Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Angren shahar XTBga qarashli 35-umumiy o‘rta ta'lim maktabida 9-may "Xotira va qadrlash" kuni munosabati bilan "Xotira-aziz, qadr-muqaddas" mavzusida ma'naviy-ma'rifiy tadbir bo‘lib o‘tdi. Tadbirga Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Nosirjon Aminov, Xalq deputatlari Angren shahar kengashi deputatlari Bakir Rasulov, Abror Nazirovlar va "Geolog"MFYning faollari mehmon sifatida taklif etildi.

Tadbirda osh damlab, dasturxon bezatildi. O‘quvchilar tomonidan tashkil etilgan she'r va raqslarning maromiga yetkazib ijro etilishi tadbirga ko‘tarinki ruh olib kirdi.

Tadbirdan so‘ng mahalladagi yoshi ulug‘ nuroniy, keksalarimiz holidan xabar olindi.

Albatta, O‘zbekistondagi har bir oilaning taqdiri ushbu kun bilan uzviy bog‘liq. Xalqimiz hayotida alohida o‘rin tutgan bu kun, har bir qishloq va shaharda katta hurmat va ehtirom bilan nishonlanmoqda.
Kirib kelayotgan qutlug‘ kun munosabati bilan barcha fahriylarimizni, yurtdoshlarimizni tabriklaymiz!
Xadicha BALTABAYEVA,
maktab direktori
#Sharaf_lentasi
#9_may
#Xotira_va_qadrlash
#Angren_shahar
#Aksiya

9-may "Xorita va qadrlash"kuni munosabati bilan sharaf lentalari tarqatilishda davom etmoqda.

Aksiya davomida Angren shahar FVV bo'limi , 42219- va 33420- harbiy qismlarida harbiy xizmatchilar hamda bo'linmalar hodimlariga sharaf lentalari tarqatildi.

@Angren_sardorlari
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Зукко китобхон” интеллектуал ўйинининг сектор босқичи жорий йилнинг 13-май куни соат 12:00да бўлиб ўтади.

Эслатма: Маҳалла босқичида ғолибликни қўлга киритиб, сектор босқичига йўлланма олган иштирокчилар маҳаллангиздаги етакчингизга мурожаат қилишингиз сўралади.

#ЗуккоКитобхон #Секторбосқичи

@shzayniddinov👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тақдимот
#инсон_қадри

Ангрен шаҳрида аҳолининг ижтимомй ҳимояга муҳтож қатламини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёши улуғ кишилар ҳолидан хабар олиш ва уларга кўмаклашишга ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу кунларда шаҳарда бу каби эзгу амаллар қизғин тус олган ва шаҳар ҳокимлиги томонидан бу борадаги ишларни изчил давом эттиришга имкониятлар сафарбар этилаяпти.
Бу ҳақда 🎥видеолавҳада
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"Дўстлик" маҳалласининг номи маҳалла одамлари ва ҳаёти билан уйғунлашиб кетган.

Маҳвллада дўстона муносабатлар, ўзаро аҳиллик, баҳамжиҳатлик каби эзгу фазилат ва азалий қадриятлар яққол ифодасини топаётир.

Маҳалла аҳли эл кори учун барча юмушларни бажаришга доимо шай.

Бугун ҳам шундай бўлди. Маҳалла фаоллари ташаббуси билан ҳашар уюштирилди. "Дўстлик" маҳалла ҳудудидан ўтган темир йул ости йули ҳашар орқали 10 та автомашинада келтирилиб тўкилган шағал билан текисланди.

Фарҳод Нурматов - ҳоким ёрдамчиси:

- Бугунги ҳашарда маҳалламизнинг нуронийлари ва фаоллари ҳашарда қатнашдилар. Йўлни таъмирлаган,кўприк қурганнинг савоби катталиги билган кексаларимиз ўзлари бош бўлиб, йўлни текислаш ишоарини олиб борлилар. Бунинг учун зарур техникалар жалб этилди "МАЗ" ҳайдовчиси Рашид ака ҳамда автоюкловчи ҳайдовчиси Шухрат ака сингари жонкуярларимиз сидқидилдан хизмат қилдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#жараён

Шаҳар ҳокимлигида "Коррупцияга қарши курашиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва барвақт олдини олиш" мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов раислигида ўтган йиғилишда шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадьиркорликни ривожлантириш маркази масъуллари, 46 та маҳалла ҳоким ёрдамчилари ва мутасадди ташкилотларининг раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идораларининг вакиллари қатнашдилар.

Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Мавзу юзасидан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Олимжон Абдухалилов марказ томонидан бу борада олиб борилаётган ва ҳоким ёрдамчилари ўртасида ўтказилаётган тушунтириш ва тарғибот ишлари хусусида ахборот берди.

Шаҳар раҳбари Нуритдин Абдураҳимов ҳоким ёрдамчиларига ўз фаолиятлари давомида коррупцияга йўл қўймасликлари юзасидан жиддий фикрлар билдирди, ҳаётий мисоллар келтириб, ноқонуний хатти-ҳаракат оқибатлари тўғрисида гапирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7