Халқ Қабулхонаси мудири
#хотира
#инсон_қадри

ЎТКИР МУШОҲАДАЛИ, ТЕРАН ФИКРЛИ РАҲБАР ЭДИ...

Хотира бу - энг яхши, энг ёқимли туйғу. Бугун марҳум Нуритдин Каримович Абдураҳимовнинг таваллуд куни.

Ангрен шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган марҳум Нуритдин Каримович Абдураҳимов ҳаёт бўлганларида 44 ёшни қаршилаган бўлар эдилар...

Нуритдин Каримович Абдураҳимов Ангрен шаҳар ҳокими лавозимида иш бошлаган куннинг дастлабки онларидан оддий одамлар ҳаёти, турмуш тарзи, уларнинг дарду ташвишларига ҳамоҳанг бўлди.

Инсон қадри тамойилини ҳаётга татбиқ этишда ўзидаги бор билим, тажриба ва кўникмаларини ишга солди.

Ўткир мушоҳада, теран фикр эгасига айланиб улгурган Нуритдин Абдураҳимовни Ангрен шаҳрининг каттаю кичиги, ёшу қариси ҳамон ҳурмат, эҳтиром билан тилга олади.

Эрта саҳардан то тун пардаси ёйилгунга қадар ўз меҳнатини аямади. Ангреннинг бугуни ва эртасига, одамларнинг қувончу ташвишларига бефарқ бўлмади.

Ангрен шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожига, мавқеининг ошишига тинимсиз изланишда бўлди.

Нуритдин Каримович Абдураҳимов қисқа, бироқ мазмунга бой умрни кўрди. Биргина Ангрен шаҳрида ўз ташаббуси билан қанчадан-қанча эҳтиёжманд оилаларга мурувват кўрсатди. Сиз билган ва билмаган хайрларнинг сон-саноғи йўқ эди.

Нуритдин Каримович Абдураҳимов халқ дардига чинакамига қулоқ тутди, дардмандларга мадад қўлини чўзди, илм излаганларга, меҳнат қиладиганларга елкасини тутди.

Инсон қадри ва унинг манфаати йўлида астойдил меҳнат қилишда ҳақиқий раҳбар сифатида кўпчиликка ибрат бўлди. Маҳаллага, олис ҳудудга яёв юриб кириб борди. Тоғу тошлар, чангу тупроқларда юриб, халқни ҳис қилди. Ёғин-сочинларда фуқароларни ўз ҳимоясига олди. Қўлига кетмон олиб, "Жигаристон" "Геолог", " Гулбоғ" маҳаллалари кўчаларини ёғингарчиликдан асради...

Қилган ҳар бир хатти-ҳаракати, айтган чақмоқли сўзлари, чиқарган қарорлари одамларнинг ҳаётдан рози бўлишларига қаратилди.

Нуритдин Каримович Абдураҳимов ҳақида сўз борганида, яхши инсон, солиҳ фарзанд, меҳрибон ота, вафодор умр йўлдош, оқибатли жигаргўша, садоқатли дўст бўлганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Ҳазрати Инсондаги жамики эзгу фазилатлар марҳум Нуритдин Каримович Абдураҳимовнинг вужудига, юрагининг тубига сингганлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди.

Нуритдин Каримович Абдураҳимовнинг ёрқин хотираси Ангренликларнинг қалбида мангу ва абадийдир!
https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva
#хотира

Марҳум Нуритдин Каримович Абдураҳимов Ангренда қисқа муддатда ўзига хос ҳурматга сазовор бўлди
https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva
#хотира

ОТАМНИ ЁД ЭТИБ...

Бугун ўйга толдим, унсиз йиғладим,
Вужудим қаъридан отилди ғубор.
Отамнинг йўлига боқдим интизор,
Қабр узра ёғди бугун оппоқ қор.

Соғиндим дийдорин, меҳр боғларин,
Нурли юзларини қўмсайди бу дил.
Бу фоний дунёни тарк этган кундан,
Армонли сўзларни сўзлайди бу тил.

Ҳатто осмон-фалак менга жўр бўлиб,
Меҳр боғларида сарсон кезади.
Ҳар нурли инсоннинг юзига боқиб,
Ота, тафтингизни туйгим келади.

Бахт қуши бошимга қўнган кунлари.
Отам панди бекор кетмади дедим.
Омад юз ўгирса, йиғладим сим-сим,
Отамнинг дуоси етмади дедим.

Поёнсиз далалар ортида шул дам,
Сиз ётган мозорни зиёрат этдим.
Унда барча зотлар ором олгани
Боқий сукунатга кетганин сездим.

Дадажон деганча ўша томонга,
Нигоҳим қададим, сукутзор кездим.
Небахт, суратларга боқдим интизор,
Барча ўтганларнинг нигоҳин сездим.

Қайтмас юртга сафар қилса отангиз,
Ёлғизлатиб қўйманг қор, ёмғир, ёзда.
Хаққига дуолар, раҳматлар тилаб,
Зиёрат айлангиз, кутар мозорда.

Маҳтал қилманг уни йўлларингизга,
Дуолар қилингиз, тез йўқлаб туринг.
Ҳаёт фалсафасин давом эттириб,
Тириклик чоғида қадрига етинг...

Қани ҳаёт бўлса отажонгинам,
Оёғин қучоқлаб тавоф этардим.
Эй, ғафлатда қолманг, отаси борлар,
Сизга мунглиғ қизнинг шудир айтари.

Муқаддамхон ҚОСИМ қизи,
Ангрен тарихи музейи директори.
#хотира
#қадр
#эъзоз

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига мукофотлар етказилди 

Ангрен шаҳрида  “Хотира ва Қадрлаш куни”  муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

Двлатимиз раҳбарининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, "Бўстон" маҳалласида умргузаронлик қилаётган Садик ота Дульберг уруш қатнашчисига тенглаштирилган фахрийлардан саналади.

Шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов  бошчилигида Ҳарбий қисм, Мудофаа ишлари бўлими билан биргаликда 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари етказилди. Президент Табриги тантанали ўқиб эшиттирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#хотира
#инсон_қадри

✍️Бугун эрта тонгдан Ангрен шаҳар "Хотира хиёбони" байрамона қиёфа тус олди.  Ватанни мадҳ этувчи тарона қалбларга чинакамига кўтаринки кайфият олиб кирди.

Ангрен шаҳрида  "
Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан "Мотамсаро она" монументи пойига тантанали гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар  раҳбарлари, депутатлар,  кенг жамоатчилик вакиллари "Мотамсаро она" монументи пойига гулчамбарлар қўйдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#хотира

Шундай инсонлар борки,  улар тарихга қиёсланади. Улар қайтиб ҳам келмайдилар,  уларни унутиб ҳам бўлмайди...

Бундан бир йил аввал орамизда бўлган Нуритдин Абдураҳимов ҳам қисқа вақтда Ангрен тарихида ўзига хос из қолдирди.

2022 йилнинг 11 май куни Нуритдин Каримович Абдураҳимов бу ёруғ оламни тарк этганларида кўп минг сонли Ангрен шаҳри аҳолисм учун оғир жудолик бўлган эди.

Ангрен шаҳрининг истиқболи йўлида меҳнат қилиб, тер тўкканлар хотираси абадийдир!

https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva
#хотира

✍️Бугун эрта тонгдан Ангрен шаҳар "Хотира хиёбони" байрамона қиёфа тус олди.  Ватанни мадҳ этувчи тарона қалбларга чинакамига кўтаринки кайфият олиб кирди.

Ангрен шаҳрида  "
Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан "Мотамсаро она" монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарлари, ҳокимнинг барча ўринбосарлари, ҳокимлик масъуллари ҳамда Мудофаа бўлими , Ҳарбий Гарнизон, ФВБ бошлиқлари, корхона, ташкилот ва муассасалар  раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари "Мотамсаро она" монументи пойига гулчамбарлар қўйдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube