Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
105K photos
8.03K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
#беш_ташаббус_беш_имкон

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар санаторий туридаги сколиоз касаллиги билан касалланган болалар учун ихтисослаштирилган 73-сонли мактаб-интернатида
"5 ташаббус-5 имконият" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда йил давомида маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб, бир қатор ютуқларга эришган болажонларимиз ижросида қўшиқ, рақс, саҳна кўринишлари ва ижодий ишлар кўргазмалари ташкил этилди.
Тадбирга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси Носиров Муроджон Лазизович ташриф буюриб, болажонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларнинг келажакдаги орзу-истаклари билан қизиқди. Болажонлар учун ўз совғаларини тақдим этди. Суҳбат давомида болажонларга кўтаринки кайфият улашиб, тез-тез келиб учрашиб туришини айтиб, ўқувчиларнинг иқтидорларини эътироф этди.
Шунингдек, шаҳар касаба уюшмалари Кенгаши таклифи билан келган "Шанс" рақс жамоасининг концерт дастурлари ўқувчилар хурсандчилигига ҳисса қўшди.

https://t.iss.one/Toshvil_Kasaba_uyushmalari
#Беш_ташаббус_амалда
#Камалак_юлдузлари
#Ангрен_шаҳар_босқичи


📌 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда шаҳар 9,10,23-Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорликда 23-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.
🎼 Фестивалда 6 та йўналиш бўйича 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган иқтидорли ва истеъдодли ўқувчи ёшлар иштирок этди.

🎨 “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ҳар йили анъанавий тарзда болалар ўртасида маданият, адабиёт ва санъатнинг барча турларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинади.

🎁 “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалида ғолиб бўлган ёшлар Ёшлар ишлари агентлиги Ангрен шаҳар бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгаши томонидан сертификат ва эсдалик совғалар билан муносиб тақдирланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таълим
#беш_ташаббус

МАКТАБДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Ангрен шаҳар 18- умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчилари фан ойлигида фаолликни бошлаган бўлса, мактаб раҳбари Ҳусниддин Турғунбоев "Катта танаффус"ни мароқли ўтишида ўқитувчи ва ўқувчиларга ўрнак бўлмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
​​#Кун_якунлари #Беш_ташаббус

Тошкент вилоятида "Беш ташаббус" олимпиадасининг иккинчи босқичи қандай ўтмоқда?

🔘Ангрен шаҳри

"Беш ташаббус" лойиҳаси доирасида "Намуна" МФЙда "Зукко китобхон" кўрик-танлови ўтказилди. Китоб тарғиботи йўлидаги самарали ҳаракатлар Тошкент вилояти ёшларининг айни шу йўналишда Республика бўйича 3-ўринда турганлигида яққол намоён бўлади.

🔘Қибрай тумани

Ҳудудда ўтказилган "Ёш китобхон" танловида ўқувчи ёшлар ўзаро беллашдилар. Ғолиблар туман босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

🔘Тошкент тумани

"Ёш китобхон" танлови бугун "Чоштепа" маҳалласида старт олди. Маҳалланинг китобсевар болалари ўз билимларини синовдан ўтказди.

🔘Қуйи Чирчиқ тумани

Кундек равшанки, ҳозир ёшларда киберспортга бўлган талаб ва қизиқиш кучли. "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида маҳаллаларда киберспорт мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

🔘Оҳангарон тумани

"Лочин" лочинлигини қилди. “Қорасувёқа” МФЙнинг 14-30 ёш тоифасидаги йигит-қизлари ўртасида киберспорт бўйича кўрик-танлов бўлиб ўтди. Унда биринчи ўринни "Лочин" жамоасиники бўлди.

🔘Оҳангарон шаҳри

"Бўстон" МФЙ "кучайди". Шаҳарда ўтказилаётган киберспорт мусобақаларига "Бўстон" маҳалласи пешқадамлик қилмоқда.

🔘Чирчиқ шаҳри

"Ёшлар истироҳат боғи"да янги замонавий IT маркази очилди. Шунингдек, олимпиаданинг киберспорт бўйича баҳслари ҳудудларда юқори савияда ташкиллаштирилди.

🔘Ўрта Чирчиқ тумани

"Адолат" маҳалласида туман Маданият ва Халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида "Беш ташаббус" тадбирлари бўлиб ўтди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok