Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Angren
#press_tur

ANGREN SHAHRIDA PRESS-TUR TASHKILLANDI

Bugun erta tongdan O'zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining bir guruh ustozlari, 4-kurs sirtqi ta'lim talabalari Angren shahriga press-turga yo‘l olishdi. Safar ishtirokchilari universitet rektori, professor Sherzodxon Qudratxo‘ja bilan samimiy suhbatlashib, duolarini oldilar.
Assalom, Angren!
#press_tur #onlayn
Ангрен шаҳридаги турли ижтимоий объектларнинг Мустақиллик байрами арафасида ишга туширилиши муносабати билан Республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун ташкил этилган пресс-тур бошланди.

Суратларда: шаҳардаги 16-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси очилишидан лавҳалар.

@Ulug_yul_online
#press_tur #айни_дам
#мустақиллик_иншоотлари

⚡️Айни вақтда Ангрен шаҳрида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

🔹
Журналистлар дастлаб шаҳардаги 180 ўринли 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида иштирок этишди.

🔹Пресс-тур давом этмоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#press_tur #мустақиллик_объектлари

Ангрен шаҳри - йирик саноат маркази, тадбиркорлик учун қулай муҳитдир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик шодиёнаси муносабати билан хизмат кўрсатиш соҳаси яна биттага кўпайди.

Ангрен шаҳар "Озодлик" маҳалласида, одамларга қулай жой марказий кўчада уч қаватли муҳташам бинода сайёҳлар ва хизмат сафарига келган меҳмонлар учун мўлжалланган меҳмонхона фойдаланишга топширилди.

Мазкур объект "Brend center" МЧЖ тасарруфида бунёд этилган меҳмонхона 23 ўринга мўлжалланган бўлиб, ишга туширилиши натижасида қўшимча 10 та янги иш ўрни яратилди.

Ушбу мажмуани бошқараётган тадбиркор аёлга шаҳар ҳокимининг ташаееурномаси топширилди ва эсдалик совғаси туҳфа қилинди
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7тр
#press_tur Ангрен шаҳрида гранит маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга "Lux cerаmics group" МЧЖ қўшимча иккинчи босқичли фаолиятини йўлга қўйди.

Корхона фаолияти кенгайиши натижасида қўшимча 200 та янги иш ўрни яратилди. Бугунги кун ҳолатига жами ишчи-ходимлар сони 400 дан ошди.

Корхона мавқеи шундаки, шаҳардаги "Ёшлар дафтари" рўйхатида бўлган кўплаб ёшларнинг бандлигини таъминлаб келмоқда.

Корхона фаолияти янада кенгайди. Янги иш ўринлари яратилди. Ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт садоҳияти ошди.

Байрам муносабати билан қўшимча иккинчи босқичига старт берилди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳамда корхона бошқарув администрацияси, журналистлар ва блогерлар объектнинг ишга туширилишига бағишланган маросимда қатнашдилар.

Шаҳар раҳбари бошчилигида тадбир қатнашчилари корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#press_tur#мустақиллик_объектлари

Мустақиллик байрами арафасида
Ангрен шаҳар Дукент қўрғонида спортчилар учун қулай шароитли 181 ўринли спорт ўқув-базаси ишга тушди

Шаҳардан чекка ҳудудда жойлашган Дукент, Янгиобод қўрғонлари табиати ва иқлими жиҳатидан спорт ва эко туризмга мослашган маскан.

Айни дамда ушбу даргоҳда кўплаб дам олиш масканлари ва спорт ўқув-тайёргпрлик комплекслари мавжуд. Байрам муносабати билан яна бир хизмат кўрсатиш соҳаси объекти фойдаланишга топширилди.

"Янгиобод ўқув-спорт машғулотлари базаси" биноси реконструкциядан сўнг мутлақо замонавий тус олди. Натижада янги иш ўринлари ва юзлаб спортчилар ушбу даргоҳга қамраб олинди.

Эътиборлиси, ушбу спорт мажмуасида ўзбек спорт мактабининг энг илғор етакчилари ҳамда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари спортчилари ва соҳа эгалари ҳам ўқув-машғулотларини шу ерда ўтказаяптилар.

Жаҳон стандартлари талабига мослашган масканда спорт ўқув машғулотлари учун барча шароитлар етарли.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#press_tur #Ангрен
#шукуҳ

Ангрен шаҳрида чинакамига байрамона кайфият ҳукм сурмоқда.

Айниқса, кеча нишонланган истиқлол шрдиёналари шаҳарда истиқомат қилаётган кўп миллатли аҳолига янада кўтаринкилик бағишлади.

Ангрен шаҳар Марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган байрам тадбирига жамланган минглаб каттаю кичик, ёшу қари қалбига завқ олиб кирди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган байрам тадбири шоду ҳуррамлик билан нишонланди.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб улуш қўшган шаҳар фаолларига ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали топширди.

Ангрен марказий ўйингоҳида шаҳар Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрам концерт дастури ҳамда эл ардоқлаган санъаткорларларнинг чиқишлари чинакамига байрамона кайфият бағишлади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#press-tur
#инсон_қадри

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" эзгу ғоясининг мазмун-моҳияти ўз ифодасини топмоқда.

Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлап мустақиллигининг ўттиз бир йиллигини нишонлашга ҳар жиҳатдан тайёргарлик кўрилди.

Қутлуғ байрам арафасида инсон қадри эъзоз топаётгани акс этган хайрли тадбирлар янада қулоч ёйди. Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар секторлар кесимида 46 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мурувват кўрсатдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#press_tur

12:00 03.09.2022

YANGI KORXONALAR - YANGI ISH O'RINLARI

#Toshkent viloyati

muxbir: Dilobar Xoliqova

https://t.iss.one/zamon_lavhalar