Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Ангрен
#Лашкерак
#ижодий_саёҳат
#тоза_шаҳар
#меҳмондўст_халқ

Жорий йилнинг 28 май куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети сиртқи бўлим 4 босқич талабалари устозлар ҳамроҳлигида Ангрен шаҳри ва унинг тилларда достон бўлган Лашкерак қишлоғига ижодий саёҳат уюштирдик.🙆‍♂️

Дастлабки манзилларимиз Ангрен шаҳрида жойлашган тарих музейи, ИИБ тарих музейи, "Делфин" ёпиқ сузиш ҳавзаси бўлди. Ҳар бир манзилда соҳа мутахассислари томонидан талабалар ҳамда устозларга керакли маълумотлар берсуви ...😊

Менинг эътиборимизни тортган ҳолат шу бўлди-ки, Ангрен шаҳрида бирорта мусурли жой, супурилмаган масканга кўзим тушмади. Излаб ҳам топа олмадик...😁

Демак, хулоса шундай бўлди: Ангрен шаҳри экологик маданияти юқори, тоза, озода жой сифатида бошқа ҳудудларга ўрнак бўлса арзийди... 🤗

Бизнинг кейинги манзилимиз эса Ангрен шаҳридан 20 кмлик узоқликда жойлашган, табиати тоза, баҳаво, тоғлар билан ўралган маскан Лашкерак қишлоғи бўлди... 🥰

Ишни дастлаб қишлоққа кираверишда озодалик ва ободликка ҳисса қўшиш ниятида махсус селофан пакетларга йўлда ташлаб кетилган чиқинди идишлар ва мусурларни йиғиштиришдан бошладик. "Кўпдан қўён қочиб қутилмас" деганларидек 10, 15 дақиқада қишлоққа кириш атрофлари тозалаб ташланди...

Денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда жойлашган шаршара сувини томоша қилишнинг гашти ўзгача экан. Айниқса, тоғ ҳавосидан нафас олиб етиштирилган асал, сигир сути, қатиқ, қаймоқ каби тансиқ нематлардан маза қилиб еб олдик... 🤭🙃🙂

Кечки овқатга эса бир ёқадан бош чиқариб қора қозонда димлама қилдик. Ўчоқ, болтада ёрилган ўтин, қумғонда қайнаган чой, дарахтларда эса қушлар сайраб турибди. Тоғларда эса айиқ нарасига ҳам қўлоғимиз чалинди. Ҳуллас, гаплар жуда кўп ва хўп. Ҳа, айтганча Лашкерак қишлоғига келсангиз туристлар, меҳмонлар учун махсус хонадон меҳмонхоналар ҳам ташкил этилган экан. Шаротллар юқори савияда ва даражада. Кўриб ҳавас қилдик... 🤗

Агар йўлингиз Ангрен шаҳрига тушса албатта Лашкерак қишлоғига келинг. Афсусланмайсиз!!! 🥰

Ислом Асилбеков,
Ангрен. Лашкерак қишлоғи.
28 май. Шанба...