Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Расмий_муносабат

Раҳбарлик – имтиёз эмас, халқимизга хизмат қилиш имконияти демакдир!

👨‍⚕️Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи лавозимида ишлаётган Бахтиёр Болтабоевнинг ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ҳеч қандай ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати кенг муҳокама қилинмоқда.

🔶Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, СЭОМ тизимида меҳнат қилаётган кўп минг сонли тиббиёт соҳаси ходимлари, вилоят жамоатчилиги бу ҳолатдан ниҳоятда мутаассир бўлдик.

Мазкур видеоёзувдаги воқелик – раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол. Ҳар қанақасига олганда ҳам ўз ходимларига бундай муомала кўрсатаётган раҳбарни умуман оқлаб, тушуниб бўлмайди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий_муносабат

📌Ижтимоий тармоқнинг фейсбук саҳифасида 5/3 даҳаси 5-уйга кириш йўлагининг бугунги ҳолати юзасидан Ахборот хизмати жойига чиқиб ўрганди ва мурожаатчи билан учрашди.

📌“Кимёгар” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар кириш йўлаклари деярли таъмирланиб, бетон қоришмаси билан текисланган.

Акбархон КАМОЛХОНОВ - шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси:

- Ҳақиқатан ҳам 5/3 даҳасида жорий йил бошидан йўлакларни таъмирлаш, канал бўйини намунали масканга айлантириш каби ободончилик ишлари олиб борилди. Бироқ, эпидемиологик вазият туфайли ушбу даҳада олиб бориладиган ишлар вақтинча тўхтатилди. Боиси, қурувчилар карантин муносабати билан ҳозирча фаолият юритмаяптилар. Бундан ташқари, шаҳар ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, касалликка чалинган беморларни даволаш, уй шароитида даволанаётганларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағлар манзилли йўналтирилмоқда. Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, карантин чекловлари кучайтирилгач, ҳозир барча куч ва имкониятлар COVID-19 инфекциясига қарши курашга сафарбар этилганлигини таъкидлаш зарур.
Жумладан, фавқулодда вазият юзага келганда яъни, коронавирус инфекциясини юқтириб олганларни даволаш учун тиббиёт муассасаларида қўшимча заҳира ўринларини яратиш, тиббий асбоб-ускуна ва анжомлар билан жиҳозлаш, карантин вақтида ишламаётган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга эътибор кучайтирилган
.

P.S: мурожаатчи ҳам тўғри тушунди ва тўғри хулоса қилди.
@angrenhokimligi_7
#расмий_муносабат

Шифокорларнинг устама ҳақи белгиланган тартибда тўлаб берилади

🌐Куни кеча интернет сайтларида "Чирчиқдаги шифокорлар: "Меҳнат шартномаси йўқ, беморлар учун дорилар йўқ" сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

⁉️Унда Чирчиқ Давлат Педагогика институти ётоқхонаси қошида ташкил этилган провизор шифохонасига мутахассислар мажбурий жалб қилингани, муассасага пневмониянинг енгил шаклини ўтказаётган беморлар билан бир қаторда коронавирусга чалинган беморлар ҳам қабул қилингани, аммо ходимларга коронавирусга чалинганларни даволовчи мутахассислар билан тенг ҳақ тўланмаётгани айтилган.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий_муносабат Ижтимоий тармоқнинг Фейсбук саҳифасида "Кимёгар" маҳалласи билан боғлиқ мурожаатни ўргандик ва маҳалла раисига мурожаат қилдик. Абдувохид САИМОВ "Кимёгар" МФЙ раиси:
"Кимёгар" маҳалласида жорий йилнинг апрель ойидан "темир дафтар" "Саховат ва кшмак" умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилалар рўйхати ташкил этилди. Унда дини, ирқи ва миллатидан қатъий назар маҳаллада истиқомат қилаётган, ҳақиқатан ҳам моддий ва ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, карантин вақтида даромадсиз қолган оилалар рўйхатга киритилган. Маҳалла раиси лавозимида ўз фаолиятимнибошлаганимга икки ой бўлди. Тўғри, маҳалла кўп қаватли уйлардан иборат, кўп миллатли аҳоли истиқомат қилади. Лекин миллатлараро тотувлик, бағрикенглик тамойилларини устувор қўйган ҳолда, ҳар бир миллат вакилига эътибор қаратилган. Улар орасида чинакамига ёрдамга муҳтожлари ҳам бор, имкониятлардан келиб чиқиб, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бериб келаяпмиз. Бугунги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, кўпчилик одамларимиз давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз ташаббуслари билан берилаётган моддий ёрдам пулларини карантин вақтида ҳамма олиши мумкин деган нотўғри тушунмоқдалар. Албатта биз уларга пуллар кимларга ажратилганини тушунтирганмиз.

Бир марталик яьни, ҳар бир оила аъзосига 220 минг сўм, ногиронлиги бор, боқувчиси йўқ оилалар фарзандларининг кийим-бошлари учун 500 минг сўм ёрдам пул маблағлари белгиланган тартибда тарқатилди.
Бунда ҳеч қандай миллатга ажратиш ҳолати бўлмади, барчаси қонун доирасида амалга оширилди. Жумладан, оилалар ҳолати, аҳволи, ижтимоий турмуш тарзи тўлиқ ўрганилган ҳолда, 58 та оилага моддий ёрдам пули берилган бўлса, улардан рус миллати - 11 та, татар миллати - 9 та, ўзбек миллатига мансуб 38 та оилага ёрдам пуллари тарқатилган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Расмий_муносабат

ТОШКЕНТ ТУМАНИДА ҲИЖОБ ЎРАГАН ВА НАМОЗХОН ЎҚУВЧИЛАР РЎЙХАТИ ТУЗИЛАЯПТИМИ?

⁉️Интернетда шу мазмундаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда, ўқитувчилар тўлдириши керак бўлган сўровномада мақтабда ўқийдиган рўмолли қизлар, уларнинг ота-оналари исм-фамилиялари, уй манзиллари, ота-оналарининг иш жойи хақида маълумот сўралганлиги айтилган.

🙍🏻‍♀️Ҳақиқатан ҳам туманда ўрганиш ўтказилгани рост. Шу кунларда айнан Тошкент туманида ижтимоий тармоқ орқали экстремистларнинг алдовларига учиб, улар билан алоқа боғлаб, Сурияга кетиб, диний-экстремистик оқимга қўшилиш тараддудида турган ўқувчи қиз аниқланган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳолатнинг олди олинган.

🔎Яхши биламизки, бундай ҳолатлар содир бўлганда, наинки Ўзбекистон, балки бутун дунёда ҳам тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари ўша муҳит ва ҳудудни атрофлича ўрганиб, шундай кайфиятни вужудга келишига сабаб бўлган объектив, субъетив жиҳатларни чуқур ўрганадилар.

🔹Тошкент туманида олиб борилган ўрганишлар ҳам айни шу мақсаддаги профилактик тадбир бўлиб, мавжуд 31 та мактабда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, мактаб психологи иштирокида ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилган.

🔴Таъкидлаймизки, мазкур ўрганиш аниқ мақсадга йўналтирилган ва бир марталик тадбир бўлиб, алоҳида бир ҳудуд – Тошкент тумани миқёсида ўтказилди. Шунинг учун бу жараённи мамлакатимизда диний соҳада олиб борилаётган эркинлик, очиқлик сиёсатига, диний бағрикенглик тамойилларига зид манзара, деб баҳолаш нотўғри хулосадир.

▫️Ота-боболаримиздан қолган нақл бор: “Боланинг бўш вақти – душманнинг иш вақти”. Гап фарзандларимиз, уларнинг ҳаётда тўғри йўл танлаши ҳақида борар экан, бундай мавзуларда етти ўлчаб бир кесишимиз, мулоҳаза юритишда тўғри йўлни аниқлаб олишимиз муҳимдир.

📍Тошкент тумани ҳокимлиги, туман жамоатчилиги бу масалада очиқ мулоқотга тайёр ва ахборот майдонидаги нораво ёндашув, имон-эътиқодли халқимизнинг покиза исломий эътиқодига тегинадиган бир тарзда эълон қилинган материалларни диққат билан кузатиб, муносабат билдиришда давом этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий_муносабат ⁉️Айни пайтда Ангрен шаҳрида аҳолига иссиқ сув ва иссиқлик энергиясининг узатилишида муаммолар юзага келган. Масала юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерали Джумабоев бизга қуйидагиларни маълум қилди:
-"Ангрен ИЭС"да юзага келган техник носозлик туфайли корхона узатилаётган сув ҳароратини туширига мажбур бўлди. Вазитят шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганилди. Авария юзага келишининг олдини олиш учун кескин чоралар кўрилаяпти. Кун охирига қадар муаммолар бартараф этилиши учун барча имкониятлар сафарбар этилган. Ҳокимлик томонидан жараён назоратга олинган. —————- ⁉️В настоящее время в Ангрене существуют проблемы с обеспечением населения горячей водой и теплом. Заместитель хокима г.Ангрен Шерали Джумабаев сообщил нам следующее:
- Из-за технического сбоя на Ангренской ТЭС предприятие было вынуждено снизить температуру подаваемой воды. Ситуацию расследовала администрация города. Принимаются строгие меры по предотвращению аварии. К концу дня были приложены все усилия для решения проблем. Процесс контролируется хокимиятом города. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен
#расмий_муносабат
Жорий йилнинг 24 март куни "Ёшлар кундалиги"да 6/4 даҳасида иссиқ сув ўрнига балчиқ сув оқаётганлиги эълон қилинган.
Мурожаат ўрганилди ва ҳолат юзасидан "Иссиқлик энергияси" ДУК маъмурияти қуйидагиларни маълум қилди:
- 2021 йилнинг 23 март куни Ангрен шаҳридаги ТТ-1-14 камерадаги диаметри 426 мм. ҳажмли иссиқлик қувурида сув сизиш (утечка) ҳолати содир бўлди. Юзага келган носозликларни бартараф этиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилди. Қувурларнинг айрим қисмини алмаштиришга тўғри келди. Таъмирлаш-созлаш ва муаммони бартараф этиш чоралари кўрилди. 6/4 даҳасида айрим кўп қаватли уйларга иссиқлик узатувчи тармоқда таъмирлаш ва қувурларни алмаштириш ишлари ҳам олиб борилди. Таъмирлаш ҳисобига дастлабки сув узатилишида занг сув оқиши техник ҳолат. Лекин қисқа фурсатларда истеъмолчи талабидаги иссиқ сув узатилган. Айни дамда сифати бўйича меъёрда белгиланган иссиқ сув узатилаяпти. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мавзуга_қайтиб
#расмий_муносабат
"Олтин воҳа" ижтимоий тармоқ саҳифасида жойланган мурожаат бўйича "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Шавкат Нррматов қуйидагиларни маълум қилди:

- "Дорилфунун" МФЙ 5/5 даҳаси, 55-уйга узатилаётган ичимлик сувининн сифати ва узатилиши соҳа мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўргнанилди. Ўрганиш натижасида ва аҳоли билан юзма-юз мулоқот давомида 5/5 даҳаси 55-уйга ичимлик суви график асосида яъни, 14 соат берилмрқда. Сувнинг сифати белгиланган стандартлар талаби асосида. Ичимлик сувининг сифати бўйича эътирозлар бўлмади. Бугунги кун ҳолати 55-уйнинг ертўласи аҳоли иштирокида ўрганилди. Унда ХУЖМШ тассаруфидаги канализация қувурининг носозлиги аникланди. Ҳозирги кунда "Тошкент сув таъминоти" ходимлари билан ХУЖМШ мавжуд носозликни бартараф этишаяпти.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда «Тошкент вилоятида бўлган воқеа» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Батафсил👉 https://bit.ly/3ylrJQC


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#РАСМИЙ МУНОСАБАТ

"Dukent" hududidagi fuqarolarining ijtimoiy tarmoqlarda bildirilayotgan noroziliklari yuzasidan quyidagilarni maʼlum qilamiz:

Prezidentning 2020 yil 24 sentyabrdagi "Tabiiy gaz nazorati va hisobining avtomatlashtirilgan tizimini joriy etish loyihasining amalga oshirishga doir qoʻshimcha chora tadbirlari toʻgʻrisida»gi PQ-4840-sonli qarori asosida «Hududgaztaʼminot" AJ va "Texnopark" MCHJ oʻrtasida 2020 yil 23 aprel kuni № 1/2020/27-1- sonli shartnoma imzolangan.

Mazkur qarorga muvofiq joriy yil yakuniga qadar rejaga kiritilgan isteʼmolchilarga gazni hisobga olish uskunalarini oʻrnatish belgilangan va tegishli uskunalarni sotib olish xarajatlari moliyalashtirilgan.

Ayni paytda Angren shahrida aholi isteʼmolchilariga qarorda belgilangan tartibda gazni hisobga olish uskunalarini oʻrnatish rejasi toʻliq ijrosi taʼminlangan, shahar aholi isteʼmolchilari uchun gazni hisobga olish uskunalari ajratilishi yakunlangan.

Rejadan tashqari isteʼmolchilarni zamonaviy elektron gazni hisobga olish uskunalari bilan taʼminlash uchun qoʻshimcha mablagʻ ajratilgan taqdirdagina fuqarolar murojaatida koʻrsatilgan vajlar qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

«Angrenshahargaz» GTB zimmasiga talab qilinayotgan hisoblagichlarni sotib olib berish majburiyati yuklatilmagan.

Ungacha fuqarolar oʻz shaxsiy mablagʻlariga zamonaviy gaz hisobga olish uskunasi va bosim sozlagich olib xonadonlarni gaz tarmogʻi ga ulanishlariga «Angrenshahargaz» gaz taʼminoti boʻlimi eʼtiroz bildirmaydi.

"Hududgaz Toshkent" gaz taʼminoti filiali matbuot xizmati
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган
аудио ёзув тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат ИИББ томонидан ўрганилди, маълум бўлишича аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро, 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов, 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган.

Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли ички ишлар органларидан бўшатилган.

Фуқаро А.Сулаймоновга нисбатан 02.10.2022 йил Оққўрғон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан қўзғатилиб, гумон қилинувчи сифатида ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Шу ўринда ҳурматли фуқароларимизга, ҳолат тўлиқ назоратга олинганлигини ва қонуний тартибда чора кўрилишини маълум қиламиз.

@BB_Tulyaganov
#расмий_муносабат
Ижтимоий  тармоқда  Дукент  қўрғони аҳолисига узатиладиган ичимлик суви юзасидан танқидий мазмундаги материалга муносабат

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими маъмурияти:
-  Дукент қўрғони аҳолисига ичимлик суви асосан  “Каттасой” сув олиш иншоати орқали ўз оқими билан узатилади. Иншоат  1959 йил ишга туширилган. Ичимлик суви тиндиргичларда тиндирилиб, 2 дона резервуарларга йиғилиб, зарарсизлантирилиб, сўнгра аҳолига  узатилади. Ушбу сув олиш иншоатлари тоғли ҳудудда жойлашган.Ёмғир ёғиши натижасида лойқаланиш ҳолати кузатилади. Истеъмолчиларга сифатли ичимлик суви етказиб бериш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг  2021 йил 20 майдаги 5118-сонли Қарорига асосан «Каттасой» ва “Жаккандаксой” очиқ сув олиш иншоатларини   реконструкция қилиш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда аҳолига тоза ичимлик суви узатилмоқда. Узатилаётган сув бўйича лаборатория текширувлари мутахассислар томонидан доимий қатъий назоратга олинган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Расмий_муносабат

⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан
расмий муносабат

🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:

💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;

“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;

📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:

Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.

Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!

Ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!

✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда Ангрен шаҳар марказий чиқиндихонада ёнғин билан боғлиқ видеомурожаат тарқалди. Шу
муносабат билан мазкур ҳолат юзасидан Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Ангрен шаҳар бўлими қуйидагиларни маълум қилди:
-  Жорий йилнинг  27 июнь куни тахминан соат 10.00  ларда Ангрен шаҳар марказий чиқинди полигонида ёнғин содир бўлган, лекин очиқ аланга кузатилмаган. Ҳолат юзасидан шу вақтнинг ўзида вазиятни барқарорлаштириш ва ёнғинни ўчириш чоралари кўрилган. Ангрен шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан ҳолат содир бўлган жойга етиб келишган ва махсус ўт ўчирувчи транспорт воситалари ёрдамида керакли чораларни кўрган. Соҳа эгалари мазкур ҳолатнинг сабаб ва омилларини ўргандилар. Маълум бўлишича, об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида турли маиший чиқиндилар орасида таркибида тез ёнувчан моддаларнинг кўплиги ва оқибатда ёниш, туташ содир бўлган.  Мазкур ҳолатни бартараф этиш учун  тегишли ташкилотлар томонидан зарур чоралар кўрилган. Ҳозирги вақтда марказий чиқинди полигонида бульдозер ва автоюклама каби махсус транспорт воситалари шунингдек, Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Ангрен шаҳар бўлими томонидан ҳам қўшимча техника воситалари жалб этилиб, ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилаяпти. Ушбу майдонда очиқ аланга ва қўшни ҳудудларга тутун тарқалиши кузатилмаган. Аҳолидан ушбу вазиятга тўғри муносабатда бўлишини ва ваҳимага сабаб бўлувчи ахборотлар тарқатмасликни сўраймиз.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube