Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Халқаро пресс-клуб: «Темир дафтар»га кимлар киритилиши маълум қилинди

#ЖАМИЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/100681

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
"Ангрен" кўмир кони 2021-2022 йиллар қишги мавсумига тайёрми?

#ЖАМИЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/119573

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
#жамият

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги ҳужжатларга, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланади. Жараённи давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириш кўзда тутилган.
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан, якуний маълумотларни уч тилда эълон қилиниши кўзда тутилган. Чора-тадбирлар дастурида аҳолини рўйхатга олиш натижаларини расмий чоп этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш муддати
2025 йил 1 декабрга қадар, деб кўрсатилган. Яъни маълумотлар билан танишишнинг охирги чегара муддати белгиланган. Бироқ агарда тезкор фаолият юритилса, ушбу муддатдан олдин ҳам эълон қилиш имконияти мавжуд.

Ангрен шахар статистика бўлими
#Ангрен
#жамият
АЁЛЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР
✍️Ангрен шаҳрида давлатимиз раҳбарининг бир қатор фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги семинар бўлиб ўтди.

📌Унда Президентимизнинг 2021 йил 19 майдаги "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-5116-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятига эътибор қаратилди ва батафсил тушунтирилди.
📍Семинарда маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.
Марказ раҳбари Сурайё Батирова ПҚ-5116-сонли Қарорининг мазмуни ва жамиятдаги аҳамияти ва шаҳар ҳудудида ушбу қарор ижросининг таъминланиши хусусида ахборот берди.
🖇Тадбир давомида шаҳар ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш мутахассиси, капитан Феруза Матибрагимова "Ҳимоя ордери" ва уни олиш тартиби ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.
🔗Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Шерзод Мирзакаримов мазкур қарорда белгиланган вазифалар буйича бажарилган ишлар ҳамда марказ билан ҳамкорликлар йўлга қўйилиши хусусида гапирди.
🔹Марказнинг волонтёр-психологи Розия Ханаева ҳар бир муаммоли хонадонга бирга бориб маслаҳатини беришга тайёр эканлигини билдирди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
#жамият
#ёшлар_сиёсати
ЁШЛАР МАСАЛАСИ - МУҲИМ ВА УСТУВОР

Ангрен шаҳрида мавжуд маҳаллалардаги ёшлар ишлари агентлиги вакили - маҳалла раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ҳужжат топширган номзодлар билан сектор раҳбарлари суҳбат ўтказишмоқда.

Ҳар бир сектор раҳбари ўзининг ҳудудида жойлашган маҳаллалар кесимида ҳар бир номзод билан суҳбат ўтказмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари - Шукрулла Маҳмудов ушбу ташкил этилаётган лавозимнинг мақсади ва асосий вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

@AngrenOvoziUz
#жамият
Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи Обид Арипов шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, маҳалла раисларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимига номзодлар билан учрашди.

Мамлакатимизда маҳалла азалдан тарбия ўчоғи ҳисобланган. Асрлар силсиласидан ўтиб, бизгача етиб келаётган миллий қадриятларимиз, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзини кўз қорачиғидек асраб-авайлашда маҳалланинг ўрни ва аҳамияти катта.

Учрашув давомида ана жиҳатларни қайд этилди.

Таъкидланганидек, ушбу лавозим жорий этилганлиги маҳалла тизими фаолиятига ҳам янгича қараш киритилганини англатади.

Учрашувда сўз олганлар маҳалла ёшларига Ватанга садоқат, элу юртга муҳаббат руҳини сингдириш, илму маърифатли, касб-ҳунарли қилишда янги лавозим эгасининг зиммасидаги масъулият хусусида гапирдилар.

Ушбу учрашувда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Азиз Парпиевлар ҳам қатнашдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жамият
#ўқув_семинар

ШАҲАР ҲОКИМИ ЯНГИ ЛАВОЗИМ НОМЗОДЛАРИГА ДАРС ЎТДИ

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳоким ёрдаичилари учун "Маҳорат дарси" ни ўтди.

Маълумки, жорий йилнинг 20 декабридан 28 декабрига қадар республика вакиллари иштирокида янги ташкил этилган лавозим " ҳоким ёрдамчилари" учун ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов дарс машғулоти давомида ҳоким ёрдамчиси лавозими номзодларига маҳалланинг ўсиш нуқталари ҳамда маҳалла иқтисодиётини кўтариш ҳамда тадбиркорлик муҳити хусусида муҳим тушунчалар берди.
#Ангрен
#жамият
✍️Шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

⚡️Йиғилишни шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шерзод Мирзакаримов олиб борди ва юртимизда "2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"нинг номланишини ва унинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтирди. ❇️Шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги асосий масала - "Аёллар дафтари"нинг учинчи босқичи бошлангани эълон қилиниб, атрофлича мҳокама қилинди. Эндиликда ушбу жараён Ангрен шаҳрининг ҳар бир маҳалласида ва хонадонида ўз ифодасини топиши ва амалга ошириш лозим бўлган муҳим вазифаларни бажаришнинг омиллари хусусида сўз юритилди.

📌Йиғилиш давомида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгиланди.
#жамият
Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов:

- Ёшлар, таълим олаётган ўғил-қизларимизнинг тақдирига ҳеч ким бефарқ бўлмаслиги лозим. Ҳар қандай ҳуқуқбузарликка, гиёҳвандликка қарши курашда кенг жамоатчиликнинг ҳамкорлиги жуда муҳим. Ёшларимиз учун истиқболли келажак яратиш, кўзланган мақсадларга эришишда жипслик янада зарур.

Бугун жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашишга бағишланган йиғилишда шаҳар раҳбари ана шу жиҳатларга эътибор қаратди.

Шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Абид Арипов ҳокимлик масъуллари, корхона ва ташкилотлар муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтган йиғилишда шаҳарда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш, айниқса, ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши кураш борасида олиб борилаётган профилактика тарғиботлари тўғрисида ахборот берди.
#жамият

Шу кунларда барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳрида ҳам маҳалла хотин-қизлар фаолларига номзодларнинг танлови ўтказилмоқда.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гулнора Маруфова, Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъул вакили Роҳила Абдуқодирва, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Тожинисо Алибаева ҳамда 4 та сектор котиби маҳалла хотин-қизлар фаолларига номзодлар билан суҳбатлашдилар.

Суҳбат давомида барча номзодларга аёлларнинг жамиятда фаоллигини ошириш, уларни ҳар соҳада қўллаб-қувватлаш ҳамда бугунги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтириш юзасидан тавсиялар берилди.

Хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорликка жалб этиш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятини тўғри йўналтириш борасида муҳим вазифалар айтиб ўтилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жамият

Жорий йилнинг май ойи давомида Ангрен шаҳрида 46 та маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси лавозимига сайловлар бўлиб ўтди. Унда 36 та маҳаллага янги раис сайланди, 10 та маҳаллага эса амалдаги раисларга ишонч билдирилди.

Кейинги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан Маҳалла институтига эътиборнинг ошгани, маҳалла раисларининг ваколат кўлами кенгайди.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан фуқаролар йиғинлари раиси сайловида сайланганларнинг иш фаолиятларини бошлашлари ва маҳалла раиси лавозимида фаолият юритганларни кузатишга бағишланган тадбирда шаҳар ҳокими Алишер Райимов айнан юқорида қайд этилган жиҳатларга алоҳида урғу берди.

Каналга уланинг↩️
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жамият

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Нуриддин Нурматов бошчилигида
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бош мутахассиси Т.Кадирова,
Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Роҳила Абдукадирова, вилоят Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадияровалар Ангрен шаҳрида бўлдилар.

Унда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва хотин-қизларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитишни йўлга қўйиш бўйича "Тадбиркорлик маркази" ҳамда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни "Ижтимоий мослашув ва реабилитация қилиш" маркази фаолияти билан танишдилар.
Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жамият

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини яна-да такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида шаҳар-туман ҳокимлари ҳар ойда профилактика инспекторлари билан учрашиб, ҳудудда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилиш чораларини қўриш каби вазифалар белгиланган эди.

Ангрен шаҳрида мазкур Қарор ижроси шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари томонидан ижросини таъминлашга эътибор қаратилган

Шу мақсадда шаҳар ҳокими Алишер Райимов Ички ишлар бошқармаси профилактика инспекторлари билан учрашди ва юзма-юз мулоқотда бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube