Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#мурожаатдан_сўнг
ИШЛАР КЎНГИЛДАГИДЕК ЭКАН

Яқинда 18/19 даҳаси 5-уй аҳолиси номидан фаол каналимизга ушбу уйнинг том қисмини профнастил билан ёпиш ишлари тўхтвб қолганидан ташвишланиб, каналимиз орқали шаҳар ҳокимига мурожаат қилган эди.

Масала ечимига шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ойдинлик киритди. Маҳалла фаоллари шаҳар ҳокимига миннатдорчилик билдиришди ва том қисмида ишлар кўнгилдагидек олиб борилаётгани тўғрисида мамнуният билан маълум қилишди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#мурожаатдан_сўнг

БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Тошкент вилояти "Сувоқова" ДУК Ангрен филиали раҳбари - Ж.Аллабердиев:
- "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласи "Ҳидоят", " Қадрият" кўчаларида ичимлик суви қувурлари жисман ва маънвн эскирганлиги сабабли носозликлар вужудга келган эди. Ўтган ҳафтанинг жума, яъни, 17 январь куни қувурлардаги сув чиқиш ҳолати корхона ходимлари томонидан бартараф этилди.
#мурожаатдан_сўнг
Ҳурматли Шукурулла Насимхонович!

Мен - Ли Вадим Геннадьевич, ЎзЛиДеП Ангрен шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати ҳамда “QUVVAT“ МЧЖ раҳбари Сизнинг Ангрен шаҳри ва аҳолисининг истиқболи учун олиб бораётган ишларингиз, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг топшириқларини сўзсиз таъминлашга чуқур масъулият ва қатъий ёндашаётганингиз учун ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи номидан миннатдорчилик билдирамиз. Сизнинг шаҳримиз аҳолисига ва тадбиркорларга мурожаатингиз айни муддао бўлиб, биз уни қўллаб-қувватлаймиз!

Ижозатингиз билан фурсатдан фойдаланиб шаҳримизнинг барча корхона ва ташкилот раҳбарларига мурожаат қилсам.

Ҳурматли раҳбарлар!

Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда нафақат Ангрен шаҳримиз, жонажон Ўзбекистонимиз, балки бутун дунё аҳолиси коронавирус инфекцияси хавфи остида яшамоқда. Ҳозир кўриб турганимиздек, Юртбошимиз раҳбарлигида Ҳукумат томонидан ушбу зарарли вирус тарқалишининг олдини олиш ва тўхтатиш учун барча куч ва зарур чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон халқи ҳар доим ўз саховатпешалиги, бағрикенглиги, муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш каби олийжаноб хислатлари билан ажралиб турган. Ўзбек халқи Иккинчи Жаҳон уруши йилларида мисли кўрилмаган матонати билан тарихда из қолдирди. Аждодларимизнинг сахийлиги бугун ҳам намоён бўлмоқда. Тўғри, замонимиз тинч. Бироқ, коронавирус инфекцияси деган зарарли бало хавф солиб турган бир пайтда касаллик тарқаб кетмаслиги учун янада жипслашишимиз керак. Барчамиз бирга бўлиб, ўзимизнинг энг яхши инсонийлик жиҳатларимизни намоён этишимиз ва беминнат ёрдамимизни аямасдан, мухтож ҳамшаҳарларимиз ёнида бўлиб, ушбу вирусни елкама-елка туриб, сабр, бардош билан енгишимиз керак.

Мен шаҳримизнинг барча раҳбарлари, бизнесменлари ва оддий саховатпеша инсонларни муҳтожларга белгиланган тартибда ҳомийлик ёрдам кўрсатишга даъват этаман.

Олдиндан барчага раҳмат, ўзингизни ва яқинларингизни асранг.

УЙДА ҚОЛИНГ, АЗИЗЛАР!
Вадим ЛИ, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мурожаатдан_сўнг

📌Мурожаат ва натижа / каналига бот орқали Ангрен шаҳри фуқароларидан қуйидаги мурожаат келиб тушди:

✔️“Ўқитувчилар пул йиғишни қачон тўхтатади? Нурободдаги мактаб ўқувчиларидан 5 000 минг сўмдан йиғишяпти. Уларга чора кўрадиган ташкилот борми?”

🖇Эътирозлар асослими, бу вазиятга ким йўл қўйган? Масъуллар бунга қандай изгоҳ беради?

Мурожаатга вилоят Халқ таълими бошқармаси жавоб берди:

🔹"Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлими ижтимоий тармоқларда 2-умумий ўрта таълим муассасасида “Ёшлик” бадали йиғилаётганлиги бўйича тарқалган ҳолатга нисбатан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🔘Аввало, “Ёшлик” бу инсоннинг ёшига нисбатан йиғиладиган бадал эмас, балки Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳисобланади.

💬Ҳар йили ўқув йили бошида Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгашининг тегишли раёсат қарори ва Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг тегишли топшириқлари асосида шаҳар Халқ таълимининг топшириғи ишлаб чиқилади ҳамда таълим муассасаларига етказилиб, ҳамкорликда иш ташкил этилади.

🔸Бунда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятига тушган маблағлар халқ таълими тизимида яни бошланғич ташкилоти мактаб, туман, вилоят ҳамда республика миқиёсида ўтказиладиган спорт тадбирларида сарфланиши белгилаб қўйилган.

♻️Бугунги кунда ёшларни ҳар томонлама соғлом, баркамол авлод бўлиб етишишларида, спортда оммавийликни ошириш ҳамда тизимда ўтказиладиган спорт тадбирларига, ўқувчилар иштирокини таъминлаш учун сарфланадиган харажатларини қоплаш, мусобақаларда ғолиб бўлган ўқувчиларни рағбатлантириш кўзда тутилган бўлиб, бу билан бирга жамият аъзоларини нафақат республика ҳудудидаги, балки халқаро спорт мусобақаларида иштирокини ҳам таъминлайди.

❗️Тегишли топшириқ асосида 2-умумтаълим мактаби томонидан ҳам синф раҳбарларига ота-оналар билан тўғри ташвиқот олиб бориш бўйича кўрсатма берилган.

🔖Ўқувчиларнинг шароитларини ҳисобга олган ҳолда жамият томонидан таълим муассасаларида имкон қадар 10 ёшдан-17 ёшгача бўлган ўқувчи ёшларни кўпроқ қамраб олишга эришиш ҳамда кам таъминланган оила фарзандлари ушбу жамиятнинг тўғридан-тўғри аъзо эканлиги белгилаб қўйилган ва аъзолик бадал пулини тўлашдан озод қилинган, шу билан бирга ушбу ўқувчилар “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти аъзолигига қабул қилинган ҳисобланади.

☑️Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу жамиятга аъзолик бадал пуллари йиғиш ноқонуний равишда эмас, балки тегишли қарорлар ҳамда буйруқлар асосида ташкил қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги “Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 210-сон қарори 3 бандида назарда тутилганлигини инобатга олишларини сўрар эдик.", дейилади жавобда.

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#саволлар
#мурожаатдан_сўнг
#ўрганишлар_тафсилотлар
#ҳужжатлар

⚖️😳Тошкент вилоятида қидирувга берилган шахсни Бухорода ушлашди.

☹️Ер участкаларини беришда «югур-югур»ларга йўл қўйилмоқда...

📈Бир нечта туманларда иш ўринларини легаллаштириш прогноз кўрсаткичлари бажарилмай қолмоқда.

⁉️Ажрим ёқасидаги оилалар тақдири нима бўлади?

⚓️Бўзсув каналида оқиб кетаётган фуқарони ким қутқарди?

💻“Ақлли қишлоқ хўжалиги” лойиҳаси қачондан иш бошлайди?

🧨30 млн сўмлик пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди.

🌞2021 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўладими?

🔖“Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти” тасдиқланди. Қарорга кўра, нималар ўзгаради?

🏭Жорий йилда ҳудудлардаги кўп қаватли уйларнинг қанчаси иссиқлик энергияси таъминоти яхшиланган?

Бошқаларга ҳам улашинг
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#бунёдкорлик
#мурожаатдан_сўнг
#натижа

Маҳалладаги ўзгаришлардан аҳоли мамнун

"Нишбош" маҳалласи тоғлар бағридаги мафтункор гўша.

Бугун Ангрен шаҳридан олис ҳудуддаги бу сўлим маскан ўзгаришларга юз тутмоқда.

Ушбу ҳудуд аҳолисининг шаҳар ҳокими в.б.Нуритдин Абдураҳимов ҳамда секторлар раҳбарларига маҳаллада тиббиёт пунктини кенгайтириш билан боғлиқ мурожаатлари эътиборга олиниб, эндиликда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун тиббий хизмат кўрсатиш янада кенгайтириладиган бўлди.

Яқинда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов бошчилигида қўшимча контейнер келтирилди ва айни дамда уни таъмирлаш, жиҳозлаш ишлари олиб борилаяпти.

Ушбу жараёнда 3-сектор раҳбари Абид Арипов ҳам ташаббус кўрсатмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мурожаатдан_сўнг
#2_сектор
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида "Озодлик" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.

Унда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Камрон Каримов ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар масъуллари маҳаллада фуқаролар билан учрашдилар ва уларнинг муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазаларини тингладилар.

Бундан ташқари, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#муаммо_ва_ечим
#мурожаатдан_сўнг

МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ 

Бугун "Майдон" маҳалласида шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида бўлиб ўтган сайёр қабул давомида аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг  ўндан ортиғи  хонадонларини табиий газ тармоғига улаш масаласи билан боғлиқ эди.

Шаҳар ҳокими "Ангреншаҳаргаз" ГТБ бошлиғи Сардор Мирзамиддиновга муаммоларни ҳал этиш вазифасини топширди ва ижросини назоратга олди.

Хусусан, "Гўзал" маҳалласида истиқомат қилувчи Адолат  ая Раҳматованинг мурожаати ижобий  ечимини топди. Фуқаронинг хонадони газ тармоғига улаб берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мурожаатдан_сўнг

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 16 май куни Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов хориждаги ҳамшаҳарларимиз билан онлайн мулоқотда бўлди ва уларнинг мурожаатларини тинглади.

Онлайн мулоқотда "Гулбоғ" маҳалласида яшовчи ва бугунги кунда Россия Федерацияси Магадан шаҳрида ишлаётган фуқаро шаҳар ҳокимига онаси ва фарзандлари ҳолидан хабар олишини сўраб мурожаат қилган эди.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Салим Анарбоев ҳамда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда мурожаатчининг хонадонида бўлдилар. Унда фуқаронинг онаси ва фарзандлари ҳолидан хабар олиб, уларни йўқладилар.

Хонадон эгалари учун озиқ-овқат жамламаси келтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаатдан_сўнг

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 16 май куни Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов хориждаги ҳамшаҳарларимиз билан онлайн мулоқотда бўлди ва уларнинг мурожаатларини тинглади.

Онлайн мулоқотда "Гулбоғ" маҳалласида яшовчи ва бугунги кунда Россия Федерацияси Магадан шаҳрида ишлаётган фуқаро шаҳар ҳокимига онаси ва фарзандлари ҳолидан хабар олишини сўраб мурожаат қилган эди...

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Салим Анарбоев ҳамда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда мурожаатчининг хонадонида бўлдилар. Унда фуқаронинг онаси ва фарзандлари ҳолидан хабар олиб, уларни йўқладилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub