Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#тафсилот

БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС БАРЧАНИ БИРЛАШТИРДИ

Давлатимиз раҳбарининг белгилаб берган 5 та муҳим ташаббусини шаҳримизда татбиқ этишга алоҳида эътибор кучайтирилди.

Хусусан, ҳар бир таълим муассасасида бу борада зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 13-умумий ўрта таьлим мактабида бешта муҳим ташаббус бўйича вазифалар ижроси ўрганилди. Шу билан биргаликда мактабдаги иш ҳужжатларини тартига келтириш юзасидан семинар ташкил қилинди. Унда шаҳардаги бир қатор мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбарлари ва маҳалла фаоллари ҳамда шаҳар маънавият ва маьрифат бўлими маркази раҳбари А.Юсупов ҳам қатнашди.

Ўзаро ҳамеолие доирасида беш ташаббусни кенг татбиқ этишга келишилди. Энг муҳими, барча маънавиятчилар бирлашдилар ва бу йўналишдаги ишлар янада такомиллашадиган бўлди.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

Мурожаатнома моҳияти тушунтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининнг мазмун-моҳияти меҳнат жамоаларида чуқур ўрганилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинмоқда.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида даара суҳбати тарзида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар халқимизнинг бугунги ва эртанги орзу интилишлари акс этган Президент Мурожаатномасидан олган тааcсуротлари хусусида сўзлаб, мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар, дея хабар қилади жамият матбуот хизмати.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

Пенсионерлар иштирок этишди

Жорий йилнинг 31январь куни Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Тошкент вилояти Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Хонхўжаев томонидан давра суҳбати уюштирилди.
Суҳбатда Президентимизнинг Мурожаатномасида пенсия тизимига оид илгари сурилган таклифлар ҳақида, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Фуқароларнинг саволларига жавоблар берилди, уларни қийнаётган муаммолар юзасидан ечимлар таклиф қилинди.
Йиғилганлар давра суҳбатидан мамнун бўлмоқда. Бундай давра суҳбатлари вилоятимиз бўйлаб давом этиши таъкидлаб ўтилди.

Отабек Бакиров,
«Улуғ йўл» мухбири
#тафсилот

СЕМИНАР БЎЛДИ

Хотин-қизлар шарт-шароитларини яхшилаш, бандлигин таъминлаш масаласи бугуннинг устувор вазифасидир. "Наврўз-1" маҳалла ҳудудида жойлашган 17-умумтаълим мактаби залида худди шу мавзуга бағишланган ўкув-семинар ташкил қилинди. Семинарда 300 нафар аёл-қиз қатнашди. Унда касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган аёлларга зарур маълумотлар, таклиф, тавсиялар берилди. Шу билан бирга ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиниши, жиноятчиликларнинг оқибатлари ҳам тушунтирилди. Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ўзини ўзи банд қилиш ва бир қатор қўшимча маълумотлар берилди.

Семинарда шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Назарова, "Тадбиркор аёл" уюшма раиси, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Ш.Мадиярова, ИИБ хотин-қизлар масаласи бўйича масъул Ф. Матибрагимова, Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари З. Абдисаттаровлар ўз йўналишлари бўйича зарур маслаҳатлар, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

Ёшлар масалалари - муҳим ва устувор

Умумтаълим мактабларининг ёшлар етакчилари ва психологларининг таълим-тарбия тизимидаги ўрни ва роли, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларга барвақт барҳам бериш, давоматни таъминлаш, носоғлом оила муҳитидаги ўқувчилар, васийликка олинган ўғил-қизлар тарбиясини назоратга олиш ва уларни жамоат ишларига, спорт тўгаракларига қизиқтириш ва жалб қилиш орқали фаоллигини оширишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди. Бу борада ўтган йил якунлари ва жорий йилнинг февраль ойи ҳолати мисоллар асосида таҳлил қилинди.
Шаҳар Халқ таълими бўлимида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбарининг "Обод маҳалла - хавфсиз ҳудуд" тамойили бўйича белгилаб берилган муҳим ва жиддий топшириқларга ҳам эътибор қаратилди.
Ушбу йиғилишда шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишни бошлаган М.Турсунов ҳам қатнашди. Шунингдек, шаҳар ҳокими ўринбосари С. Анарбаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А. Юсупов, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Д.Меликов, ХТБ мудири в.в.б Р.Абдуқодировалар иштирок этдилар.
Бундан буёғига янгича тизимда ишлаш - давр талаби эканлиги таъкидланган йиғилишда бир қатор топшириқлар берилди.
"Вақт ортга қайтмайди" номли видеоролик намойиш этилди.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, бугун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Ангрен эркин иқтисодий ҳудудининг Оҳангарон шаҳар блокига ташриф буюрибди.

Вилоят раҳбари ўтган галги ташрифидан сўнг "Lida Metall Technologie" корхонасида амалга оширилган ишлар, шунингдек ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда.
@angrenhokimligi_7
#тафсилот
Тошкент вилояти Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Т.Худойбергенов Ангрен шаҳрида бўлди. Унда "Истиқбол" МФЙ аҳволи ҳамда 2-минтақавий бўлимдаги шароит билан танишди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда янгича тизимни жорий этиш ва шаҳар ҳудудида бу тизим мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан аниқ вазифалар берди.
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тафсилот

🎥 Зойир Мирзаевнинг Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясидаги мурожаати "ZO‘R TV" нигоҳида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тафсилот

https://youtu.be/8st43K88WBY

⚡️Зойир Мирзаевнинг Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясидаги мурожаати "Тошкент" телеканали нигоҳида

🎥Батафсил мазкур лавҳада👈

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тафсилот

🎥Зойир Мирзаевнинг Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясидаги мурожаати "Sevimli" телеканали нигоҳида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тафсилот

⚡️От спорти: мардлик ва шижоат, ўктамлик ва баркамоллик мезони

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM