Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
105K photos
8.03K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
#семинар

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5039 ҳамда "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли Қарори мазмун-моҳиятини жойларда кенг тарғиб этиш ва ижросини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича Тошкент вилояти Ёзувчилар уюшмаси биносида ўқув-семинари ўтказилди.

📌Семинарда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.Кенжаев, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор М.Тоиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази маъсул ходимлари ҳамда 22 та туман ва шаҳар бўлинма раҳбарлари иштирок этди.
Алижон ЮСУПОВ,
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
#Семинар

Тошкент вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари муассислигидаги газеталар бош муҳаррирларининг навбатдаги семинари Бўка тумани “Халқ овози” таҳририятида бўлиб ўтди.

Дастлаб семинар иштирокчилари “Халқ овози” таҳририятида ходимларга ва ёш ижодкорларга яратилган шароитлар ҳамда газета фаолияти билан танишишди.

Шундан сўнг таҳририят мажлислар залида семинар бошланди. Семинарни вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Хусан Равшановнинг “Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда босма ахборот воситаларининг роли ва аҳамияти” мавзуидаги маърузаси тингланди.

Шунингдек, “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари бош муҳаррири Ғайрат Шералиев Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорларининг мазмун- моҳиятини босма ОАВ орқали кенг ёритишдаги ёндашув ва жанрлар тўғрисида фикр-мулоҳазасини баён қилди.

Семинарда Ўзбекистон халқ шоири,Тошкент вилояти ёзувчилар уюшмасининг раиси,«Адабиёт зиёси» газетасининг бош муҳаррири,сенатор Махмуд Тоир иштирок этиб мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва тавсияларни билдирди.

Семинар қизғин ва бахс-мунозараларга ҳамда савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Тадбир якунида газетанинг расмий телеграм каналини ташкил қилиб, 23 минг нафардан ортиқ обуначисига эга бўлган “Олмалиқ ҳаёти” телеграм канали админи Дилфуза Рўзиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тақдим этилган 10 жилдлик “Журналистика” китоблар тўплами билан тақдирланди.

“Чиноз ҳаёти” ва “Халқ овози” газетаси муҳаррирларига вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасининг эсталик совғалари топширилди.

Навбатдаги семинар Қибрай туманида ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланинг
👇👇👇
@AOKBToshvil
#семинар

⚡️Вилоятимизнинг Бўка туманида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева ва вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳамза Жумаев бошчилигида вилоят туман-шаҳар ҳокимликлари Ахборот хизматлари раҳбарлари билан семинар ўтказилмоқда.

📌 Семинарда Ахборот хизматларига ҳокимликлар томонидан яратилган шарт-шароитлар, Ахборот хизмати томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, истиқболда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар таҳлил қилинди.
@angrenhokimligi_7
#жараён
#семинар
СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

🔗Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзанд тарбияси билан шцғулланиш, ўзаро мулоқот маданиятини шакллантириш бугуннинг устувор вазифаларидир.

🔎Ангрен шаҳрида 2-сонли Ички ишлар бўлими биносида
Тошкент вилояти ИИБ психологи, катта лейтенант Элёр Ҳакимов, психолог Навбаҳор Боймурзавалар иштирокида шаҳар ИИБ пробация бўлими масъуллари билан биргаликда семинар-тренингни ташкил этилди.

🔰Унда маҳаллвлардан хотин-қизлар таклиф этилди. Семинарда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини белгиловчи жиҳатлар, кишилардаги ижобий хусусиятлар ва фазидатларининг муҳим омиллари тушунтирилди.
@angrenhokimligi_7
#семинар
📌Ангрен шаҳар ИИБ Пробация бўлими инспекторлари Шоҳимардон Латипов, Муроджон Тошпўлатов, Хайрулла Умаровлар семинарнинг юқори савияда ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор билан ёндашдилар.

⚡️Муҳими, семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига психологлар томонидан жавоблар олиш имкониятидан фойдаландилар.
@angrenhokimligi_7
#сайлов_2021
#семинар

ЗАРУР КЎНИКМАЛАР БЕРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 9 сентябрдаги 771/1-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида
Жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари участка сайлов комиссиялари аъзолари учун семинар-тренинглар ўтказилади.

Семинарда участка сайлов комиссия раиси, раис ўринбосари ва котиблар тренерлик қиладилар ва комиссиянинг қолган аъзоларига зарур кўникмалар берадилар.

Ҳудудий тренерлар эса сектор кесимида дарс жараёнларини мониторинг қилиб, услубий кўмаклашади.

Ангрен шаҳрида 56 та сайлов участкасида комиссия раислари тамонидан ўзининг ишчи гуруҳ аъзоларига ўқув-семинар машғулотларини ўтказмоқдалар.

Хусусан, Ангрен шаҳридаги 28-,
39-, 42-сайлов участкаларида комиссия аъзоларига ўқиш бошланди.
Алижон ЮСУПОВ,
шаҳар ҳокимининг жамоатчилик бўйича маслаҳатчиси
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#сайлов_2021
#семинар
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ВА АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА

Барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳрида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилаяпти.

Шу муносабат билан жойларда сайлов қонунчилиги ва амлиётига бағишланган сминарлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти 10- сонли округ раҳбари Маҳмуджон Болтабоев ҳамда вилоят округидан Ангрен шаҳарга бириктирилган Улуғбек Тўхтаевлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда Ангрен шаҳридаги мавжуд 56 та участка сайлов комиссиялари раислари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сайлов участкаларида яратилган шароитлар ва сайлов участкаси раислари билан яқиндан танишиш ва уларга зарур кўникмалар бериш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарда сайловни юқори савияда ўтказишда участка сайлов комиссияларининг ўрни ва роли хусусида сўз юритилди. Шунингдек, Ангрен шаҳридаги бунёдкорликлар, ўзгаришларга аҳолининг шукроналик билан умргузаронлик қилаётганликлари ҳам қайд этилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#семинар

🔎Профессионал таълим муассасаларида ўқув амалиёти қандай бўляпти?

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#жараён
#семинар
Ангрен шаҳрида "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари" га бағишланган семинар бошланди.

Унда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов сўзга чиқди ва бугунги кунда хотин-қизлар фаолларининг ўрни ва фаолияти тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#саломатлик
#семинар

Ангрен шаҳар Мактабгача таълим бўлимида семинар бўлиб ўтди.

Йиғилишда шаҳардаги барча НМТТ ва ОНМТТ раҳбарлари иштирок этишди.

Кун тартибига асосий этиб белгиланган масалалар бўйича Санитария-эпидемиология ҳизмати Ангрен шаҳар бўлими мутахассиси Маҳмудхон Сайдалиев ва КТМП болалар шифокори Саодат Ханбабаевалар сўзга чиқиб, улар ўз маърузасида:

📌 COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши бустер дозада эмлаш ишлари ва эмлашнинг самарадорлиги;

📌 14 ёшгача бўлган болаларни вирусли гепатит касаллигининг "А" турига қарши кўнгилли эмлаш ишларини ташкил этиш ва бу бўйича ота-оналарга етарли маълумот бериш;

📌 бугунги кунда болалар ўртасида кўп учраётган скарлатина ва сувчечак ҳамда аденовирус инфкецияларини олдини олиш ва бунда асосий эътиборни таълим муассасаларида эрталабки саралаш ишларини янада сифатли ташкил этиш бўйича йиғилиш қатнашчилари билан мулоқот қилинди.

Йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассисдан жавоб олишди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#семинар

Оҳангарон шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни
ривожлантириш агентлиги,, Бизнес ва тадбиркорлик
олий мактаби билан ҳамкорликда ўқув-семинари ташкил этилди.

Унда Республика вакиллари "Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби" профессор, катта ўқитувчилари томонидан ўқув машғулотлари олиб борилаяпти.

Ўқув машғулотлари уч кун давом этади. Унда Ангрен шаҳридан ҳам ҳоким ёрдамчилари қатнашаяптилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни кузатинг↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#семинар

Маълумки, Оҳангарон шаҳрида "Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби" профессор, катта ўқитувчилари бошчилигида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, ахоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш" мавзусида семинар ўтказилди.

Унда мавжуд маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари қатнашдилар.

Дастур доирасида малака ошириб Сертификатга лойиқ деб топгунга қадар қўллаб-қуввптлади.
#семинар
Айни дамда «Ўзбеккўмир» АЖ’да меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.

Мавзу долзарб. Афсуски, техника хавфсизлигига амал қилмаслик оқибатида ишлаб чиқариш жараёнида кўнгилсиз ҳодисалар рўй бериб турибди.

«Темир йўл транспорти» филиалида ташкил этилган тадбирда Саноат хавфсизлиги инспекцияси раҳбар-мутахассислари кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан муҳим тавсиялар беришмоқда.
@uzbekkumir_uz
#таълим
#семинар


Бугун Ангрен шаҳар МТБга қарашли 14-давлат мактабгача таълим ташкилотида ёзги соғломлаштириш даврини ташкил этишда "Бахтли болалик" мавзусида вилоят ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда Тошкент вилояти МТБ тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидан келган 50 нафар педагог ходим иштирок этдилар.

Семинар ҳам амалий, ҳам назарий жараёнда бўлиб ўтди. Иштирокчиларни қизиқирган саволларига жавоблар беришда баҳс-мунозара ҳамда турли хил методлардан тренинглар ташкил этилди.

Тадбирда шаҳар МТБ мудири Сарвар Нуриддинов иштирок этди.

Семинарни ташкил этишда 14-ДМТТ директори Шуҳрат Бобожоновнинг хизмати катта бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар
#таълим
#семинар
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи Умидулло Сатторов худудлардан келган Таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва валонтёрликни ривожлантириш бўйича бош мутахассислар билан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг "Ёшлар оромгоҳи"да ўтказилаетган ўқув семинарида флешмоб ўтказмоқдалар.
#семинар

21 октябрь куни соат 15.00 да Мажлис Сенати Раиси иштирокида Кенгашларнинг доимий комиссиялари раислари ҳамда котибият мудирлари учун онлайн шаклда навбатдаги семинар-учрашуви ташкил этилди.
Йиғилишда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар, "Ташаббусли бюджет" натижаларилари бўйича голиб деб топилган лойиҳалар ижроси устидан назорат ўрнатиш; маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолиятига доир масалалар юзасидан топшириқлар берилди.
#семинар

Ангрен шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими  бошлиғи  Ж.Ҳасанов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи  А.Юсуповлар маҳалла раислари иштирокида семинар ўтказдилар.

⚡️Унда "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси"  номли китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, китобда белгиланган ҳар бир йўналиш, айниқса, юртимизда 2022-2026 йилларга мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий сиёсий соҳалардаги истиқболли режаларга эътибор қаратилди.

🔰Ҳар бир маҳалла раиси инсон қадрини улуғловчи - "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси" китобига эга бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#семинар

#ҳудуд янгиликлари

Ангрен шаҳар 10-ДМТТ педагог ходимлари ўртасида методист-тарбиячи Ирода Мадаева томонидан режа асосида "Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисидаги 155-сонли буйруқ ижроси бўйича семинар ўтказилди. Семинар давомида таълимий ўйин орқали педагогларнинг кўриш, эшитиш, сезиш хусусиятлари ва англаш ҳолатлари ўрганилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Тошекент_вилояти
#Ангрен_шаҳар
#Семинар
#Ҳоким_ёрдамчиси

Айни пайтда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Мусаев раҳбарлигида Хитой Халқ Республикаси Камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда "Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибаси" мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.
Семинарда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари, Ангрен шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари иштирок этмоқда.
#семинар

Энергетика соҳасида жорий этилган “ижтимоий норма”ни қандай тушуниш керак?

Маълумки, жорий йилнинг 16 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Арипов “маҳалла еттилиги” учун семинар ташкил қилди.

Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, энергетика соҳасида жорий этилган “ижтимоий норма” тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, давлат томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ажратиладиган маблағлар ва уни ажратиш механизмлари тўғрисида “маҳалла еттилиги”га батафсил маълумот бериб ўтилди.

Семинар якунида 3-сектор таркибида бўлган барча “маҳалла еттилиги” ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube