Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#эътибор
#шукуҳ
#1_сектор

Ҳар бир байрам ўз шукуҳи билан каттаю кичик қалбига кўтаринки кайфият улашиши билан аҳамиятлидир.

⚡️Юртимиз ҳаётида яна бир шодиёна "9 май - Хотира ва Қадрлаш куни"ни нишонланади.

📌Байрам арафасида кутилмаган совға-саломлардан баҳраманд бўлиш завқи кексалик гаштини сураётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳам насиб қилди.

🔗Инсон қадрини эъзозлаш ва улуғлашдек эзгу ғоя одамларимиз кайфиятига кўтаринкилик олиб кирди.

⚡️Шундай фароғатли кунларда Ангрен шаҳрининг ҳар бир гўшасида эзгу амаллар ўз ифодасини кўрсатаяпти.

🔎Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари Бакир Расулов, Аброр Назировлар "Гўзал" маҳалласида умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Николай Прокошин хонадонида бўлдилар ва байрам билан қутладилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича йиғилиш бошланди.

Ушбу тармоқда яратилган шарт-шароитлар натижасида ўтган беш йилда:

- 465 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 163 та янги лойиҳа ишга туширилгани;

- ишлаб чиқариш ҳажми 4 баробарга (4 триллион сўмдан 17 триллион сўмга), экспорт эса 3 баробарга (190 миллион доллардан 565 миллион долларга) ошгани;

- тармоқда иш ўринлари сони 2 баробарга ошиб, 32 мингтага етгани таъкидланди.

Лекин бу ҳали жуда кам. Тараққиёт дастурида 2026 йилга қадар электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга, экспортни 3 бараварга оширишни мақсад қилганмиз.

Келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 2 бараварга ошади. Уни ўзимизда чуқур қайта ишлаб, рақобатдош тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш зарур”, деди Президент.

Бунинг учун “таълим – инновация – ишлаб чиқариш – сервис” яхлит занжирини ўз ичига олган саноат кластери ташкил этиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент қилиниши лозим навбатдаги ишларни белгилаб берди.

Энг аввало, жорий йилда ишлаб чиқаришни камида 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси янги лойиҳалар бўйича тинимсиз изланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, 2021 йилда ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 1,3 млрд долларлик электротехника маҳсулотлари импорт қилинган.

Жорий йилда 500 минг хонадон ичимлик суви билан таъминланади. Бу, уларга сув иситиш қозон ва қуёш коллекторлари, сув ҳисоблагичлари керак, дегани.

Тошкент ва Наманганда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

Умуман, жорий йилда 250 миллион долларлик 86 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.

“Жиззахда 1 та, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Сурхондарёда 2 тадан, Бухоро, Наманган ва Хоразмда 3 тадан лойиҳани ишга тушириш бўйича режалар мени қониқтирмайди. Ҳар бир вилоят ҳокимида камида 100 миллион долларлик янги электротехника лойиҳалари бўлиши шарт”, деди Президент.
Йиғилишда мутасаддиларга яна 1,5 миллиард долларлик янги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимларига Тошкент шаҳридаги “Технопарк” каби электротехника кластерларини йўлга қўйиш топширилди.

Мисни қайта ишлашни жорий йилда 37 фоиздан 50 фоизга, 2026 йилда 70 фоизга етказиш мақсади белгиланди.

Бунинг учун Оҳангарон туманидаги янги мис кластерида 168 миллион долларлик 12 та лойиҳа доирасида яна 90 минг тонна мисни қайта ишлайдиган қувватлар яратилади.

Йиғилишда муқобил электр энергияси лойиҳаларини маҳаллий бутловчи қисмлар билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек:

- хонадонларга муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимини ўрнатиш харажатлари 30 фоизгача қоплаб берилади;

- боғча, мактаб, касалхона ва бошқа ижтимоий объектларда муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимларини, кўчаларда эса, қуёш энергиясида ёритиш мосламаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Бу мақсадларга ҳар йили камида 100 миллиард сўм йўналтирилади.
Йиғилишда экспорт ҳажмини 2023 йилда 1 миллиард долларга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

“Мисол учун, биргина қўшни давлатлар йилига ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 6 миллиард долларлик электротехника маҳсулотларини импорт қилади.

Лекин, ушбу давлатлар импортида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улуши 5 фоизга ҳам етмайди”, деди Президентимиз.

Экспортни ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизимини маиший техника мисолида йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, тайёр маҳсулот экспортини кенгайтириш учун Электротехника жамғармасига 20 миллиард сўм ажратилади.

Ички бозорга сифатсиз ва ноқонуний электротехника маҳсулотлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида:

- эски трансформаторларни импортига чек қўйишни;

- маиший техникалар маркировкаси тизимини жорий этишни қатъий назоратга олиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда электротехника тармоғида изланиш ва ривожлантириш (R&D) бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши таъкидланди.

Бунда, тармоқ мутасаддилари ва корхоналари йил якунига қадар:

- “Электроаппарат” (муқобил энергетика ва кучланиш ускуналари бўйича изланишлар), “Технопарк” (мураккаб қолиплар), “Артел” (маиший техника янги моделлари), “Узкабель” (янги изоляция материаллари ва кабель) негизида 4 та R&D марказини ташкил этади;

- ушбу марказларга малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислар жалб қилинади;

- марказлар учун Инновация жамғармасидан 10 миллиард сўм грантлар ажратилади.

Молия вазирлигига R&D марказларини қўллаб-қувватлаш учун уч йил муддатга:

- мол-мулк ва ер солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлаш;

- ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

Етакчи хорижий компанияларни жалб қилиб, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузурида Лойиҳалаш ва инжиниринг марказини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда келгуси уч йилда тармоқ учун 4 минг нафар олий ва 14 минг нафар ўрта маълумотли мутахассислар зарур бўлиши таъкидланди.

Мисол учун, биргина Самарқандда ишга тушириладиган корхоналарда 2022 йилда 1 минг 200 нафар мутахассисга эҳтиёж мавжуд.

Шунинг учун Тошкент шаҳридаги Радиотехника коллежи, Самарқанд ва Чирчиқ хизмат кўрсатиш техникумлари, Фарғона электротехника коллежи “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига бириктирилиши белгиланди.

Бир ой муддатда Тошкент давлат техника университети ва бошқа олийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_азиз
#хотира_муқаддас

⚡️Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳридаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бекмирза ота Абсаламов хонадонида.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#инсон_азиз
#хотира_муқаддас

Бекмирза ота умрининг қарийб бир асрлик ҳикмати

Бир асрнинг юзини қарши олаётган отахон ҳамон тетик ва бардам. Унинг ажин босган, йиллар ва тирикчилик ташвишлари муҳр босган қиёфасида ажиб бир нурафшонлик зоҳир. Бу ҳикмат ва шукроналик ёғдулари бўлса, не ажаб?

Отахоннинг ҳовлисида жамулжам бўлганлар бугунги тадбирдан жуда катта маънавий сабоқ олдилар, назаримизда. Бу сабоқни бир сўз билан "Тинчлик шукронаси" деб атаса бўлади.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#Дайжест

❗️6 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Қуйи Чирчиқ тумани. Пиллакорнинг бир ойлик меҳнати йилга татийди!

*Бекобод тумани.
Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ

*Оҳангарон шаҳри.
Дориломон кунлар шукронаси

*Паркент тумани. "
Соғлом хаёт сари-5000 қадам"

*Ангрен шаҳри.
Ҳар бир мурожаат эътиборда ва назоратга олинди

*Оҳангарон тумани.
Ҳоким ёрдамчилари қандай ишламоқда?

*Пискент тумани.
Бош вазир ўринбосари деҳқон ва фермерларга семинар ўтказди

*Бўка тумани.
Хар бир қарич ердан самарали фойдаланиш зарур

*Чиноз тумани.
Спорт соғлом ҳаёт гарови

*Нурафшон шаҳри. "
Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш юзасидан манзилли фуқаролар мурожаатлари тингланмоқда

*Тошкент тумани.
Жасур ва матонатли юртдошларимиз хотираси ёд этилди

*Олмалиқ шаҳри.
Меҳнат ярмаркасидан корхонага саёҳат

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими мактабнинг таъмир ҳолатини ўрганди

*Зангиота тумани.
Кўприк қуриш ишлари билан танишилди

*Оққўрғон тумани.
Адабиёт - халқнинг юраги

*Янгийўл шаҳри.
Раҳимжон ота омон бўлинг!

*Янгийўл тумани.
Сайёр қабуллар ўз натижасини кўрсатмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Фахрийларга эҳтиром!

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#рейд_тадбир
#жарвён

📌Шу кунларда "Оҳангарон" кўчасини ободонлаштириш, ён-атрофини тартибга келтириш бўйича белгилаб берилган топшириқлар ижроси таъминланмоқда.

🔗Хусусан, шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва Давлат тили ҳақидаги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Наргиза Назарова, шаҳар Маънавият ва маърифат маркази бўлими раҳбари Алижон Юсуповлар "Оҳангарон" кўчасида ва шаҳар ҳудудида ташқи рекламалар ва уларнинг тарғиб қилинишида Давлат тили қонунчилиги билан боғлиқ жараёнлар ўрганилиб, рейд тадбирларини ўтказмоқдалар.

⚡️Ташқи рекламани жойлаштириш ва давлат тилига зид бўлган рекламалар олиб ташланди.

❇️Жараён давомида ташқи рекламани жойлаштиришнинг ҳам тартиб, тамойиллари тўғрисида тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилди ва огоҳлантирилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни кузатинг ↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7